Аввал хабар берганимиздек, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Д.А.Исақуловнинг 2021 йил 14 июндаги «Хавфсизлик техникаси бўйича кўрик ўтказиш тўғрисида»ги 186-сонли буйруғига асосан 2021 йил 1 июлдан 1 августгача «Ўзбекистон МЭТ» АЖ барча корхоналарида тегишли тартибга мувофиқ хавфсизлик техникаси бўйича кўрик ойлиги ўтказилиши белгиланган эди.
2021 йилнинг 12 июль куни Тошкент шаҳрида Бирлашган Араб Амирликларининг “Масдар” компанияси билан ҳамкорликда Самарқанд ва Жиззах вилоятларида қурилиши режалаштирилган иккита қуёш фотоэлектр станцияси учун лойиҳа келишувларини имзолаш маросими бўлиб ўтди.
2020 йил давомида Вьетнам томларида ўрнатилган қуёш қурилмалари сони 2019 йилдаги 378 МВт дан 9,583 ГВт га ошиб, 2435% га етди.
Бу ютуқ ўзидан олдинги плазма ҳароратини Цельсий бўйича 100 миллион градусда 100 сония давомида сақлаш рекордини ортда қолдирди.
2021 йилнинг 1 июлдан 1 августга қадар ўтказилаётган "Хавфсизлик техникаси кўрик ойлиги" доирасида "Фарғона магистрал электр тармоқлари" филиали тасарруфидаги 220/110/10 кВли "Фарғона" подстанциясида 6 июль куни барча ходимларни жалб этган ҳолда "Ҳимоя воситаларидан фойдаланиш ва иш жойларини хавфсиз ташкил этиш" мавзусида амалий машғулот ўтказилди.
Қорақалпоғистон Республикаси Бозатау туманидаги 13-сонли ўрта мактабда қуёш энергиясидан фойдаланилади.
Аввал хабар берганимиздек, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти таркибидаги «Қашқадарё магистрал электр тармоқлари» филиалида ҳам жорий ва мавсумий таъмирлаш ишларидан ташқари бир қатор модернизация-реконструкция, қурилиш-монтаж ишлари олиб борилмоқда.
Бугун, 2021 йилнинг 30 июнь куни “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ мажлислар залида Акциядорлик жамияти “Коррупцияга қарши курашиш менежмент тизими” бўйича ISO 37001:2016 халқаро стандарт сертификатини қўлга киритгани муносабати билан халқаро сертификатни топшириш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда СЕRT International s.r.o. Ўзбекистондаги вакили Марат Хабибулин “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти ва унинг тизимидаги барча ходимларни улкан ютуқ — ISO сертификатини олгани билан муборакбод этди.
Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 25 августда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси ёшлари кунини белгилаш тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ 30 июнь — Ўзбекистон Республикаси ёшлари куни этиб белгиланган.
Бугун Қорақалпоғистоннинг 3 та туманида электр энергиясида узилишлар кузатилиши мумкинлиги ҳақида kun.uz ахборот сайтининг “Қорақалпоғистон | Kun.uz” телеграм каналида хабар эълон қилинган эди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 28 декабрдаги ПҚ–4937-сон қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 июлдаги “Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида электр энергияси таъминоти барқарорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4791-сон қарорлари ижроси юзасида амалга оширилаётган инвестиция лойиҳасининг техник иқтисодий асослари (ТИА) “McKinsey & Company” консалтинг компанияси томонидан ўрганиб чиқилиб, ўрганишлар хулосасига асосан тайёрланган ҳисобот Акциядорлик жамияти раҳбариятига тақдим этилмоқда.
2021 йил 27-30 июнь кунлари "Навоий кон-металлургия комбинати" ҳамда "Иссиқлик электр станциялари" АЖ ташаббуси билан "Ёшлар ойлиги" тадбирлари доирасида "Биргаликда биз бир кучмиз" халқаро ёшлар форуми Навоий вилоятининг "Сармишсой" қадимги манзилгоҳ дарасида ташкил этилди.
“Ўзкимёсаноат” АЖ Матбуот хизматининг хабар беришича, жорий йилнинг 28 июнь куни соат 16:57да “Ўзбекистон МЭТ” АЖнинг “Химия” подстанциясида қисқа туташув сабаб “НАВОИЙ ҲЭТК” АЖга қарашли 110 кВли электр тармоғида ўчиш содир бўлиб, “Ўзкимёсаноат” АЖ тизимидаги “Навоийазот” АЖ ишлаб чиқариш объектларида электр энергияси узилиши кузатилган. Бунинг натижасида корхонада азотли ўғитлар ишлаб чиқариш ҳажмларининг камайиши ва бошқа ноқулайликлар келиб чиққан. Қисқа муддатдан сўнг ишлаб чиқариш цехларида иш фаолияти босқичма-босқич қайта тикланган.
Айни дақиқаларда видеоалоқа шаклида Марказий Осиё Энергетика Кенгашининг 35-сонли йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Унда минтақа энерготизимидаги истиқболли вазифалар ва мавжуд муаммолар таҳлил этилмоқда. Йиғилишда «Ўзбекистон МЭТ» АЖ бошқарув раисининг биринчи ўринбосари С.Артиков, Тизим хизматлари бўйича бош бошқарма бошлиғи А.Мирзаев ҳамда Халқаро алоқалар ва шартномалар бўлими бошлиғи Б.Каримовлар иштирок этмоқда.
«Ўзбекистон МЭТ» АЖнинг расмий веб-сайти: uzbekistonmet.uz ва унинг ижтимоий тармоқдаги саҳифалари (Telegram, Facebook, Twitter, Instagram, Utube, Youtube) барқарор фаолият юритмоқда. Ижтимоий тармоқларда Жамият фаолиятига тегишли масалаларга зудлик билан муносабат билдирилиб, тегишли тартибда таҳлилий мақола, баёнот, хабар ва маълумотлар эълон қилинмоқда. Шунингдек, Акциядорлик жамияти томонидан амалга оширилаётган модернизация-реконструкция, қурилиш-монтаж ишлари, инвестицион лойиҳаларнинг бажарилиши, ижтимоий-иқтисодий, маънавий-маърифий йўналишдаги амалиётлар кенг жамоатчилик эътиборига ҳавола этиб борилмоқда.
Жаҳон Банки директорлар Кенгаши магистрал электр тармоқ подстанцияларини модернизация қилиш ва тизим фаолиятини рақамлаштириш бўйича йирик инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун 380 млн. АҚШ доллари миқдорида кредит ажратилишини маъқуллади
“Давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти очиқлигини таъминлаш, шунингдек, жамоатчилик назоратини самарали амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–6247-сон, 16.06.2021 й.) қабул қилинди.
Ёшлар ишлари агентлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, IT-парк ва Президентнинг 5та ташаббуси лойиҳа офиси томонидан ташкил этилаётган республика танловида сиз ҳам мамлакат ривожига хизмат қиладиган ғоя ва таклифларингиз билан иштирок этинг.
Қадрли дўстлар! Аввало, сиз, азизларни, соҳанинг муҳтарам фахрийларини Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни билан самимий муборакбод этиб, барчангизга ўзимнинг юксак ҳурматим ва эзгу тилакларимни билдиришдан мамнунман.
Мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган электр энергиясининг қарийб 85-90 фоизи кўмир, табиий газ ва бошқа нефть маҳсулотлари ҳиссасига тўғри келади. Бунда “Яшил энергия”нинг улуши 10-14 фоиздир.