Аввал хабар қилганимиздек, Туркиянинг “Aksa Enerji” компанияси томонидан Тошкент вилоятида қуввати 240 МВт бўлган буғ-газ ва қуввати 230 МВт бўлган газ-поршенли электр станциясини қуриш лойиҳаси амалга оширилмоқда.
Мазкур сананинг тарихи 1920 йилга бориб тақалади. Аниқроғи, бундан роса бир аср-у бир йил илгари Советлар давлатида «Давлат электрлаштириш режаси» қабул қилинганлиги муносабати билан Иттифоқ Олий Кенгашининг 1966 йил 23 майдаги фармонига кўра 22 декабрь энергетикларнинг касб байрами сифатида нишонланади.
Ёдингизда бўлса, яқинда “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти тасарруфидаги “Наманган магистрал электр тармоқлари” филиалининг 2021–2022 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик натижалари тўғрисида маълумот эълон қилган эдик.
«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятининг расмий веб-сайти: uzbekistonmet.uz ва унинг ижтимоий тармоқдаги саҳифалари (Telegram, Facebook, Twitter, Instagram, Utube, Youtube) барқарор фаолият юритмоқда. Ижтимоий тармоқларда Жамият фаолиятига тегишли масалаларга зудлик билан муносабат билдирилиб, тегишли тартибда таҳлилий мақола, баёнот, хабар ва маълумотлар эълон қилинмоқда.
«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятининг Харидлар бўйича трансформация офиси томонидан 2022 йилда харид қилиниши назарда тутилган маҳсулотлар: электр ускуналари, кабел маҳсулотлари ва бошқа зарурий материаллар слайд-инфографикаси
Жорий йилнинг 17 декабрь куни “ACWA Power” (Саудия Арабистони) компанияси билан Қорақалпоғистон Республикасида қуриладиган 100 МВт қувватга эга шамол электр станцияси (ШЭС) лойиҳаси бўйича битимлар имзоланди. Лойиҳа қиймати 108 миллион долларни ташкил этди.
Тадбирда «Навоий магистрал электр тармоқлари» филиали таркибидаги 9 та подстанциядан ишчи-ходимлар иштирок этишди. Тадбир сўнггида ёнгин хавфсизлиги бўйича викторина ўтказилиб, ғолиб бўлган иштирокчиларга эсдалик совғалар топширилди.
“Ўзбекистон МЭТ” АЖ Ахборот хизмати ташкил этилганидан буён (2019 йил) Акциядорлик жамиятининг uzbekistonmet.uz расмий веб-сайти орқали ОАВ ҳамда жамоатчилик эътиборига Трансформация жараёнлари масалаларига тааллуқли 20 яқин мақола, хабар ва янгиликлар жойлаштирилган.
Мамлакатимиз аҳолисининг сони ошиб бориши, юртдошларимизнинг электр ускуна ва жиҳозларидан фойдаланиш кўламининг йилдан-йилга кенгайиб бораётгани, шу билан бирга, республикамизда кичик бизнес ва тадбиркорликка кенг имкониятлар берилаётгани, қатор инвестиция дастурлари ҳисобига йирик саноат корхоналари очилаётгани — электр энергияси истеъмоли кун сайин ошиб боришига сабаб бўлмоқда. Демакки, электр энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш ва тақсимлаш тармоқлари изчил ривожланиб бориши, янги объектлар қурилиб, мавжудлари янгиланиб бориши лозим.
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ бошқаруви раисининг 2021 йил 1 ноябрь санасидаги 326-сонли буйруғига асосан “Ўзбекистон МЭТ” АЖ қуйи тизими бўлинма ва филиаллари объектларида “Ёнғин хавфсизлиги қоидалари” қўлланмаси талабларига риоя этилиши, электр ускуналарини қишки мавсумда ёнғинга хавфсиз ишлашга тайёрлаш, ёнғин-техник комиссиялари, кўнгилли ўт ўчириш дружиналари фаолиятини фаоллаштириш, Давлат ёнғин назорати органлари кўрсатмаларини бажариш, ёнғинларнинг олдини олиш ишларига ходимларни кенгроқ жалб қилиш белгиланган.
Республика тармоқлараро саноат ярмаркасида «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятининг Харидлар, маҳаллийлаштириш ва кооперация алоқаларини кенгайтириш бошқармаси ҳамда «Тошкент шаҳар магистрал электр тармоқлари» филиали жамият амалиётида фойдаланилаётган электр ускуна-жиҳозлари, эҳтиёт қисмларни саноат корхоналари ва тадбиркорларга намойиш этмоқда.
Аввал хабар берганимиздек, «Ўзэкспомарказ” кўргазмалар мажмуасида Республика тармоқлараро саноат ярмаркаси ўз ишини давом эттирмоқда. Унда Акциядорлик жамияти ўз стенди билан иштирок этмоқда.
Энергетика вазирлиги тизимидаги “Иссиқлик электр станциялари” акциядорлик жамияти таркибидаги барча корхоналарда аҳоли, ижтимоий соҳа объектлари ва иқтисодиёт тармоқларини барқарор ва сифатли электр ҳамда иссиқлик энергияси билан таъминлаш мақсадида тун-у кун ишлар ташкил этилмоқда.
«Ўзэкспомарказ” кўргазмалар мажмуасида Республика тармоқлараро саноат ярмаркасининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Аввал хабар берганимиздек, бугун «Ўзэкспомарказ”да Республика тармоқлараро саноат ярмаркаси ўз ишини бошлади. Ярмарка фаолияти билан «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Д.А.Исақулов, Бошқарув раисининг биринчи ўринбосари С.С.Артиков танишиб чиқди.
Бугун, 2021 йил 14 декабрь куни Тошкент шаҳрининг «Ўзэкспомарказ” кўргазмалар мажмуасида «Республика тармоқлараро саноат ярмаркаси» ўз ишини бошлади.
Халқаро “bne IntelliNews” нашри Ўзбекистон Энергетика вазирининг биринчи ўринбосари А.Ахмедхаджаевнинг сўнгги тўрт йилда Ўзбекистон энергетика соҳасига киритилаётган инвестициялар сезиларли даражада ошгани қайд этилган интервьюси асосида мақола чоп этди.
«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти «Жиззах магистрал электр тармоқлари» филиали томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташаббуси билан бошланган «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида экоҳашар тадбири ўтказилди.
«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти “Тошкент шаҳар магистрал электр тармоқлари” филиалининг “Ёнғин хавфсизлиги кўрик ойлиги” тадбиридан лавҳалар
Бугун, 2021 йил 10 декабрь куни Ўзбекистон миллий матбуот марказида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот котиби Ш.Асадов раислигида давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари,