Бугун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Саноат ва унинг базавий тармоқлари ҳамда кооперация алоқаларини ривожлантириш масалалари департаментининг топшириғига биноан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 февралдаги ПФ-6155-сон Фармони билан тасдиқланган Давлат дастури, шу билан бирга, Акциядорлик жамиятнинг 2021 йил 10 февралдаги 48-сон буйруғи билан тасдиқланган чора-тадбирлар режаси онлайн мулоқот тарзида ўтказилган йиғилишда муҳокама қилинди.
Бугун, 2021 йил 12 февраль куни “Ўзбекистон МЭТ” АЖ “Energo-IT” филиали томонидан ахборот технологиялари бўйича ходимларининг малакасини ошириш мақсадида ташкил этилган “Иш юритишда персонал компьютерлардан самарали фойдаланиш: OS Windows Word, Excel дастурий таъминотлари” мавзуси бўйича ўқув курси видеоконференцалоқа шаклида ўтказилди.
2020 йилда «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти таркибидаги филиаллар бино ва иншоотларини замон талабларига мос равишда таъмирлаш, ходимларга қулай меҳнат шароитларини яратиб бериш бўйича бажарилган ишлар, шунингдек, ушбу йўналишдаги 2021 йил режалари тўғрисида қисқа ҳисобот.
Халқимиз асрлар давомида дунё тамаддуни ривожига муносиб ҳисса қўшган комил фарзандлари, уларнинг илмий-маънавий мероси билан ҳам бошқа халқлар орасида ҳурмат-эътиборга сазовор бўлиб келган. Шарқона таълим-тарбияда ор-номус, одоб-ахлоқ, сабр-қаноат, бағрикенглик, илм-маърифатга интилиш, ўзидан яхши ном, яхши амаллар қолдириш каби фазилатлар бундан беш асрлар аввал ҳам бугунгидек муҳим ахамият касб этгант рост.
Аввал хабар берганимиздек, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятида Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-6079-сонли «Рақамли Ўзбекистон–2030» стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонига мувофиқ Жамият ишчи-ходимларни, аниқроғи энергетика соҳасининг етук мутахассис-муҳандисларини халқаро илғор технологиялар, миллий диспетчерлик тизимининг иш фаолияти билан яқиндан таништириш мақсадида (электр энергетика тармоғида маълумотларни йиғиш бўйича — SСADA ҳамда энергияни бошқариш тизими — ЕМS жорий этилиши муносабати билан) мутахассислар малакасини ошириш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти тасарруфидаги «Қашқадарё магистрал электр тармоқлари» филиали томонидан 2020 йил давомида амалга оширилган ишлар сарҳисоби
Ёдингизда бўлса, 2020 йилнинг 25 декабрь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон ёшлари форуми ўтказилган бўлиб, унда Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев ҳам иштирок этган эди. Форумда келажак эгалари — ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказилиб, давлат раҳбари томонидан уларнинг ўй-фикрлари, орзу-истаклари тингланган эди. Энг асосийси, ёш авлод билан бундай учрашувлар Президент учун ғайрат-шижоат бағишлаши, ёшлар мамлакатнинг энг катта бойлиги, бебаҳо хазинаси экани таъкидланганди.
«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти Бирлашган касаба уюшма қўмитаси ўз тасарруфига 22 та бошланғич касаба уюшма ташкилотларини бирлаштирган бўлиб, жами 4687 нафар касаба уюшма аъзолари, шу жумладан 993 нафар аёллар ва 792 нафар ёшлардан иборат жамоанинг меҳнат, дам олиш ва бошқа ҳуқуқларини ҳимоя қилишга бел боғлаган.
Бугун, 2021 йил 2 февраль куни электрон ахборот нашрларида «Тожикистон Ўзбекистонга электр энергияси етказишни тўхтатади» номли хабар жамоатчилик эътиборига ҳавола этилди.
2021 йилнинг 1 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазири Aлишер Султонов Aфғонистон Ислом Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари Муҳаммад Шокир Коргар билан музокаралар ўтказди.
Ёдингизда бўлса, 2020 йил 4 июнь куни Жиззах вилоятидаги «Жиззах магистрал электр тармоқлари» филиали балансида бўлган 220 кВ кучланишли «Зарбдор–Сарбозор» ҳаво тармоғида қисқа муддатли ўчиш содир бўлгани ҳақида хабар берган эдик.
Президентимизнинг 2019 йил 27 мартда “Ўзбекистон Республикасида электр энергетика тармоғини янада ривожлантириш ва ислоҳ қилиш стратегияси тўғрисида”ги 4249-сон қарорига мувофиқ Франциянинг “Assystem Engineering and Operation Services S.A.S” корхонаси билан “Uzassystem” лойиҳа институти ташкил этилди.
Ёдингизда бўлса, 2020 йилнинг 5 март куни Hyatt Regency меҳмонхонасида «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти Саудия Арабистонининг ACWA Power компанияси билан умумий қиймати 1,2 миллиард АҚШ долларига тенг битим имзоланган эди.
«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти таркибида 5 минг нафарга яқин ишчи-хизматчилар меҳнат фаолияти олиб борадилар. Асосан техник ва муҳандислардан иборат жамоа таркибида турли вазифаларни бажарувчи мутахассислар ҳам мавжуд бўлиб, уларнинг меҳнат унумдорлигини таъминлаш билан бир қаторда Жамият ишчи-ходимларига яратилган меҳнат ва дам олиш шароитлар ҳам фаолиятда муҳим аҳамият касб этади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 19 январь куни маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш, бу борада давлат ва жамоат ташкилотларининг ҳамкорлигини кучайтириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати Д.А.Исақуловнинг Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятига хизмат сафари тафсилотлари
Ассалому алайкум, ҳурматли депутат ва сенаторлар! Азиз юртдошлар! Муҳтарам меҳмонлар! Хонимлар ва жаноблар!
“ENERGO-IT” филиали 2020 йил давомида филиал зиммасига юклатилган асосий вазифа — «Ўзбекистон МЭТ» АЖ бўлинмалари, “Энергия” координацион диспетчерлик маркази ва Миллий диспетчерлик хизмати учун маъмурий, диспетчерлик ва технологик алоқа, шунингдек телеахборот каналлари узлуксиз ишлашини таъминлади.
Аввалроқ «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги «Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6099-сон Фармонининг ижроси бўйича қабул қилинган чора-тадбирлар режасига мувофиқ «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Бирлашган касаба уюшмаси ҳамда Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти ҳамкорлигида енгил спорт турлари бўйича турли спорт мусобақалари ўтказилаётгани ҳақида хабар берган эдик.
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги тизимида фаолият юритаётган «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятида қарийб 5 минг нафардан иборат ишчи-ходимлар меҳнат қиладилар. Уларнинг 22,5 % фоиз таркиби хотин-қизлардан иборат бўлса, қолган 77,5 % фоизини эркаклар ташкил этади.