Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси топшириғига биноан 2021 йил 11 май куни АОКАда ўтказилган ва онлайн эфирга узатилган брифинг савол-жавоблари
2021 йилнинг 10 май куни Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ва “Assystem Еngineering and Оperation Services” (Франция) ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди.
Президентимиз топшириғига биноан шаклланган “маҳаллабай” ишлаш тизими аҳоли фаровонлигини юксалтириш, фуқароларимиз яшаш даражасини оширишга хизмат қилиши билан ўз натижадорлигини кўрсатмоқда.
Эътиборингизга Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2021 йил 6 майдаги 8/091/2074-сонли мурожаатига асосан жорий йилнинг 27 апрелида қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида"ги ЎРҚ–687-сон Қонунининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини тушунтириш, шунингдек, жамиятда ҳуқуқий онгни, ҳуқуқий маданиятни юксалтириш мақсадида Адлия вазирлиги томонидан тақдим этилган тарғибот матни ва слайдларини ҳавола этамиз.
Ассалому алайкум, ҳурматли ватандошлар! Қадрли уруш ва меҳнат фахрийлари! Аввало, мана шу улуғ айём кунларида, муҳташам Ғалаба боғида туриб, сиз, азизларни, бугунги тантанали маросимни жойлардаги студияларда, ҳарбий округларда, оила даврасида телевидение орқали томоша қилаётган барча фахрийларимизни кўпмиллатли бутун халқимизни Хотира ва қадрлаш куни ҳамда буюк Ғалабанинг 76 йиллиги билан чин қалбимдан табриклайман.
Сизларни 9 май – Хотира ва қадрлаш куни байрами билан самимий муборакбод этамиз!
“Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Қонун Президент томонидан имзоланди. Қонунга кўра, норматив-ҳуқуқий ҳужжат (НҲҲ) умуммажбурий давлат кўрсатмалари сифатида ҳуқуқий нормаларни белгилашга, ўзгартиришга ёки бекор қилишга қаратилган расмий ҳужжатдир.
Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Энергетика муаммолари институтини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Мамлакатимизда бугунги кунда давлат иштирокидаги корхоналар сони 2 578 тани ташкил этади. Уларнинг 675 таси фаолиятсиз, тугатиш жараёнида ва бўлиб тўлаш шарти билан сотилган.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2010 йил 11 октябрда 2147-сон билан рўйхатга олинган Табиий монополия субъектларининг Давлат реестрини тузиш ва юритиш тартиби тўғрисидаги Низом, табиий монополия субъектларининг Давлат реестрини тузиш ва юритиш тартибини белгилайди. 2021 йил 1 апрель ҳолатига Табиий монополия субъектларининг Давлат реестрида 11 турдаги товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича 130 та хўжалик юритувчи субъект рўйхатга олинган.
Бугун, 5 май куни “Тошкент магистрал электр тармоқлари” филиали таркибидаги 500 кВ кучланишли “Тошкент” подстанциясида аварияга қарши машғулотлар ўтказилди. Бошқа филиал ва подстанциялар учун намунавий тадбир сифатида ўтказилган ушбу амалий машғулот машқлари «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Мустаҳкамлик ва хавфсизлик техникаси хизмати мутасадди ходимлари томонидан Акциядорлик жамияти раҳбариятининг топшириғига биноан амалга оширилди.
Бугун, 2021 йил 5 май куни Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон либерал-демократик партияси Сиёсий кенгаш Ижроия қўмитаси “OʻzLiDeР PRESS KLUBI”нинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
2021 йилнинг 3 май куни “ACWA Power”, Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳамда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ўртасида шамол энергетикаси лойиҳасини амалга ошириш тўғрисида битим имзоланди.
“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ–683-сон Қонун қабул қилинди.
Жорий йилнинг 30 апрель куни «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти, «Sredazenergosetproekt» АЖ — лойиҳалаштириш институти, «Энергия» халқаро мувофиқлаштирувчи дипетчерлик маркази (КДЦ «Энергия») ҳамда Тожикистон Республикасининг «Barki Tojik» миллий энергетика очиқ акциядорлик холдинг компанияси раҳбарлари иштирокида видеоконференция алоқа орқали Ўзбекистон ҳамда Тожикистон энерготизимлари паралел ишлашини таъминлаш масалалари бўйича музокаралар йиғилиши бўлиб ўтди.
Жорий йилнинг 28 апрель куни “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ раҳбар ва тегишли мутахассис ҳодимлар ҳамда Испаниянинг “MRC Consultants and Transaction Advisers S.L.” (ҚК етакчи ҳамкори) консультант компанияси мутахассислари билан учрашув ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги 54-сонли қарори ҳамда Наманган шаҳар ҳокимининг 2021 йил 4 февралдаги 49-сонли қарорига мувофиқ “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ таркибидаги “Наманган магистрал электр тармоқлари” филиалининг 2021 йил 15 апрелдаги 75-сонли буйруғига асосан филиал тасарруфидаги автотранспорт ва механизмлар 2021 йил учун техник кўрикдан ўтказилди.
Президент Шавкат Мирзиёев 27 апрель куни эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналарида амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказди.
«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятининг расмий веб-сайтидаги «ҚИЗИҚАРЛИ ХАБАРЛАР» рукни расмий хабарларни мутолаа қилишдан толиққан муштарийлар учун махсус ташкил этилган. Унинг саҳифаларида сиз энергетика, хусусан электр энергияси билан бевосита боғлиқ қизиқарли маълумотлар, тарихий фактлар, энергия самарадорлиги ва тежамкорлигига оид таҳлилий мақолалар билан танишишингиз мумкин
“Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари фаолиятини ташкил этиш ҳамда ёшларнинг тадбиркорликка оид ташаббусларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–5088-сон, 21.04.2021 й.) қабул қилинди.