Янгиликлар
«АНДИЖОН МАГИСТРАЛ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ ФАОЛИЯТИ СУРАТЛАР ВА РАҚАМЛАРДА
  • 05.06.2020
  • 1191

   «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти тасарруфидаги «Андижон магистрал электр тармоқлари» филиали балансида: узунлиги  475,5 км бўлган 1 та 500 кВ кучланишли, 13 та 220 кВ ва 2 та 110 кВ кучланишли ҳаво линиялари мавжуд.

 

   Шундан:

·       500 кВ ли — 54,8 км,
·       220 кВ ли — 403,62 км,
·       110 кВ ли — 17,1 км.

 

 

 

 

   1 та 500 кВ ли ва 4 та 220 кВ ли подстанциялар мавжуд. «Лочин», «Юлдуз», «Хакан», «Фозилмон» ва «Бобур» номли подстанцияларнинг умумий қуввати 1982,0 МВАни ташкил этади.

   Ўчиргичлар сони:

·       500 кВ ли — 5 дона;
·       220 кВ ли — 27 дона;
·       110 кВ ли — 38 дона.

 

 

 

   2020 йилда «Андижон МЭТ» филиали тасарруфидаги подстанцияларда 220-500 кВ ли ўчиргичларда режалаштирилган мукаммал таъмир ишлари бўйича:

·       500 кВли ўчиргичлар — режада йўқ;
·       220 кВли ўчиргичлар — 6 дона.

 
Маълумот ўрнида: 220 кВли ўчиргичларни мукаммал таъмирлаш ишлари жорий йилнинг II ва III чоракларида тўлиқ якунланиши назарда тутилган.

 

 

 

   «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти бошқарув раисининг биринчи ўринбосари Х.Б.Элмуродов томонидан 2020 йил 28 май санасида имзоланган ХБ-103-сонли «Ёз мавсумида электр қурилмаларининг мустаҳкам ва ишончли ишлашини таъминлаш» юзасидан топшириғи «Андижон магистрал электр тармоқлари» филиали тасаруффидаги барча юқори кучланишли ҳаво тармоқлари ва подстанцияларга хизмат кўрсатувчи мутахассис ходимлар томонидан амалга оширилмоқда.

 

 «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

t.me/uzmetaxborotxizmati

>