Эътиборингизга Ўзбекистон Республикаси энергетика вазирининг биринчи ўринбосари, «Ўзатом» агентлиги бош директори Жўрабек Турсунпулатович Мирзамаҳмудовнинг «Hoshimov iqtisodiyoti» канали блогери Беҳзод Ҳошимов билан суҳбатини ҳавола этамиз.
Аввал хабар берганимиздек, электр энергиясига бўлган талаб сезиларли даражада ошиши натижасида истеъмол даражасининг кескин кўтарилиши, Ўзбекистон гидроэлектр станцияларида ишлаб чиқариш ҳажми сув ресурслари танқислиги туфайли сезиларли даражада камайгани, бундан ташқари, Тожикистон Республикасидан қабул қилинаётган импорт амалиётининг кескин камайиши (Тожикистон гидроэлектр станциялари сув омборларидаги сув сатҳини камайиши оқибатида) сабабли электр таъминоти тизимига 0,8-1,0 фоиз миқдорида чекловлар киритилаётгани, бироқ бу жараён иссиқлик электр станциялари иш ҳажмининг оширилиши эвазига бартараф этилаётгани ҳақида расмий баёнот берилган эди
Аввал хабар берганимиздек, “Ўзбекистон МЭТ” АЖ Ахборот хизмати томонидан Марказий диспетчерлик хизмати маълумотларига таяниб «РАСМИЙ БАЁНОТ: ТАЪСИР ЭТУВЧИ БИР НЕЧТА ОМИЛЛАР САБАБЛИ ЭЛЕКТР ТАЪМИНОТИ ТИЗИМИГА 0,8–1,0 % МИҚДОРДА ЧЕКЛОВЛАР КИРИТИЛМОҚДА» номли хабар эълон қилинган эди.
Электр энергиясига бўлган талаб сезиларли даражада ошаётган сўнгги кунларда, яъни жорий йил 21 июль кунидан бошлаб, энерготизимда ишлаб чиқарилаётган ва истеъмол этилаётган электр энергияси орасида номутаносиблик вужудга келиб, натижада энерготизимдаги йирик авариявий ҳолатларнинг олдини олиш ва унинг барқарор ишлашини таъминлаш (энерготизим параметр кўрсаткичларини меъёр даражасида сақлаш) мақсадида республика истеъмолчиларига чекловлар киритилмоқда.
Аввал хабар берилганидек, 2019 йил 13 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти иштирокида (ягона харидор сифатида) ва Франциянинг «Total Eren» компаниялари ўртасида умумий қуввати 100 МВт бўлган фотоэлектр станцияси қуриш ва эксплуатация қилиш юзасидан инвестицион келишув имзоланган эди.
Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 25 апрелда қабул қилинган «Энергиядан оқилона фойдаланиш тўғрисида»ги 412-I-сонли Қонунига киритилган ўзгартиришлар Қонунчилик палатаси томонидан 2020 йил 1 майда қабул қилинган бўлиб, Сенат томонидан 2020 йил 19 июнда маъқулланган. Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. Мирзиёев 2020 йил 14 июль санасида ушбу ўзгартиш ва қўшимчаларниЎРҚ-628-сон билан имзолади, Қонун расман эълон қилинди ва эълон қилинган кундан эътиборан кучга кирди.
Муҳтарам жамоадошлар, Жамиятимиз ишчи-ходимлари! Юртимиздаги бугунги шароит барчамизга кундек аён. Бутун дунё аҳолисини саросимага солиб турган коронавирус балоси, афсуски, бизнинг ҳудудимизни ҳам четлаб ўтаётгани йўқ. Кун сайин бу офатга йўлиққан беморлар сафи кенгайиб бормоқда. Шунинг баробарида, минг афсус, аҳоли ўртасидаги йўқотишлар ҳам талайгина.
Хабарингиз бор, аввалроқ «Фарғона магистрал электр тармоқлари» филиали таркибидаги подстанцияларда мавсумий тайёргарлик ишлари ҳақида маълумот тақдим этгандик.
Маълумки, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти юқори кучланишли электр энергиясини ишлаб чиқарувчи корхоналардан тақсимловчи ҳудудий корхоналарга транспортировка қилиш, электр энергияси умумтизимида барқарорликни таъминлаш, шу билан бирга, электр энергияси импорти ва экспорти масалалари билан шуғулланади.
Ўзбекистон президентининг «Иқтисодиётнинг энергия самарадорлигини ошириш ва мавжуд ресурсларни жалб этиш орқали иқтисодиёт тармоқларининг ёқилғи-энергетика маҳсулотларига қарамлигини камайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ–4779-сонли қарори қабул қилинди.
«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти тасарруфидаги «Навоий магистрал электр тармоқлари» филиалида жорий ва мавсумий таъмирлаш ишлари ҳақида қисқача маълумот:
«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти тасарруфидаги «Бухоро магистрал электр тармоқлари» филиалида ҳам 2020–2021 йил куз-қиш мавсуми олдидан мукаммал ва жорий таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги тизимида фаолият юритаётган «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти юқори кучланишли электр энергиясини ишлаб чиқарувчи корхоналардан тақсимловчи ҳудудий корхоналарга транспортировка қилиш, юқори кучланишли ҳаво тармоқлари ва подстанцияларга хизмат кўрсатиш (қурилиш-монтаж ишлари, инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш), электр энергияси умумтизимида барқарорликни таъминлаш, шу билан бирга, электр энергияси импорти ва экспорти масалалари билан шуғулланади.
«Тошкент шаҳар МЭТ» филиали тасарруфидаги подстанцияларини модернизация ва реконструкция қилиш дастури ҳақида қисқа маълумот: Подстанцияларда эксплуатация ишларини амалга оширишда маънан ва жисмонан эскирган электр ускуналарни замонавий, халқаро стандартларга мос келадиган электр ускуналар билан янгилаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 сентябрдаги 3284-сонли қарори асосида “Қуйлиқ” “Юксак” “Озодлик” подстанцияларида 2022 йилгача қиймати 48,5 млн АҚШ доллари миқдорида модернизация ва реконструкция қилиш ишлари амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2020 йил 2 июль куни мамлакатимиз инвестицион ва ташқи савдо фаолияти прогноз кўрсаткичларининг жорий йил I ярмидаги ижросини муҳокама қилишга, шунингдек, Япония, Корея Республикаси ва Бирлашган Араб Амирликлари билан устувор қўшма лойиҳаларнинг боришини ҳамда савдо-иқтисодий, инвестицион ва молиявий-техник ҳамкорликни кенгайтириш истиқболларини кўриб чиқишга бағишланган видеоанжуман тарзида йиғилиш ўтказди.
Маълумки, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарор ва фармонлари, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ юқори кучланишли электр тармоқлари ва подстанцияларини қуриш, модернизация дастурига асосан эски, маънан ва жисмонан эскирган ускуналарни янгилаш каби бир нечта инвестицион лойиҳаларни амалга ошириб келмоқда.
Аввал хабар берганимиздек, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти таркибидаги магистрал электр тармоқлари филиалларида айни пайтда юқори кучланишли электр тармоқлари ва подстанцияларда жорий ҳамда капитал таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Бундан олдин «Сурхондарё магистрал электр тармоқлари» филиали томонидан амалга оширилган айрим йўналишдаги фаолиятлар ҳақида маълумотлар бериб ўтган эдик.
Ёшлар — келажагимиз, бахтли ва фаровон кунларимизнинг давомчиси, миллат ва юрт таянчи. Уларнинг юртимиз равнақига муносиб ҳисса қўша оладиган баркамол инсон бўлиб вояга етишлари йўлида бугун мамлакатимизда барча шарт-шароитлар яратилган.
Ҳар қандай давлат ва жамият тараққиёти юртнинг етакчи кучи бўлмиш ёшлар тарбияси, уларнинг ватанпарварлиги, замонавий касбларни эгаллаш даражаси билан чамбарчас боғлиқ жараёндир.
Даставвал электр энергияси нима, деган саволга қисқача тўхталиб ўтсак. Электр энергияси — зарядланган зарраларнинг тартибли ҳаракати, тезлиги ёруғлик тезлиги билан баробар — сониясига 300 минг километр.