Янгиликлар
2019-2021 йиллар давомида электр энергетика соҳасида имзоланган инвестиция шартномалари тўғрисида маълумот бериб ўтамиз

Таъкидлаш жоизки, Энергетика вазирлиги ташкил топганидан сўнг, ушбу қисқа 2 ярим йил ичида электр энергетика соҳасида умумий қуввати 7231 МВт га тенг бўлган 17 та инвестиция битимлари имзоланди. Шунингдек, умумий қуввати 2100 МВт га тенг бўлган иссиқлик, қуёш ва шамол электр станцияларини қуриш бўйича тендер савдолари эълон қилинган. Шу билан бирга, умумий қуввати 600 МВт га тенг қуёш ва шамол электр станцияларини қуриш бўйича тендер савдолари эълон қилиш босқичида.

  • 23.09.2021
  • 382
Бугун, 2021 йил 23 сентябрь куни “Ўзбекистон МЭТ” АЖ мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳ ҳамда Туркия Республикасининг «ASTOR» компанияси вакиллари билан ҳамкорлик масалаларига бағишланган учрашув бўлиб ўтди

Анқара шаҳрида жойлашган мазкур компания Европа стандартлари асосида электр энергия ускуналари, юқори кучланишли замонавий ишлаб чиқаради. У халқаро бозорда 38 йиллик тажрибага эга.

  • 23.09.2021
  • 348
Ўзбекистон энергетикаси: бозор муносабатларига ўтиш ва энергия ишлаб чиқаришни ошириш

2030 йилга бориб Ўзбекистон бугунгидан кўра 2 баробар кўпроқ электр энергияси ишлаб чиқариши зарур. Шу тарздагина иқтисодиёт ва аҳоли эҳтиёжларини қаноатлантириш, бошқача айтганда, мамлакат энергия хавфсизлигини таъминлаш мумкин. Мазкур мақсадга эришиш учун эса Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги томонидан кенг кўламли лойиҳалар босқичма-босқич амалга оширилиб, соҳани бозор муносабатларига ўтказиш учун ислоҳ этиш жараёнлари мувофиқлаштирилмоқда.

  • 22.09.2021
  • 502
Бугун "Ўзбекистон МЭТ" АЖ мажлислар залида Халқаро энергетика хартияси экспертлар гуруҳи билан учрашув ўтказилди

2021 йил 21 сентябрь куни "Ўзбекистон МЭТ" акциядорлик жамятида жаноб Aleksandr Антоненко бошчилигидаги Халқаро энергетика хартияси экспертлари гуруҳи билан учрашув ўтказилди.

  • 21.09.2021
  • 428
"Ўзбекистон МЭТ" АЖ бошқарув раисининг биринчи ўринбосари Х.Б.Элмуродов томонидан 2021 йил 14 сентябрдаги тасдиқланган режа жадвалига асосан, марказий аппаратда ишловчи ходимлар учун пресс-тур ташкил этилди

Бугун, 2021 йил 17 сентябрь куни Марказий бошқарув аппарат ходимлари учун 220 кВ кучланишли “Қўйлиқ” подстанциясига саёҳат уюштирилди.

  • 17.09.2021
  • 373
“2022 йилдан тадбиркорларга ўз эҳтиёжи учун электр ишлаб чиқарганда давлат томонидан қулайликлар берилади” – Шерзод Хўжаев

Энергетика вазири ўринбосари Шерзод Хўжаев электр энергетика соҳасида жуда кўп ўзгаришлар бўлишини маълум қилди.

  • 16.09.2021
  • 355
Энергетика вазирлиги Матбуот хизматининг хабар беришича, Энергетика вазирлиги ҳамда "ERIELL Group" томонидан чоп этилган "Super Leo" китоби турли йўналишдаги хайрия ва тарғибот тадбирларида болажонлар учун тарқатилмоқда

Бошланғич ва ўрта синф ўқувчиларига мўлжалланган ушбу рангли китоблар электр энергетика тармоғида хизмат қилувчи Акциядорлик жамиятларига ҳам тарқатилган эди.

  • 16.09.2021
  • 363
Шамол тегирмонлари яна ишдан чиқмоқда

Сўнгги ҳафталарда кучли шамол бўлмаганлиги сабабли Шимолий денгиздаги шамол электр станцияларида электр энергияси ишлаб чиқариш қисқаргани оқибатида Европада электр энергияси нархи рекорд даражага кўтарилди, деб ёзади Wall Street Journal

  • 15.09.2021
  • 455
«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Д.А.Исақуловнинг 2021 йил 10–11 сентябрь кунлари Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятига хизмат сафари ҳисоботи

2021–2022 йил қиш-куз мавсумига тайёргарлик ишлари, магистрал электр тармоқлари омборхоналарида сақланаётган захира материалларининг таркиби ва миқдори, овул оқсоқоллари ва маҳалла фаоллари билан ўтказилган сайёр қабуллар: «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси, Ўзбекистон Экологик партиясидан Қорақалоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига сайланган депутат Д.А.Исақуловнинг 2021 йил 10–11 сентябрь кунлари Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Хоразм вилоятига хизмат сафари тафсилотлари.

  • 11.09.2021
  • 588
“Фарғона магистрал электр тармоқлар” филиали муҳандиси “Келажак лидерлари” кўрик танлови ғолиби бўлди

Ёдингизда бўлса, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони билан "Ўзбекистон МЭТ" АЖнинг бир қатор фидоий ишчи-ходимлари "Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги" эсдалик нишони билан мукофотлангани ҳақида хабар берган эдик.

  • 10.09.2021
  • 548
Мамлакатимиздаги иккинчи йирик қуёш электр станцияси Самарқандда ишга туширилади

Бугунги кунда мамлакатимиз иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳанинг энергия самарадорлигини ошириш ва энергия тежовчи технологияларни жорий этиш муҳим вазифалардан. Шу сабабли қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш, хусусан, қуёш электр станцияларини барпо этиш борасида қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

  • 09.09.2021
  • 401
Иқтисодиётнинг энергия самарадорлиги 20 фоизга ошади

Халқаро конгресс марказида Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг X съезди бўлиб ўтмоқда. Унда Шавкат Мирзиёев ўз сайловолди дастури – Янги Ўзбекистон стратегиясининг асосий йўналишлари бўйича маъруза қилмоқда.

  • 09.09.2021
  • 396
220/110/35/6 кВли «Каттақўрғон» подстанциясида модернизация-реконструкция дастури асосида олиб борилаётган қурилиш-монтаж ишларидан лавҳалар

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти тасарруфидаги барча магистрал электр тармоқларидаги каби «Самарқанд магистрал электр тармоқлари» филиали томонидан ҳам 2021–2022 йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.

  • 08.09.2021
  • 359
«Яшил энергия» лойиҳалари хронологияси: жорий йилнинг IV чорагида яна бир қуёш электр станцияси ишга туширилади (Самарқанд вилояти, Нуробод тумани, Тутли қишлоғи)

Ёдингизда бўлса, 2019 йилнинг 13 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги биносида, Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги иштирокида, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти ҳамда Франциянинг «TOTAL Eren» компаниялари ўртасида умумий қуввати 100 МВт бўлган фотоэлектр станцияси қуриш ва эксплуатация қилиш юзасидан келишув имзоланган эди.

  • 07.09.2021
  • 455
Президент қарорига мувофиқ амалга оширилган инвестиция лойиҳасининг самараси эътироф этилмоқда

«Тошкент металлургия заводи» МЧЖ ҚКсининг бош директори З.Н.Туйчиевдан “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ бошқаруви раиси Д.А.Исақулов номига юборилган ташаккурнома қабул қилинди.

  • 06.09.2021
  • 422
«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти: МУСТАҚИЛЛИГИМИЗ АБАДИЙ БЎЛСИН!

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти жамоаси номидан барча юртдошларимизни Янги Ўзбекистон тарихидаги буюк ва шонли сана — Ватанимиз мустақиллигининг 30 йиллик байрами билан табриклаймиз!

  • 01.09.2021
  • 407
“Янги Ўзбекистон” боғи ва Мустақиллик монументи очилди

2021 йил 31 август куни истиқлолимизнинг ўттиз йиллигига бағишлаб бунёд этилган “Янги Ўзбекистон” боғи ва Мустақиллик монументининг тантанали очилиш маросими бўлди.

  • 31.08.2021
  • 462
ЎЗБЕКИСТОН МУСТАҚИЛЛИГИНИНГ 30 ЙИЛЛИГИГА МУНОСИБ ТУҲФА: ЯНГИ БИНО ВА АВТОМОБИЛЬ

Аввал хабар берганимиздек, бугун «Қашқадарё МЭТ» филиали маъмуриятига янги бино қуриб топширилди. Тадбирда Қашқадарё вилояти ҳокимияти, электр энергетика турдош ташкилот вакиллари, фахрийлар ва ОАВ журналистлари иштирок этди.

  • 31.08.2021
  • 386
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони билан "Ўзбекистон МЭТ" АЖнинг бир қатор фидоий ишчи-ходимлари "Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги" эсдалик нишони билан мукофотланди

Президентимиз Шавкат Мирзиёев 2021 йил 23 август куни "Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги эсдалик нишони билан мукофотлаш тўғрисида"ги фармонни имзолади.

  • 31.08.2021
  • 749
Матбуот анжуманида журналист ва блогерларни қизиқтириши мумкин бўлган савол-жавоблар матни

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятининг матбуот анжумани Тадбир санаси: 2021 йил 30 август, душанба, соат 12:00; Ўтказилиш жойи: Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг анжуманлар зали, 4-қават; Матбуот анжуманининг мавзуси: «2021–2022 йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик, юқори кучланишли электр тармоқлари ва подстанцияларда олиб борилган капитал ҳамда жорий таъмирлаш ишлари натижалари».

  • 30.08.2021
  • 620
>