Инсон саломатлиги ва меҳнат унумдорлигини таъминлашда спорт билан ошно бўлишнинг ўрни беқиёс, шундай эмасми?
Биласизми, “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятида бир ажобий анъана бор: ички имкониятларни ишга солган ҳолда мутахассис-ходимларнинг малакасини ошириб бориш мақсадида тез-тез ўқув семинарлари, малака ошириш курслари ташкил этиб турилади.
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтган видеоселектор йиғилишида қишга тайёргарликда йўл қўйилган камчиликларни ҳал этиш ҳамда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш масалалари танқидий таҳлил қилинди.
“Ўзбекистон МЭТ” АЖ Мустаҳкамлик ва хавфсизлик техникаси хизмати ҳисоботи Хабарингиз бор, “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти таркибида 78 та юқори кучланишли подстанциялар мавжуд. Ўз-ўзидан маълумки, электр энергетика тармоғининг барча қурилма ва жиҳозлари кун давомида 24 соат, йил давомида 12 ой — қаҳратон қиш ва жазирама ёз шароитларида ҳам кеча-ю кундуз барқарор фаолият кўрсатиши лозим.
Янгиликлар 24 | Пойтахтимизда «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти ходимлари ўртасида Конститутциямизнинг 28-йиллик байрами арафасида спорт мусобақалари ўтказилди Энергетикларнинг sport тадбирлари: меҳнат фаолиятидаги унум ва samara сари ташланаётган дадил қадамлар.
Аввал хабар берганимиздек, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятининг Марказий бошқарув аппарати ҳамда ҳудудий филиалларида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги «Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6099-сон Фармонининг ижроси юзасидан ишлаб чиқилган чора-тадбирлар режасига мувофиқ бир қатор спорт мусобақалари ташкил этилмоқда.
Бугун, 2020 йил 11 декабрь куни Марказий Осиё энергетика тизимлари Мувофиқлаштириш кенгашининг навбатдаги 34-йиғилиши онлайн тарзда бўлиб ўтди. Кенгашда доимий иштирокчилар, Қозоғистон (“KEGOC” АЖ), Қирғизистон (“Қирғизистон МЭТ” АЖ), Ўзбекистон (“Ўзбекистон МЭТ” АЖ) ва Тожикистон (“Барки Точик” ОАХК) энергетика тизимларининг вакиллари иштирок этишди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги «Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6099-сон Фармонининг ижроси бўйича маълумотнома
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг 2020 йил 3 декабрдаги UT7446113564-сонли мурожаати ҳамда Энергетика вазирлигининг 2020 йил 9 декабрдаги 04186682-сонли топшириқномаси «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти томонидан ижро учун қабул қилинди.
Жамиятимизда соғлом турмуш тарзини шакллантириш, аҳолининг, айниқса ёш авлоднинг жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан мунтазам шуғулланиши учун замон талабларига мос шарт-шароитлар яратиш, спорт мусобақалари орқали ёшларда ўз иродаси, кучи ва имкониятларига бўлган ишончни мустаҳкамлаш, мардлик ва ватанпарварлик, она Ватанга садоқат туйғуларини камол топтириш, шунингдек, ёшлар орасидан иқтидорли спортчиларни саралаб олиш ишларини тизимли ташкиллаштириш ҳамда жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантиришга йўналтирилган кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Муҳтарам ватандошлар! Сизларни улуғ айём – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 28 йиллик байрами билан чин қалбимдан самимий муборакбод этиб, барчангизга ўзимнинг юксак ҳурмат-эҳтиромим ва эзгу тилакларимни билдираман.
“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти «Андижон магистрал электр тармоқлари» филиалининг янги биноси фойдаланишга топширилди. Янги бино очилишига бағишлаб ўтказилган тадбирда сўз олган Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов, “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Дадажон Исақулов ва бошқалар томонидан мамлакатимизда тизимда олиб борилаётган кенг кўламли ишлар натижасида электр энергияси таъминоти йилдан йилга яхшиланиб бораётганлиги, бу иқтисодиётимиз ҳамда аҳоли турмуш фаровонлигини юксалишига хизмат қилаётганлиги таъкидланди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги «Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6099-сон Фармонининг ижроси бўйича қабул қилинган чора-тадбирлар режасига мувофиқ «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ Бирлашган касаба уюшмаси ҳамда Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти ҳамкорлигида Жамиятнинг «Учқун» спорт комплексида шахмат, шашка ва стол тенниси бўйича мусобақа ташкил этилди.
“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти «Андижон магистрал электр тармоқлари» филиали тасарруфидаги электр узатиш ҳаво линиялари ва подстанцияларда олиб борилаётган таъмирлаш, модернизация ва реконструкция ишлари ҳақида маълумотнома
Маълумки, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти тасарруфидаги бир нечта юқори кучланишли подстанцияларда «Жаҳон банки иштирокида магистрал электр тармоқлари подстанцияларини модернизация ва реконструкция қилиш» инвестиция лойиҳасига мувофиқ йирик қурилиш-монтаж, модернизация-реконструкция ишлари олиб борилмоқда.
«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ тасарруфидаги «Андижон магистрал электр тармоқлари» филиали таркибида фаолият юритаётган 220/110/10 кВли «Юлдуз» подстанцияси 1968 йилда ишга туширилган.
Ўзингизга маълум, куз-қиш мавсумининг илк кунлариданоқ об-ҳавонинг кескин пасайиши туфайли юртимизда энергоресурсларга эҳтиёж сезиларли даражада ошди, энергетика соҳасида тақчиллик юзага келди, хусусан табиий газ ва электр таъминотида узилишлар кузатилмоқда.
Ўзингизга маълум, куз-қиш мавсумининг илк кунлариданоқ об-ҳавонинг кескин пасайиши туфайли юртимизда энергоресурсларга эҳтиёж сезиларли даражада ошди, хусусан электр таъминотида турли сабаб ва омиллар туфайли узилишлар кузатилмоқда.
Ҳурматли истеъмолчилар! Куз-қиш даврида, айниқса, шу кунларда ҳаво ҳароратининг кескин пасайиши даврида биз учун асосий вазифа – бу хонадонингиз, шунингдек, шифохоналар, болалар боғчалари, мактаблар каби барчамиз учун ижтимоий аҳамиятга эга бўлган объектларда иссиқлик ва ёруғлик бўлиши учун зарур бўлган барча чораларни кўриш ҳисобланади.
Ҳеч кимга сир эмас, охирги йилларда мамлакатимиз миқёсида жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва зарур шарт-шароитлар яратиш борасида изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.