Аввал хабар берганимиздек, 2019 йилнинг сентябрь-ноябрь ойларида Жиззах вилоятида истиқомат қилаётган аҳоли, ижтимоий соҳа ва ишлаб чиқариш объектларини мунтазам ва сифатли электр энергияси билан таъминлаш мақсадида 220/110/10 кВли «Жиззах» подстанциясида 125 МВАли автотрансформаторлар ўрнига 200 МВАли АТ-1 ва АТ-2 автотрансформаторлари ишга туширилган эди.
2020 йил 15 март куни Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов коронавирус инфекциясининг аҳоли ўртасида кенг тарқалиб кетишининг олдини олиш чора-тадбирларини кучайтириш мақсадида шошилинч йиғилиш ўтказди. Йиғилишда коронавирус сабаб Ўзбекистондаги барча ОТМ талабалари, мактаб ўқувчилари ва мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчиларига 16 мартдан таътил берилди. Шунингдек...
2020 йил 14–15 март кунлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 мартдаги 136-Ф-сонли «Наврўз» умумхалқ байрамини муносиб нишонлашга тайёргарлик кўриш тўғрисидаги фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖнинг барча ҳудудий филиал ҳамда ижтимоий муассасаларида ўтказилгани каби марказий бошқарув аппаратида биносида ҳам умумхалқ ҳашари ташкил этилди.
Қорақалпоғистон Республикасидаги «Тахиатош» иссиқлик электр станциясидан «Хоразм» подстанцияси орқали Саримой аҳоли яшаш пунктигача 220 кВли электр узатиш линияси қуриш инвестиция лойиҳасини амалга оширишга доир чора-тадбирлар бўйича ҳисобот.
Яқинда ўзбек тилида иш юритадиган хорижий нашрлардан бирида эълон қилинган «Намангандан Андижонга электр тармоғи фермерларнинг буғдойзорини пайҳон қилиш эвазига тортилмоқда» номли хабарда Андижон вилоят, Улуғнор туманида 45 /номдаги/ фермер хўжалигининг буғдой экилган далалари бир қисми «Тўрақўрғон ИЭС»идан (Наманган вилояти) Андижон туманидаги «Юлдуз» подстанциясига юқори кучланишли линия тортиш жараёнида /қишлоқ хўжалиги экинлари/ пайҳон қилинаётгани;
Аввал хабар берганимиздек, 2020 йилнинг 5 март куни Hyatt Regency меҳмонхонасида «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти Саудия Арабистонининг ACWA Power компанияси билан умумий қиймати 1,2 миллиард АҚШ долларига тенг битим имзолади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 январдаги 34-сонли қарорида давлат бошқарув органлари, хўжалик бирлашмалари раҳбарлари давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига сўзсиз риоя қилиш, иш юритишни давлат тилида ташкил этишга шахсан масъул эканликлари белгилаб берилган.
«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти Саудия Арабистонининг ACWA POWER компанияси билан имзолаган битим Ўзбекистоннинг энергетика соҳаси тараққиётига салмоқли ҳисса қўшади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 2 ноябрдаги 21658-хх-сонли топшириғига биноан Сирдарё вилоятида иккита замонавий ва юқори қувватга эга буғ-газ қурилмаси қуриш ҳамда фойдаланишга топшириш белгилаб берилган эди. 2020 йилнинг 5 март куни Hyatt Regency меҳмонхонасида Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги тизимидаги «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти Саудия Арабистонининг йирик инвестори ― ACWA Power компанияси билан умумий қиймати 1,2 миллиард АҚШ долларига тенг битим имзолади.
Бугун, 2020 йил 6 март куни «O‘zbekiston milliy elektr tarmoqlari» акциядорлик жамиятининг барча ҳудудий филиал ва таркибий муассасаларида ўтказилгани каби марказий бошқарув аппарати биносида ҳам «8 март — Халқаро хотин-қизлар байрами» муносабати билан Жамиятимиз хотин-қизларини табриклаш маросими бўлиб ўтди.
Машқда қийин бўлса, жангда осон бўлади, деган иборани эшитганмисиз? Ҳақ гап! Аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятларда муҳофаза қилишга тайёргарлик кўришда ўқув машқларининг ўрни беқиёс. Зеро, фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракат қилиш борасидаги билим-кўникмаларга эгалик — талафотнинг яримини асраб қолиш гаровидир.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев ҳузурида 2019 йил 23 август куни кенгайтирилган тарзда ўтказилган 34-сонли йиғилиш баёнининг 8-бандига мувофиқ вазирлик ва идора раҳбарлари биттадан мактабни оталиққа олиш тўғрисидаги топшириқ берилган эди. Шунингдек, ушбу мажлисда ҳар бир вазирлик ва идора-ташкилот раҳбарлари ўзи ўқиган мактаб кутубхоналарига китоблар совға қилиши, мактаб ўқувчиларига маҳорат дарслари ўтиб бериши лозимлиги кўрсатиб ўтилганди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 мартдаги «Ўзбекистон Республикаси электр энергетика тармоғини янада ривожлантириш ва ислоҳ қилиш стратегияси тўғрисида»ги ПҚ-4249-сонли қарорида белгилаб берилган вазифаларни бажариш мақсадида «Ўзбекистон МЭТ» АЖ маъмурияти Жаҳон банки иштирокида халқаро эксперт, Грузия фуқароси Сулхан Зумбуридзени «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг маслаҳатчиси сифатида қисқа муддатли иш фаолиятига жалб қилган эди.
Бундан бир неча ҳафта муқаддам Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ташаббуси билан Буюк Британия ҳукумати ҳамкорлигида мамлакатимиздаги вазирлик ва идораларда меҳнат фаолиятини олиб бораётган матбуот котиблари тажрибасини оширишга қаратилган амалий семинар ва давра суҳбатлари ташкил этилган эди.
Аввал хабар берганимиздек, бугун, 2020 йил 21 февраль куни соат 6:45да Туркманистон энергетика тизимига тегишли «Мари иссиқлик станцияси» ва «Сердар» подстанциялари оралиғидаги 500 кВли Л-511 ҳаво тармоғи фавқулотда ўчиши оқибатида Туркманистондан етказиб берилаётган электр энергияси 780 МВтдан 60 МВтгача камайган эди. Бу, ўз навбатида, Ўзбекистон энергетика тизимида 600 МВт қувват даражасида чекловлар киритилишига сабаб бўлган эди.
Кўпчиликка маълумки, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти 2019 йилнинг 1 декабрь санасидан буён «Туркменэнерго» давлат электр энергетика корпорациясидан электр энергияси импорти амалиётини амалга ошириб келмоқда. Бугун, 2020 йил 21 февраль куни соат 6:45да Туркманистон энергетика тизимига тегишли «Мари иссиқлик станцияси» ва «Сердар» подстанциялари оралиғидаги 500 кВли Л-511 ҳаво тармоғи фавқулотда ўчди. Натижада Туркманистондан етказиб берилаётган электр энергияси 780 МВтдан 60 МВтгача камайди.
Яқинда «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти тасарруфидаги Тиббий-санитария қисми Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти Кенгаш аъзолари билан биргаликда «Ёшларнинг муаммолари ва уларнинг ечимлари» мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
Кўпчиликка маълумки, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти 2019 йилнинг 1 декабрь санасидан буён «Туркменэнерго» давлат электр энергетика корпорациясидан импорт амалиёти амалга оширилмоқда.
Кўпчиликка маълумки, буюк бобокалонларимиз Мир Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур 42 йил фарқи билан бир-бирига замондош ҳисобланади. «Бобурнома» асарида 1551 кишининг исм-шарифлари тилга олинган. Улар ичида жуда кўп тарихий шахслар — темурий ҳукмдорлар, ҳарбий амалдорлар, илм-фан ва санъат намояндаларининг таржимаи ҳолларидан қисқа сатрларда, фаолиятлари баёнида зикр этилган.
Барчамизга маълумки, давлатимиз томонидан ёшлар масаласига алоҳида эътибор берилмоқда. Ёш кадрларда ватанпарварлик, юртга содиқлик ҳамда фидойилик туйғулари ўз касбига, оиласига, яқинларига меҳр-садоқатдан бошланади. Бундай улуғ туйғу ва тушунчаларнинг шаклланишида ҳалол ва самарали меҳнат фаолиятининг аҳамияти беқиёс. Зеро, меҳнат инсонни улуғлайди, билим-тажриба орттиришга сабабчи бўлади, ҳаётнинг турли синовларига бардошли қилиб тарбиялайди.
«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти бошқарув раисининг биринчи ўринбосари Холиқ Элмуродов томонидан берилган топшириқ асосида ишлаб чиқилган иш режасига мувофиқ «Фарғона магистрал электр тармоқлари» филиалида «Жароҳатланишларнинг олдини олиш ва жароҳатланганда биринчи ёрдам кўрсатиш» мавзуси бўйича бир нечта объектларда ўқув семинарлари, амалий машғулотлар бўлиб ўтди. Тадбирларда «Нурафшон» сиҳатгоҳи ҳамда «Наманган тиббий санитария қисми» шифокорлари фаол иштирок этишди.