Янгиликлар
uzbekistonmet.uz веб-сайтида ХАРИТА ШАКЛИДАГИ ИНФОГРАФИКА

✅ АЗИЗ ФУҚАРОЛАР, ҲУРМАТЛИ ИСТЕЪМОЛЧИЛАР! Жамиятнинг uzbekistonmet.uz веб-сайтида Ўзбекистон Республикасининг харитаси шаклида инфографика маълумотнома-жадвали жойлаштирилган бўлиб, қайси ҳудудни белгиласангиз, ўша ҳудуддаги Магистрал электр тармоқлари филиали ҳақидаги маълумотларни олиш имкониятингиз пайдо бўлади. Маълумотномада телефон рақамлари ҳам кўрсатилган бўлиб, мутахассислар сизни қизиқтирган саволларга жавоб беришади.

  • 10.03.2021
  • 631
АМАЛИЁТГАН ТАТБИҚ ЭТИЛАЁТГАН «ЯШИЛ ЭНЕРГИЯ» ИМКОНИЯТЛАРИ «ZO‘R TV» ТЕЛЕКАНАЛИНИНГ «BU KUN» ИНФОРМАЦИОН ДАСТУРИ НИГОҲИДА

Аввалги маълумот берганимиздек, Ўзбекистон–Жанубий Корея ҳамкорлиги доирасида Корея энергетика агентлигининг (КЭА) беғараз маблағлари ҳисобидан Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманидаги “Нури замин” маҳалла фуқаролари йиғини ҳудудида барпо этилган 40 кВт қувватли қуёш фотоэлектрик станцияси ишга туширилиб, фойдаланишга топширилган эди.

  • 09.03.2021
  • 519
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган тантанали маросимдаги нутқи

Ассалому алайкум, муҳтарама онахонлар! Ҳурматли опа-сингиллар! Мунис ва лобар қизларим! Аввало, сиз азизларни, бутун юртимиз аёлларини 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.

  • 08.03.2021
  • 520
ПРЕЗИДЕНТ ҚАРОРИДА БЕЛГИЛАБ БЕРИЛГАН ВАЗИФАЛАР ИЖРОСИ «SEVIMLI» ТЕЛЕКАНАЛИНИНГ «ZAMON» ИНФОРМАЦИОН ДАСТУРИ НИГОҲИДА

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон–Жанубий Корея ҳамкорлиги доирасида Корея энергетика агентлигининг (КЭА) беғараз маблағлари ҳисобидан Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманидаги “Нури замин” маҳалла фуқаролари йиғини ҳудудида барпо этилган 40 кВт қувватли қуёш фотоэлектрик станцияси ишга туширилиб, фойдаланишга топширилган эди.

  • 08.03.2021
  • 589
КИЧИК ҚУЁШ ЭЛЕКТР СТАНЦИЯСИ: «ЯШИЛ ЭНЕРГИЯ» ТАРҒИБОТИ, ЎҚУВ-СИНОВ МАЙДОНИ, КОРЕЯ ЭНЕРГЕТИКА АГЕНТЛИГИНИНГ БЕМИННАТ ТУҲФАСИ

Бугун, 2021 йил 5 март куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 22 августдаги «Иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳанинг энергия самарадорлигини ошириш, энергия тежовчи технологияларни жорий этиш ва қайта тикланувчи энергияларни ривожлантиришнинг тезкор чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ–4422-сон қарорида белгиланган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида,

  • 06.03.2021
  • 923
БАЙРАМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН, АЗИЗ АЁЛЛАР!

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятида умумий тарзда минг нафардан зиёд хотин-қизлар фаолият олиб боришмоқда.

  • 05.03.2021
  • 747
«O‘ZBEKISTON–24» РАДИОКАНАЛИ, 2021 ЙИЛ 5 МАРТ, 20:00

Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигининг ташаббуси ва тавсиясига кўра 2020 йилда Тошкент вилояти ҳокимлиги, хусусан Оҳангарон шаҳри ҳокимияти қўпқаватли уйлардаги кам таъминланган оилаларнинг 9 тасига қуёш энергиясидан фойдаланиб сув иситиш тизимига эга мосламаларни ўрнатиб беришган.

  • 05.03.2021
  • 480
Юқори-Чирчиқ туманида 40 кВт қувватли қуёш фотоэлектр станцияси ишга туширилди

Аввал хабар берганимиздек, Корея энергетика агентлигининг (КЭА) беғараз маблағлари ҳисобига Тошкент вилоятининг Юқори-Чирчиқ туманидаги “Нури замин” МФЙ ҳудудида кичик қуёш электр станцияси қурилиши бошланган эди.

  • 05.03.2021
  • 506
«O‘ZBEKISTON–24» РАДИОКАНАЛИ, 2021 ЙИЛ 5 МАРТ, 19:00

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 22 августдаги «ПҚ–4422-сон қарорида белгиланган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Энергетика вазирлиги, хусусан «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ томонидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

  • 05.03.2021
  • 527
ЎЗБЕКИСТОН ПРЕЗИДЕНТИ БАА ДЕЛЕГАЦИЯСИНИ ҚАБУЛ ҚИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 3 март куни Бирлашган Араб Амирликлари энергетика ва инфратузилма вазири Суҳайл ал-Мазруий бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Учрашувда кўп қиррали Ўзбекистон-БАА ҳамкорлигини янада кенгайтиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

  • 03.03.2021
  • 520
ЭНЕРГЕТИКА ВАЗИРИ ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШДИ

Жорий йилнинг 27 февраль куни Сирдарё вилояти Ширин шаҳрида жойлашган Ширин энергетика коллежида Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазири Алишер Султановнинг тизимда фаолият юритаётган талаба-ёшлар билан очиқ мулоқоти ҳамда ОАВ вакиллари иштирокида “Сирдарё ИЭС” АЖга пресс-тур бўлиб ўтди.

  • 27.02.2021
  • 836
2020 ЙИЛ САРҲИСОБИ: «Тезкор, сифатли ва хавфсиз транспорт хизмати кўрсатиш — Автотранспорт ва механизмлар хизматининг бош мақсади» (№17)

Бугунги кунни транспорт ва механизмларсиз тасаввур этиш қийин. Биринчи ички ёнув двигателига эга ўзиюрар автомобиль ихтиро этилганига атиги 136 йил бўлди, шунга қарамай усиз ҳозирда исталган давлат иқтисоди ҳамда замонавий ҳаёт тарзига эга жамиятни таърифлаб бўлмайди.

  • 24.02.2021
  • 951
2020 йил якунлари бўйича бухгалтерия сарҳисоби

2020 йил нафақат Ўзбекистонда балки, бутун дунёда қийин, синовли йил бўлганлиги билан ёдда қолди. Шунга қарамасдан “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ шунақа оғир ўтган йилда бирор кун ҳам фаолиятини тўхтатмади. Ишлаб чиқариш тизими тўхтовсиз ишлади. Ишчи ва ходимлар иш хақлари ўз вақтида тўланди. Электр энергияни ички ва ташқи бозорга улгуржи олиб сотишни узлуксизлиги таъминланди. Лекин пандемия даврининг оғир асоратлари Жамиятимизнинг ҳам молиявий хўжалик фаолиятига салбий таъсир этмай қолмади.

  • 24.02.2021
  • 436
«ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ» АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ ISO 9001 ХАЛҚАРО СТАНДАРТИНИНГ СИФАТ МЕНЕЖМЕНТИ СЕРТИФИКАТИГА ЭГА БЎЛДИ

Бугун «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятида ISO 9001 халқаро стандартининг сифат сертификатини топшириш маросими бўлиб ўтди. Унда «Cert International» халқаро сертификатлаш органи вакили жаноб Риад Ибрагимов, Жамият бошқаруви раиси Д.А.Исақулов, Бошқарув раисининг ўринбосарлари ҳамда 15 нафар «Cert academy» халқаро тренинг компанияси билан ташкил этилган ўқув семинарда иштирок этган «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти мутахассислари иштирок этишди.

  • 23.02.2021
  • 939
2020 ЙИЛ САҲИСОБИ: юқори кучланишли электр узатиш ҳаво тармоқларини мукаммал ва жорий таъмирлаш ишлари 2020 йил режасига мувофиқ тўлиқ бажарилди (№16)

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти тасарруфидаги электр узатиш ҳаво тармоқларида 2020 йил давомида бажарилган ва 2021 йилда бажарилиши режалаштирилган вазифалар тўғрисида ҳисобот

  • 23.02.2021
  • 998
Шавкат Мирзиёев БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг 46-сессиясида нутқи сўзлади

Бугун Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаш аъзоси сифатида ушбу учрашувда биринчи марта иштирок этмоқда. Биз сўнгги йиллар давомида Кенгашга аъзо бўлиш учун бутун масъулиятни англаган ҳолда интилиб келганимизни таъкидламоқчиман. Демократик ислоҳотларимиз янги Ўзбекистонни бунёд этишга қаратилган бўлиб, бу ўзгаришлар ортга қайтмайдиган тус олди. Биз Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг “Инсон ҳуқуқлари йўлида ҳаракатга даъват” ташаббусини илгари суриш учун Кенгаш аъзолари, барча шерикларимиз билан яқин ҳамкорликни давом эттирамиз.

  • 22.02.2021
  • 658
2021 йил 1 апрелдан ижро интизомига масъул бўлинма раҳбарлари Президент Администрациясининг Ижро интизомини таъминлаш шўъбаси билан келишилиб, лавозимга тайинланади ва озод этилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2021 йил 10 февралдаги ПФ–6166-сон Фармонининг моҳияти ва аҳамияти

  • 22.02.2021
  • 546
2020 ЙИЛ САРҲИСОБИ: юқори кучланишли подстанциялардаги электр қурилмаларнинг барқарор фаолияти — электр таъминоти тизимида ўтказувчанликнинг ишончлилигини таъминлайди (№15)

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти таркибига кирувчи подстанциялар электр ускуналарини 2020 йил давомида 2020/2021 йил куз-қиш мавсумига тайёрлаш борасида амалга оширган ишлари ҳисоботи, шунингдек, 2021/2022 йил куз-қиш мавсумига муносиб тайёргарлик кўриш бўйича режалаштирилган ишлар тўғрисида маълумот.

  • 16.02.2021
  • 987
НОҚУЛАЙ ОБ-ҲАВО ТУФАЙЛИ ЭЛЕКТР ТАЪМИНОТИГА ЧЕКЛОВЛАР ЎРНАТИЛМОҚДА (АҚШ, Техас штати)

Жорий йил 14 февраль куни Америка Қўшма Шталари Техас штатининг икки миллиондан ортиқ аҳолиси қиш фаслининг сўнгги ойидаги ғайритабиий совуқ об-ҳаво шароитида иситиш тизимидан бебаҳра қолди, минтақадаги иқлим ҳарорати эса айни кунларда манфий даражали 6–22 рақамлари орасида ўзгариб турибди. Бу ҳақда Reuters агентлиги, унинг хабарига таяниб m.lenta.ru ахборот портали ўз саҳифалари орқали хабар бермоқда.

  • 15.02.2021
  • 597
2020 ЙИЛ САРҲИСОБИ: ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИНИНГ ИСТИҚБОЛЛИ ҚУРИЛИШ ДАСТУРЛАРИ ШАКЛЛАНТИРИЛМОҚДА (№14)

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти Марказий бошқарув аппарати таркибидаги Капитал қурилиш, смета ва лойиҳаларни экспертиза қилиш бошқармаси Акциядорлик жамиятининг минтақавий электр тармоқларини қуриш, кенгайтириш, реконструкция қилиш, теxник қайта жиҳозлаш ва объектларни молиялаштириш ҳамда уларни амалда бажарилиши, шунингдек электр тармоқларининг истиқболли қурилиш дастурларини шакллантирилишини назорат қилади.

  • 12.02.2021
  • 1284
>