Янгиликлар
“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти раҳбарияти Афғонистон Ислом Амирлигининг “DABS” ширкати раҳбарлари билан муҳокамалар учрашувини ўтказди

Жорий йилнинг 16 октябрида Сурхондарё вилояти маркази — Термиз шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Афғонистон Ислом Амирлиги Ҳукуматлари вакиллари ўртасида энергетика соҳасидаги тижорий ва иқтисодий муносабатлар тўғрисида учрашув ўтказилди.

  • 17.10.2021
  • 411
Инвестиция дастури: юқори кучланишли электр тармоқларида қувват танқислиги бўлмайди

Мамлакатимизда иқтисодиётнинг барча тармоқларини жадал ривожлантириш, инвестициявий жозибадорлик ҳамда ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларини кенгайтиришга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

  • 15.10.2021
  • 329
Навоий вилоят ҳокими “ёш заковатчи”ларни тақдирлади

Навоий вилоят ҳокими “ёш заковатчи”ларни тақдирлади. Улар ичида "Навоий магистрал электр тармоқлари" филиали Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти етакчиси Шавкат Ойназаров ҳам бор...

  • 15.10.2021
  • 305
«O‘zbekiston–24» радиоканалида «Радиомулоқот» дастури: 2021–2022 йил қиш-куз мавсумига тайёргарлик масалалари

Давра суҳбатида «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ Электр тармоқларидан фойдаланиш бошқармаси бош мутахассиси Омон Ортиқбоев ҳамда Акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг матбуот котиби — ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси У.П.Урунов иштирок этди.

  • 12.10.2021
  • 306
9 ОЙ ЯКУНЛАРИ ҲИСОБОТИ: Электр энергияси транспортировкаси, жорий ва капитал таъмирлаш, куз-қиш мавсумига тайёргарлик, технологик сарфларни камайтириш, қўшимча қувватлар яратиш (вилоятлар кесимида)

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 22 июлдаги ПҚ-5189-сон қарорининг 3-бандига (вазирлик, идора ва хўжалик бирлашмалари раҳбар ўринбосарлари фаолиятини баҳолаш кўрсатгичлари бўйича оммавий ахборот воситаларида, интернет ахборот тармоғида ва ижтимоий тармоқларда ҳисобот бериб бориши) мувофиқ “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси биринчи ўринбосарининг асосий фаолияти тўғрисида маълумотлар жамланмаси (2021 йил 9 ойлик якунларига кўра)

  • 11.10.2021
  • 874
Ўзбекистон энергетика лойиҳаси учун биринчи корпоратив кредит олади

ЕТТБ делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи чоғида Ўзбекистон Республикаси тарихида энергетика лойиҳасини амалга ошириш учун давлат кафолатисиз биринчи корпоратив кредит ажратилиши тўғрисидаги ҳужжат имзоланди.

  • 11.10.2021
  • 351
“Навоий магистрал электр тармоқлари” филиали тасарруфидаги подстанцияларда 243 МВА қўшимча қувватлар ишга туширилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 17 ноябрдаги “Жанубий-ғарбий подстанцияларни модернизация қилиш тўғрисида”ги ПҚ-2264 сонли қарорига асосан 220/110/10 кВ “Химия” подстанциясида қуввати 200 МВА бўлган АТ-3 автотрансформаторининг қурилиш-монтаж ишлар тугатилиб, мавжуд қувватларни ошириш мақсадида қўшимча ўрнатилаётган трансформаторга кучланиш берилди. Бунинг натижасида юқори кучланишли подстанцияда қўшимча 200 МВА қувват захираси яратилди.

  • 09.10.2021
  • 320
Ўзбекистон-Британия энергетика соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди

Жорий йилнинг 8 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазири Алишер Султанов Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчиси Торлот Тимоти Ахилл ва минтақанинг иқлим ўзгариши бўйича элчиси Дэвид Моран билан учрашув ўтказди.

  • 09.10.2021
  • 304
2021 йил тўққиз ойлик сарҳисоби: Юқори кучланишли подстанцияларда режадаги (йиллик) 1568 МВА дан (9 ой давомида) 1446 МВА қўшимча қувват оширилди

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти капитал қурилиш, смета ва лойиҳаларни экспертиза қилиш бошқармасининг 2021 йил тўққиз ойлик якунлари сарҳисоби

  • 08.10.2021
  • 309
Энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳам таъминот сифатига салбий таъсир кўрсатади

Ҳурматли истеъмолчилар! Бугунги кунда истеъмолчиларни электр энергияси, табиий ва суюлтирилган газ билан таъминлаш бўйича Энергетика вазирлиги ва вазирлик тизимидаги ташкилотлар томонидан салмоқли ишлар амалга оширилмоқда.

  • 08.10.2021
  • 364
Ўзбекистон ва Афғонистоннинг муваққат ҳукумати Термизда қўшма музокаралар ўтказишга келишиб олди

7 октябрь куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация Афғонистон муваққат ҳукумат раҳбарининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Мулла Абдул Кабир бошчилигидаги Афғонистон раҳбарияти вакиллари билан музокаралар ўтказди.

  • 07.10.2021
  • 348
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ: Автотранспорт ва механизмлар куз-қиш мавсумига тайёр ҳолда фаолият юритмоқда

2021 йил 9 ойлик якунлари бўйича Автотранспорт ва механизмлар хизмати фаолиятидан ҳисобот маълумотлари.

  • 06.10.2021
  • 538
Энергетика вазирлиги: 2025 йилга бориб умумий қуввати 7 331 МВт бўлган 18 та иссиқлик, қуёш ва шамол электр станциялари ишга туширилади

Энергетика вазирлиги ташкил топганидан сўнг, 2 ярим йил ичида электр энергетика соҳасида умумий қуввати 7 331 МВт.га тенг бўлган 18 та инвестиция битимлари имзоланди. Шунга кўра, 2025 йилга бориб умумий қуввати 7 331 МВт бўлган 18 та иссиқлик, қуёш ва шамол электр станциялари ишга туширилади (Бу Ўзбекистонда амалдаги электр энергиясини ишлаб чиқариш ҳажмларининг 50 фоизини ташкил қилади). Ишга туширилаётган мазкур станцияларни вилоятлар кесимида таҳлил қиламиз.

  • 05.10.2021
  • 295
ТУРКМАНИСТОНДАН ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ ИМПОРТИ АМАЛИЁТИНИНГ МУДДАТИ УЗАЙТИРИЛДИ

Савдо-иқтисодий, илмий-техникавий ва маданий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон–Туркманистон ҳукуматлараро комиссияси 15-йиғилишининг (2019 йил 23 ноябрь, Ашхобод шаҳри) қарорига кўра, Туркманистон Республикасидан Ўзбекистонга электр энергияси етказиб бериш масаласи юзасидан келишувга эришилган эди.

  • 04.10.2021
  • 307
Хитойда электр энергиясини ортиқча истеъмол қилинишига қарши кураш бошланди

Bloomberg да ёзилишича, Хитойда электр энергиясини ортиқча истеъмол қилинишига қарши кураш бошланди.

  • 30.09.2021
  • 319
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Халқаро иқтисодий форум доирасида «Трансформация жараёнлари» номли тақдимот тадбирини ўтказди

Аввал хабар берганимиздек, бугун, 2021 йил 29 сентябрь куни «O‘zbekiston: Iqtisodiy islohotlar sarhisobi va istiqboli» мавзусидаги халқаро Форум ўз ишини бошлади.

  • 29.09.2021
  • 397
Энергетика вазирлиги ва Венгрия делегацияси энергетика соҳасидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишди

Тошкентда Янош Шули бошчилигидаги Венгрия делегацияси билан Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги "Ўзатом" агентлиги бош директори бошчилигида энергетика соҳасида ҳамкорлик бўйича музокаралар бўлиб ўтди.

  • 27.09.2021
  • 411
2021 йил 27 сентябрь куни “Ўзбекистон МЭТ” АЖда “General Electric” компаниясининг Европа ва МДҲдаги юқори кучланишли электр қурилмаларининг сервиси бўйича учрашув ўтказилди

Бугун, 2021 йил 27 сентябрь куни “Ўзбекистон МЭТ” АЖда “General Electric” компаниясининг Европа ва МДҲдаги юқори кучланишли электр қурилмаларининг сервиси бўйича минтақавий директори жаноб Ян-Хендрик фон Ауэр (Германия), Марказий Осиёда сотувлар бўйича минтақавий директори Азам Садиков (Тожикистон) ҳамда Марказий Осиёда сервис бўйича сектор раҳбари Дилшод Раҳмоновлар (Тожикистон) билан ишчи тартибдаги учрашув ўтказилди.

  • 27.09.2021
  • 307
"Ўзбекистон МЭТ" АЖ Марказий бошқарув аппарати ходимлари «Сирғали» подстанциясига пресс-тур уюштиришди

Акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Х.Б.Элмуродов томонидан 2021 йил 14 сентябрдаги тасдиқланган режа-жадвалга мувофиқ бугун, 2021 йил 24 сентябрь куни "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" акциядорлик жамияти Марказий бошқарув аппарати ходимлари, асосан офисларда хизмат қилувчи маъмурият мутахассисларининг навбатдаги пресс-тур тадбири бўлиб ўтди.

  • 24.09.2021
  • 325
>