Муҳтарам Президентимиз Ш.М.Мирзиёевнинг ташаббуслари билан энергетика соҳасини ислоҳ қилиш мақсадида «Ўзбекэнерго» АЖ қайта ташкил этилди. Бунинг натижасида бошқа турдош ташкилотлар қаторида «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ, унинг негизида эса «Фарғона магистрал электр тармоқлари» филиали ташкил топди.
Аввал хабар берганимиздек, Андижон вилоятининг Андижон туманидаги «Айрилиш» МФЙ ҳудудида жойлашган «Ўзбекистон МЭТ» АЖ «Андижон магистрал электр тармоқлари» филиали тасаруффидаги 220 кВ ли «Юлдуз» подстанциясида Т2-125 МВА қувватли автотрансформаторни 200 МВА қувватли автотрансформаторга алмаштириш ишлари 2019 йил 20 ноябрдан 27 ноябргача давом этган эди.
Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йил 13 январь куни электр энергетикаси соҳасини янада ривожлантириш бўйича жорий йилги асосий вазифалар муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказди.
«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти таркибидаги Электр энергиясини ҳосил қилувчи мустақил корхоналар билан ишлаш бўлими 2019 йилда бир бир қатор ишларни амалга оширди. Айниқса, Жамиятимиз иштирокида қайта тикланувчи энергия манбалари (қуёш ва шамол электр станциялари) бўйича амалга оширилаётган ишлар жорий 2020 йил учун мустаҳкам асос ҳосил қилди, десак муболаға бўлмайди.
Бугун, 14 январь — Ватан ҳимоячилари куни! «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти ушбу байрам муносабати билан барча ватандошларимизни табриклайди!
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорида белгиланган Ўзбекистон Республикасини 2030 йилга қадар ижтимоий-иқтисодий комплекс ривожлантириш концепциясида иқтисодиётнинг мазкур йўналишнинг нақадар аҳамиятли эканлиги алоҳида таъкидлаб ўтилгани барчамизга маълум.
Халқимизда «Иш қуролинг бўлса соз, машаққатинг бўлар оз» деган нақл бор. Ҳақ гап... «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятида ҳам барча амалга ошириладиган ишларимиз, авваламбор, махсус техникаларимизнинг созлиги ва самарали ишига боғлиқдир.
Бугун, 6 январь куни «Ўзбекистон МЭТ» АЖ мажлислар залида Жамият ёшлари билан давра суҳбати ўтказилди.
Аввал хабар берганимиздек, 2019 йилда 220/110/10 кВли «Жиззах» подстанциясида 2 та 125 МВАли автотрансформатор ўрнига 200 МВАли автотрасформаторлар ишга туширилган эди.
Аввал хабар берганимиздек, «Ўзбекистон МЭТ» АЖ томонидан Осиё Тараққиёт Банки иштирокидаги инвестицион лойиҳа ўз амалиётларини якунламоқда.
«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятининг Ахборот хизмати томонидан «МУРОЖААТ ҚИЛГАН ЭДИНГИЗ...» номли рукн ташкил этилди.
«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ Ахборот хизмати томонидан «Андижонликлар» номли телеграм каналида Андижон вилоятининг Андижон тумани ҳудудида жойлашган 220/110/10 кВ ли «Юлдуз» подстанциясида 125 000 кВА қувватли 2-куч трансформаторини 2019 йил 24 декабрдан 29 декабрга қадар 200 000 кВА қувватли куч трансформаторига алмаштириш ишлари олиб борилиши ҳақидаги хабари ўрганилди.
t.me/uzmetaxborotxizmat Кўпчиликка маълумки, куз-қиш мавсумининг дастлабки кунлариданоқ электр энергия таъминотида айрим муаммолар юзага келди ва бу жараёнлар медиа-маконда турли шикоятлар, муҳокамалар ва таклиф-мулоҳазаларга сабаб бўлди. «Энергетик тақчиллик» дея аталган мазкур жараён муаммоларининг туб сабаблари, асл моҳияти ҳақида маълумотлар ва тушунчалар берилганига қарамай энергетика тизими «истеъмолчи ҳар қандай ҳолатда ҳам ҳақ» тамойили атрофида муҳокамалар марказида қолаверди.
Аввал хабар берганимиздек, 18 декабрь куни соат 14:09 да «Ўзбекистон-24» телерадиоканали ижодкорлари тайёрланган «Ўзбекистон МЭТ» АЖ томонидан Осиё Тараққиёт Банки иштирокида амалга оширилаётган 220 кВли «Тахиатош» иссиқлик электр станциясидан «Хоразм» подстанцияси орқали Саримой аҳоли яшаш пунктигача электр узатиш линияси қуриш инвестицион лойиҳаси якунлаш босқичига бағишланган видеолавҳа намойиш этилди.
Энергетика соҳасида 2019 йилда амалга оширилган ислоҳотлар, шунингдек, келгуси — 2020 йилга мўлжалланган истиқболли лойиҳалар ҳақида янги ташкил этилган «Ўзбекистон 2020» информацион дастурини томоша қилишингизни тавсия этамиз.
Аввал хабар берганимиздек, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти Жаҳон Банки ҳамкорлигида бир нечта инвестицион лойиҳаларни амалга ошириб келмоқда.
Ўзбекистон Республикасининг Президентининг 2019 йил 27 майдаги 5729-сонли «Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонига асосан «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти мажлислар залида «Коррупцияга қарши кураш, бизнес этика ва шаффофлик» мавзусида видео-семинар ўтказилди.
Барчамизга маълумки, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 117-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига, вилоятлар, туманлар, шаҳарлар давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайловлар 2019 йил 22 декабрь куни (соат 8:00 дан 22:00 га қадар) ўтказилади.
Ҳеч кимга сир эмас, замонавий турмуш тарзимизга ҳар жиҳатдан оммавий ахборот воситалари ва интернетдаги медиа-маконнинг таъсири йилдан-йилга, кундан-кунга ортиб бормоқда. Бу дунё ҳамжамияти, давлат ташкилотлари ва жамоатчилик ўртасида узвий алоқа ўрнатиб, мавжуд муаммо ва ютуқлар, таъбир жоиз бўлса, ўша куниёқ, ўша соатдаёқ муҳокама этилишига, маълум маънода ечим топилишига, хавфнинг олди олинишига, ахборот эркинлигининг очиқлик ва шаффофлик тамойиллари бажарилишига хизмат қилмоқда.
Аввал хабар берганимиздек, кеча, 2019 йил 4 декабрь куни соат 10:53 да «Сердар» (Туркманистон) ва «Қоракўл» (Ўзбекистон) подстанцияларини боғловчи 500 кВли ҳаво электр узатиш тармоғида фавқулотда ўчиш ҳолати содир бўлган эди.