Ёдингизда бўлса, жорий йилнинг январь ойида «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Д.А.Исақулов Қорақалпоғистон Республикасидаги 220 кВли «Беруний» ҳамда Хоразм вилоятида жойлашган 220 кВли «Хоразм» подстанцияларининг куз-қиш мавсумидаги фаолияти, умуман электр энергетика тармоғи, хусусан магистрал электр тармоқлари тизимида олиб борилаётган қурилиш-монтаж, модернизация-реконструкция ишларини бевосита ўрганиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятига уюштирган хизмат сафари тафсилотлари билан таништирган эдик.
Ёдингизда бўлса, Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигининг Матбуот хизмати Жиззах вилоятининг қатор туманларида истеъмолчиларини электр энергияси билан барқарор таъминлашга қаратилган ишлар амалга оширилаётган ҳақида хабар берган эди.
Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг 2021 йилнинг 19 мартдаги 67-сонли йиғилиш баёнига кўра, аҳоли ўртасида коронавирус инфекциясига чалиниш ҳолатларининг олдини олиш ва санитария-эпидемиологик барқарорликни таъминлаш борасида Республика махсус комиссияси қарорлари билан
Сўнги вақтларда мамлакатимизда электр энергиясини етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш ҳамда ҳисоб-китоб қилиш механизмини тубдан такомиллаштириш бўйича кўплаб ислоҳотлар амалга оширилди. Натижада электр энергиясини етказиб бериш ва ҳисобга олишнинг мақбул тизими яратилиб, ҳисоб-китобларнинг ҳаққонийлиги, электр энергияси учун маблағларнинг тўлиқ ва ўз вақтида амалга оширилишига олиб келмоқда.
Маълумки, мамлакатимизда электр энергиясига бўлган талаб-эҳтиёж йилдан-йилга, мавсумдан-мавсумга, таъбир жоиз бўлса, кундан-кунга ортиб бормоқда. Бу эҳтиёж аҳоли сонининг кўпайиши, халқимиз турмуш тарзининг юксалиши, юртимизда ишлаб чиқариш, хусусан ўрта ва кичик бизнес ривожи билан бир қаторда йирик саноат корхоналарининг сони кўпайиб бораётгани билан асосланади.
2021 йилда электр тармоқларига умумий ҳисобда 430 млн доллар пул ажратилади. Ички йўлларни таъмирлашга 2 триллион, электр таъминотини яхшилашга 2,1 триллион сўм берилади.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 24 март куни “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида жорий йилда амалга ошириладиган ишлар муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Бугунги Президент видеоселекторида сўзга чиққан Энергетика вазири Алишер Султонов Давлат раҳбарининг “Бу йил куз-қиш мавсуми нима бўлади?” – деган саволига жавоб бериб, қўшни давлатлар билан ҳамкорликларни тиклаш эвазига нафақат куз-қиш мавсумларида, балки, ёзги мавсумда ҳам электр-энергия таъминоти муаммоларининг ижобий ҳал бўлишига ваъда берди.
Ёдингизда бўлса, 2021 йилнинг февраль ойида «Ўзбекистон МЭТ» АЖ ISO 9001 халқаро стандартининг сифат сертификатини олишга муваффақ бўлган эди.
Маълумки, юртимизда коронавирус билан боғлиқ эпидемиологик вазият барқарорлашган даврда қатор йўналишларда карантин чекловлари юмшатилган эди. Бироқ айни пайтга келиб, касалликка чалинганлар сонининг ошиши ҳисобига аҳоли гавжум бўладиган тадбирларни бироз чеклашни шароит тақозо қилмоқда.
Кўпчиликка маълумки, Ўзбекистонда мавжуд электр қурилма ва жиҳозлари Мустақиллик йилларининг чорак асри давомида деярли модернизация-реконструкция қилинмагани, фақат капитал ва мавсумий таъмирлаш ишлари олиб борилгани, шу боис электр энергетика тармоғининг қарийб ярми жисмонан ва маънан эскиргани мамлакатимизнинг бош минбаридан туриб айтилди, тан олинди.
«Қўпол қилиб айтганда, 1991 йилдан бошлаб то 2016 йилгача СССР давридан қолган бутун захирани едик. Ўз вақтида ҳамма подстанцияларимиз икки баравар қувват билан режалаштириб қурилган эди. Захира қувватларнинг ҳаммасини еб тугатдик», – деди Шерзод Хўжаев.
Барчангизга баҳор байрами — Наврўзи олам муборак бўлсин! Тун билан кун тенглашадиган шарқона янги йил — Наврўз айёми муносабати билан барча юртдошларимизни, энергетика соҳаси вакилларини, хусусан Акциядорлик жамиятимизнинг кўпсонли ишчи-ходимларини самимий муборакбод этаман!
Қадрли ватандошлар! Ҳурматли маҳалла тизими ходимлари ва фаоллари! Аввало, сиз азизларни, сизларнинг тимсолингизда бутун халқимизни Маҳалла тизими ходимлари куни билан чин қалбимдан табриклаб, барчангизга ўзимнинг юксак ҳурматим ва самимий тилакларимни билдираман. Мамлакатимизда илк бор нишонланаётган ушбу байрам яшариш ва янгиланиш, меҳр-оқибат айёми – Наврўз тантаналари давом этаётган мана шундай шукуҳли кунда ўтказилаётганида ўзига хос рамзий маъно бор.
Ассалому алайкум, муҳтарам ватандошлар! Қадрли дўстлар! Сиз, азизларни, сизлар орқали кўп миллатли халқимизни шарқона янги йил – Наврўз байрами билан чин қалбимдан самимий табриклайман. Нуроний отахон ва онахонларимизга, ҳурматли ака-ука, мунис опа-сингилларимизга, навқирон ёшларимиз, суюкли фарзандларимизга, хориждаги ватандошларимизга – бутун эл-юртимизга ўзимнинг юксак ҳурмат-эҳтиромим ва энг эзгу тилакларимни изҳор этаман.
Кўп бора таъкидланганидек, электр энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш ва тақсимлаш мураккаб техник-муҳандислик жараёни бўлиб, бир нечта таъсир омиллари сабабли таъминот тизимида турли носозликлар содир бўлиши табиий техник ҳолат ҳисобланади. Айниқса, иқлим шароитининг кескин ўзгариши (кучли шамол, ёмғир) сабабли нафақат паст кучланишли тақсимловчи тармоқларда, балки юқори кучланишли электр тармоқларида ҳам носозликлар содир бўлиши мумкин. Бундай пайтларда носозликни аниқлаб, бартараф этиш учун навбатчи бригадалар сафарбар этилади.
Сир эмаски, ўзбек ёзуви йиллар давомида кўп бор ислоҳ қилинган. Айнан 1929-1940 йиллар мобайнида лотин алифбосида бўлиб, 1940 йилдан kirill алифбосига ўтилган эди. 1993 йилдан яна лотин алифбоси асосидаги янги ўзбек ёзуви жорий этилди. Минг афсуски, 1993 йилдан то бугунги кунга қадар "икки ёзув егаси" бўлиб келаётган эдик. Хайриятки, жорий йил 10 февралда "Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига босқичма-босқич тўлиқ ўтишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Вазирлар Маҳкамасининг 61-сонли қарори ва "Йўл харитаси"да узоқ давом этган иккиёзувлиликка узил-кесил барҳам бериш фурсати қатъий белгиланди.
Янги модернизация қилинган, умумий қиймати сал кам 700 миллион АҚШ доллари бўлган "Тахиатош" ИЭС Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти истеъмолчиларини узлуксиз ва сифатли электр энергия билан таъминлайди
ПРЕСС-ТУР Бугун, 17 март куни «Тахиатош иссиқлик электр станцияси» АЖда ОАВ вакиллари учун семинар-тренинг бўлиб ўтди.
«Биз давлатнинг умумий сиёсати — яъни ташқи қарз олишни камайтириш тенденциясига қатъий риоя қилган ҳолда узоғи билан икки йилдан кейин биз бу амалиётдан воз кечамиз», — деди вазир ўринбосари.