Янгиликлар
«СЕРДАР» ВА «ҚОРАКЎЛ» ПОДСТАНЦИЯЛАРИНИ БОҒЛОВЧИ 500 КВЛИ «ТУРКМЕНЭНЕРГО» ЭЛЕКТР УЗАТИШ ТАРМОҒИДА ТУЗАТИШ-ТАЪМИРЛАШ ИШЛАРИ ОЛИБ БОРИЛМОҚДА

Бугун, 2019 йил 4 декабрь куни соат 10:53 да «Сердар» (Туркманистон) ва «Қоракўл» (Ўзбекистон) подстанцияларини боғловчи 500 кВли ҳаво электр узатиш тармоғида вақтинча фавқулотда ўчиш ҳолати содир бўлди. Ушбу магистрал электр тармоғи орқали қўшни Туркманистон энергетика тизимидан соатига ўртача 650 МВт электр энергияси импорти амалга оширилмоқда эди.

  • 04.12.2019
  • 973
ДИСПЕТЧЕР ЭЛЕКТР ТАЪМИНОТИНИ УЗМАСА НИМА БЎЛАДИ? ёхуд тизимидаги йирик аварияларнинг асосий сабаблари

Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги тасарруфида фаолият юритаётган электр энергияси тизимига қуйидаги: 1) электр энергияси ишлаб чиқарадиган станциялар («Иссиқлик электр станциялари» АЖ ва «Ўзбекгидроэнергия» АЖ), 2) уларни узатиш учун юқори кучланишли магистраль тармоқлари («Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ), 3) электр энергиясини тақсимлаш тармоқлари («Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ) ва ниҳоят 4) электр энергияси истеъмолчилари киради.

  • 26.11.2019
  • 3967
ХОРАЗМДА ИНВЕСТИЦИОН ЛОЙИҲАНИНГ II БОСҚИЧ ИШЛАРИ АМАЛГА ОШИРИЛМОҚДА

Аввал хабар берганимиздек, «Ўзбекистон МЭТ» АЖ томонидан Осиё Тараққиёт Банки иштирокида 220 кВли «Тахиатош» иссиқлик электр станциясидан «Хоразм» подстанцияси орқали Саримой аҳоли яшаш пунктигача электр узатиш линиясини қуриш лойиҳаси амалга оширилмоқда. Бугунги кунда объектда жами 498 дона магистрал электр тармоқ устунлари ўрнатиш амалиёти тугалланиб, 145,0 км узунликдаги 220 кВ ли ҳаво линияси қурилиш ишлари якунланди.

  • 21.11.2019
  • 907
БУГУН ЎЗБЕКИСТОН БЎЙЛАБ АЙРИМ ҲУДУДЛАРДА ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ ТАЪМИНОТИДА ВАҚТИНЧА УЗИЛИШЛАР БЎЛАДИ (РЎЙХАТ)

Эътиборингизга «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ нинг расмий телеграм каналида эълон қилинган (https://t.me/hetmuloqot) ва daryo.uz интернет нашри орқали истеъмолчиларга мурожаат қилинган электр таъминотидаги вақтинча узилишлар ҳақидаги муҳим хабарни ҳавола этмоқдамиз.

  • 21.11.2019
  • 903
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ бошқарув аппаратининг ишчи мажлисида сайловолди ташвиқотига доир муҳим масалалар ҳам муҳокама этилди

Бугун, 2019 йилнинг 21 ноябрь куни «Ўзбекистон МЭТ» АЖ бошқарув аппаратининг ишчи мажлисида ташкилот фаолиятига боғлиқ муҳим масалалар, жумладан куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишларининг якуний босқичи, жорий таъмирлаш амалиётлари, инвестицион лойиҳалар бўйича олиб борилаётган ишлар, ижро интизоми ва шунга ўхшаш масалалар муҳокамаси доирасида сайловолди ташвиқотига доир масалалар ҳам муҳокама этилди.

  • 21.11.2019
  • 1044
ЎЗБЕКИСТОН САНОАТ ЯРМАРКАСИ ВА КООПЕРАЦИЯ БИРЖАСИ ЎЗ ИШИНИ БОШЛАДИ

Бугун, 18 ноябрь куни «Ўзэкспомарказ» миллий кўргазмалар мажмуасида Ўзбекистон саноат ярмаркаси ва кооперация биржаси ўз ишини бошлади.

  • 18.11.2019
  • 1301
ФУҚАРО МУРОЖААТИ: Андижон вилояти, Олтинкўл тумани, Далварзин маҳалласиданман...

...Андижон вилояти, Олтинкўл тумани, Далварзин маҳалласидан Тоҳир Бурундуков исмли фуқароман. Электр таъминотида маълум чекловлар бўлаётганини тушундик, тушунолмаганимиз ҳудудимиздаги ўчишларда «адолатсизлик» бўлмоқда, ҳоким ва унинг ўринбосарлари яшайдиган ҳудуд ҳамда намунали уйлар тушган ҳудудда чекловлар нисбатан кам, бизнинг маҳаллада эса соатлаб таъминотда узилиш бўлади. Биз истеъмолчи сифатида пулини тўлаётганимиздан сўнг электр таъминоти шартномада кўрсатилганидек узлуксиз ва сифатли бўлиши лозим. Туман ҳудудий электр тармоқлари «Буни «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ диспетчерлик хизматидан ўчираяпти, бизга боғлиқмас», деган жавоб қилишмоқда...

  • 13.11.2019
  • 930
13 ноябрдан 16 ноябрга қадар республикамизнинг айрим ҳудудларида электр энергиясида вақтинча узилишлар бўлади

«Навоий иссиқлик электр станцияси»нинг 450 МВт қувватга эга 2-сонли буғ-газ қурилмаси (БГҚ) ёқилғи фильтрларини тозалаш ва бошқа носозликларни бартараф этиш учун таъмирга чиқарилди. Ушбу буғ-газ қурилмасини пудрадчидан қабул қилишдан олдин якуний регламент билан белгиланган ишлар ва синовлар ўтказилади. Синов жараёни 16 ноябрь кунига қадар давом этиши кутилмоқда.

  • 13.11.2019
  • 991
ЧЕКЛОВЛАР ЎРНАТИЛИШИГА МАЖБУР БЎЛИНМОҚДА! ёхуд бугунги кун энергия тежамкорлиги маданияти қай аҳволда?

Кўпчиликка маълумки, электр энергияси таъминоти — Ўзбекистон Республикаси энергетика вазирлиги тасарруфидаги деярли барча ташкилот ва корхоналар фаолияти билан чамбарчас боғлиқ бўлган мураккаб тизим.

  • 11.11.2019
  • 2664
КАРМАНАДА 100 МВТ ҚУВВАТЛИ ФОТОЭЛЕКТР СТАНЦИЯСИ ҚУРИЛАДИ

Бугун, 8 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти ва Бирлашган Араб Амирликларининг «Masdar» компаниялари ўртасида умумий қуввати 100 МВт бўлган фотоэлектр станциясини қуриш ва эксплуатация қилиш юзасидан инвестиция битими имзоланди.

  • 08.11.2019
  • 997
ЭЛЕКТР ТАЪМИНОТИДАГИ НОСОЗЛИК БУГУН 24:00 га ҚАДАР ТИКЛАНАДИ

Барчамизга маълумки, иссиқлик электр станцияларида ишлаб чиқариладиган электр энергияси асосан табиий газ, кўмир, мазут ва бошқа нефть маҳсулотларини ёқиш эвазига ҳосил қилинади.

  • 08.11.2019
  • 854
ХОРАЗМДА ОСИЁ ТАРАҚҚИЁТ БАНКИ ИШТИРОКИДАГИ ИНВЕСТИЦИОН ЛОЙИҲА АМАЛГА ОШИРИЛМОҚДА

Мамлакатимизда йилдан-йилга саноат тармоқлари ривожланиб, аҳолининг турмуш даражаси ўсиб бораётгани сари электр энергиясига бўлган эҳтиёж ҳам сезиларли даражада ошиб бормоқда. Бу эса, ўз навбатида, йирик инвестицион лойиҳа дастурларини ўз вақтида, сифатли бажаришни талаб этади.

  • 05.11.2019
  • 951
САЙЛОВЧИЛАРГА ЭСЛАТМА

Актив сайлов ҳуқуқи – Бу сайлаш ҳуқуқи бўлиб, ҳар бир фуқаронинг давлатни бошқаришда ўз вакилларини сайлаш билан иштирок этишини назарда тутади.

  • 04.11.2019
  • 1295
АФҒОН ЭНЕРГЕТИКЛАРИ ЖАНГАРИЛАР ЕТКАЗГАН ЗИЁННИ ТИКЛАШМОҚДА

Ўзбекистон электр энергиясини Афғонистон Ислом Республикасига экспорт қилиши ва бу ички истеъмолга мўлжалланган энергия маҳсулоти эмаслиги, Афғонистонда гоҳ иқлим шароитлари, гоҳ жангариларнинг қўпорувчилик ҳаракатлари туфайли таянч устунларига етказилган зарар оқибатида экспорт даражаси ҳукуматлараро битимларда белгиланган меъёрдан паст даражага тушиб кетаётгани ҳақида кўп ва хўп гапирилди...

  • 31.10.2019
  • 1052
«InnoWeek» инновацион ҳафталиги бугун ўз ишини якунлайди

Ёдингизда бўлса, 23-25 октябрь кунлари «Ўзэкспомарказ» халқаро кўргазмалар мажмуининг 1- ва 2-павилионларида 14-халқаро «UzEnergyExpo-2019» ҳамда 9-халқаро «UzStroyExpo-2019» кўргазмалари бўлиб ўтган эди.

  • 31.10.2019
  • 1005
«Ўзбекистон МЭТ» АЖнинг uzbekistonmet.uz расмий веб-сайти ишга тушди!

Ҳурматли истеъмолчилар ва қадрли энергетика соҳаси ходимлари! «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятининг Ахборот хизмати uzbekistonmet.uz веб-сайти синов режимида ишга тушганини расман маълум қилади.

  • 29.10.2019
  • 1154
ЎЗБЕКИСТОН ЭНЕРГЕТИКА СОҲАСИ ЁРИТИЛГАН ЖУРНАЛ ВАШИНГТОНДАГИ ХАЛҚАРО УЧРАШУВДА ТАРҚАТИЛДИ

Аввал хабар берганимиздек, сентябрь ойида «Ўзбекистон МЭТ» АЖга дунёнинг нуфузли нашри — «Global Markets» журнали мухбири Люси Фицжорж-Паркер хоним ташриф буюрган эди. Журналист Молия вазирлиги ходимлари иштирокида Жамият бошқарув раисининг биринчи ўринбосари Холиқ Элмуродовдан интервью олганди. Яқинда журналнинг ушбу сони Буюк Британияда чоп этилиб, АҚШ пойтахтида бўлиб ўтган Жаҳон Банки ҳамда Халқаро Валюта Жамғармаси қўшма учрашувида тарқатилди.

  • 26.10.2019
  • 824
«ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИНИ УЗАТИШ ВА ҲИСОБЛАШ» МАВЗУСИДА ЎҚУВ-СЕМИНАР БЎЛИБ ЎТДИ

Жорий йилнинг 24-25 октябрь кунлари «Ўзбекистон МЭТ» АЖ мутахассислари томонидан «Электр энергиясини узатиш ва ҳисоблаш» мавзусида ўқув-семинар бўлиб ўтди.

  • 26.10.2019
  • 811
МОСКВАДА МДҲ ДАВЛАТЛАРИ ЭЛЕКТР ЭНЕРГЕТИКА КЕНГАШИ БЎЛИБ ЎТДИ

Бугун, 25 октябрь куни Россия Федерациясининг пойтахтида МДҲ электр энергетика Кенгашининг 55-йиғилиши бўлиб ўтди. Унда «Ўзбекистон МЭТ» АЖ бошқарув раиси Дадажон Исақулов ҳам иштирок этди.

  • 25.10.2019
  • 1217
5,0 млд кВт•соат ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ ҚАЕРДА?!

Яқинда интернет саҳифаларида Ўзбекистон истеъмолчиларига жорий йилда 69 миллиард кВт.соат электр энергияси зарур бўлиши, ишлаб чиқариш эса 64 млрд кВт•соатни ташкил этиши (расмий маълумот), гўёки етмаётган 5,0 млрд. кВт•соат электр энергияси Афғонистонга экспорт қилинаётгани ҳақида маълумотлар (айрим интернет фойдаланувчиларининг фикр-мулоҳазалари) тарқалди.

  • 24.10.2019
  • 1354
>