«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти тасарруфидаги «Андижон магистрал электр тармоқлари» филиали балансида: узунлиги 475,5 км бўлган 1 та 500 кВ кучланишли, 13 та 220 кВ ва 2 та 110 кВ кучланишли ҳаво линиялари мавжуд.
Иқтисодиёт тармоғидаги олдинги бир қадам Барчамизга маълумки, йирик саноат корхоналари иқтисодиётимизнинг локомотиви ҳисобланади. Маҳаллий хомашёларни қайта ишлаш эвазига тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш, ички бозор эҳтиёжини тўлдириш билан бир қаторда маҳсулотларини экспортга йўналтириш имкониятига эга йирик корхоналар сони ва қувватини ошиб бориши, шу билан бирга ўрта ва кичик бизнес билан шуғулланувчи тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш — Президентимиз томонидан белгилаб берилган устивор йўналишдан бири эканлиги шубҳасиз.
«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти тасарруфидаги «Сурхондарё магистрал электр тармоқлари» филиали ходимлари томонидан жорий йилнинг 6–28 май кунлари Акциядорлик жамияти маъмурияти томонидан тасдиқланган режага асосан 500 кВли «Сурхон» подстанциясидаги 220 кВли ҳаволи ўчиргичлар хўжалик усулида мукаммал таъмирланди.
Фарғона вилояти, Ўзбекистон тумани, Товуш МФЙ ҳудудида жойлашган «Фарғона магистрал электр тармоқлари» филиали тасаруффидаги 220/110/10 кВли «Ўзгариш» подстанциясида «Жаҳон Банки иштирокида магистрал электр тармоқлари подстанцияларини модернизация ва реконструкция қилиш» номли инвестиция лойиҳаси доирасида қуввати 250000 кВАли янги ҳамда замонавий автотрансформаторини 220 кВ, 110 кВ ҳамда 10 кВ кучланишли ячейкаларини янгидан қуриши ҳисобига қўшимча АТ-3 ўрнатиш ишлари жадал суратларда олиб борилмоқда.
Қурбонов Феруз Мустафоевич «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти бошқарув раисининг Инвестициялар бўйича ўринбосари этиб тайинланди.
Ҳар бир инсон ўз болалигига қайтишни истаб яшайди... Агар зимдан кузатсангиз болажонларнинг қувноқ ўйинлари, шириндан-шакар қилиқларидан тортиб ҳатто аразларигача содда ва самимий. Шунинг учун бўлса керак болалик соғинчи бизни бир зум ҳам тарк этмайди.
Бугун, 2020 йил 27 май куни Тошкент вақти билан соат 12:00 да МДҲ давлатлари Энергетика Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бундан аввалги ишчи тартибдаги мажлислар каби онлайн шаклда ўтказилди. Йиғилишнинг бу сафарга мавзуси МДҲ давлатларидаги электр энергетика соҳасида фаолият юритувчи ташкилотлар ҳамкорлигида «МДҲда умумий электр энергияси бозорини шакллантириш» мавзусига бағишланди.
Маълумки, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти бир нечта бўш иш ўринларига мутахассисларни ишга таклиф этиш бўйича эълон берган эди. Эълонлар Жамиятнинг http://uzbekistonmet.uz/uz веб-сайтидан ташқари Очиқ маълумотлар порталининг https://data.gov.uz/ru, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг миллий вакансиялар базаси ish.mehnat.uz ҳамда «Халқ сўзи» газетаси саҳифаларида нашр этилган эди:
Азиз юртдошлар, ҳурматли ҳамкасблар! Рамазон ойи азалдан эзгулик, хайр-саховат ва меҳр-мурувват ойи сифатида юртимиз ҳаётида алоҳида ўрин эгаллаб келади. Ушбу қутлуғ ойда кўпсонли энергетиклар ҳам савобли амалларга қўл уриб, халқимиз бошига тушган турли синовлар ва табиий офатлар шароитида ҳамжиҳатлик намунасини кўрсатгани таҳсинга лойиқ.
2020 йил 20 май куни МДҲ давлатлари Энергетика Кенгашининг навбатдаги йиғилиши онлайн шаклда ўтказилди. Йиғилишнинг бу сафарга мавзуси — Электр энергетика соҳасида кадрлар тайёрлаш, ишчи-ходимларнинг хавфсизлик техникаси бўйича билим ва кўникмаларини оширишга қаратилган малака ошириш ишларига бағишланди.
Тадбир аввалида давлатимиз раҳбари коронавирус инфекциясига қарши кураш ишларига яна бир бор тўхталиб ўтди. Касалликни юқтирган 2 минг 802 нафар фуқаромиздан 2 минг 314 нафари ёки 82 фоизи бутунлай соғайгани, бу курашда чинакам жасорат кўрсатаётган 23 минг нафар тиббиёт ходимларига жами 78 миллиард сўмдан зиёд рағбатлантириш пули тўлаб берилгани айтилди.
Ёдингизда бўлса, 2019 йил 13 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги биносида Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги иштирокида «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти ва Франциянинг «TOTAL Eren» компаниялари ўртасида умумий қуввати 100 МВт бўлган фотоэлектр станцияси қуриш ва эксплуатация қилиш юзасидан келишув имзоланган эди.
Барчамизга маълумки, электр энергияси таъминоти тизими мураккаб техник-муҳандислик амалиёти бўлиб, у ишлаб чиқариш, юқори ҳамда паст кучланишли электр тармоқлари ҳамда подстанциялари орқали етказиб бериш ва истеъмолчиларга тақсимлаш жараёнларини ўз ичига олади.
Барчамизга маълумки, Ўзбекистоннинг юқори кучланишли ҳаво линиялари қўшни мамлакатларнинг магистрал электр тармоқлари билан барқарорликда ишлайди ва қўшни мамлакатлар диспетчерлик хизматлари ўзаро мувофиқлашув асосида минтақанинг энергия хавфсизлигини таъминлайди.
«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятининг «Тошкент металлургия заводининг ташқи объектларини қуришда электр энергияси билан таъминлаш» лойиҳаси муваффақиятли якунланиб, умумий узунлиги 46 километрли 220 кВ ли ҳаво линияси ҳамда янги юқори кучланишли «Сирғали» подстанцияси фойдаланишга топширилмоқда. Айни пайтда техник дастурга асосан кучланиш берилиб, 115 соатли ишга қўйиш-созлаш ишлари олиб борилмоқда.
Аввал хабар берганимиздек, «Ўзбекистон МЭТ» АЖ бошқарув аппаратининг қарорига мувофиқ жорий йилнинг 7 май куни «Сардоба» сув омбори тошқинидан зарар кўрган, ҳозирда вақтинча яшаш жойларида истиқомат қилаётган аҳоли вакилларига 60,0 млн. сўмлик кийим-кечак, хўжалик ва уй-рўзғор буюмлари етказиб берилган эди.
Маълумки, жорий йил Иккинчи жаҳон урушида қозонилган Ғалабага роппа-роса 75 йил тўлди. Бу куннинг шукуҳи ва залворида ўзбек ўғлонларининг мардонаворлиги ва юксак жасорати катта ўринни эгаллаши шубҳасиз. Зеро, 1,5 миллиондан зиёд Ўзбекистон фарзандлари бу қонли урушда тинчлик ва озодлик учун мардона жанг қилгани, уларнинг ҳар уч нафаридан бири ўз яқинлари бағрига қайтмагани, эл-юртимизнинг фронт ортида кўрсатган матонатли хизматларини халқимиз ҳеч қачон унутмайди.
Аввал хабар берганимиздек, «Ўзбекистон МЭТ» АЖ ходимлари ўз аризаларига кўра иш ҳақларининг бир қисмини, аниқроғи 197,61 млн сўм маблағларни “Меҳр-шафқат ва саломатлик” жамоат фондига ўтказиб берган эди.
Аввал хабар берганимиздек, бугун — 2020 йил 7 май куни «Ўзбекистон МЭТ» АЖнинг кўпсонли жамоаси номидан «Сардоба» сув омбори тошқинидан зарар кўрган, айни пайтда эса Сардоба туманига ёндош ҳудудлардаги вақтинчалик яшаш жойларида истиқомат қилаётган аҳолига ёрдам кўрсатиш мақсадида юборилган хайрия акциясининг карвони йўлга тушгани ҳақида маълумот берган эдик.
Аввал хабар берганимиздек, жорий йилнинг 26 апрель куни Афғонистон Ислом Республикаси ҳудудидаги «Пули Хумри» ва «Чимтала» подстанциялари оралиғидаги 220 кВли 255- ва 256-рақамли ҳаво тармоқларининг 562-сонли таянч устунига ҳарбий ҳаракатлар туфайли зарар етган эди. Бунинг оқибатида Афғонистонга электр энергияси етказиб бериш амалиёти 280 МВтдан «ноль» қийматга камайганди.