Ассалому алайкум, ҳурматли истеъмолчилар! Оммавий ахборот воситалари вакиллари!
Президент Шавкат Мирзиёев 22 ноябрь куни қайта тикланувчи энергия манбаларини кўпайтириш ва соҳани ривожлантириш масалалари муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказди.
Сирдарё вилоятида 1200-1600 МВт қувватга эга янги иссиқлик электр станциясини қуриш лойиҳаси доирасида тендер иштирокчиларининг молиявий таклифлари очилди.
“Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиришлар киритиш ҳақида” ЎРҚ-719-сонли, “Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги 2021 йил 4 октябрдаги ЎРҚ-720-сон қонуни, шунингдек,....
“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг “Тошкент шаҳар магистрал электр тармоқлари” филиалида жорий йилнинг 15 ноябрь куни ишчи-ходимлар билан сайёр қабул ўтказилди.
“Севимли” телеканали журналисти Энергетика вазири ўринбосари Шерзод Ходжаев билан долзарб мавзуларда суҳбат ўтказди.
Барчамизга маълумки, жорий йил 2 ноябрь куни Президентимиз ҳузурида ўтказилган йиғилишда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини пухта тайёргарлик кўрган ҳолда бошлаш чоралари кўриб чиқилган эди. Унга кўра йилига 200 миллион туп дарахт ва бута кўчатларини экиш ва шу орқали юртимиздаги яшил майдонларни амалдагига нисбатан бир неча баробарга ошириш режа қилинган. Шу билан бирга, 2021 йил 2 ноябрдан бошлаб 10 декабрга қадар дарахт экиш бўйича "долзарб 40 кунлик" эълон қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирининг буйруғи билан куз-қиш мавсумида истеъмолчиларга тезкор ахборот етказиш мақсадида “Матбуот штаби” ташкил этилди. Мазкур штаб таркибига Ёқилғи-энергетика комплекси ташкилотлари матбуот котиблари киритилган.
Президентимиз ташаббуси билан аҳоли пунктларида экологик вазият ва ҳаво тозалигини яхшилаш мақсадида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳа амалга оширилмоқда.
Барчамизга маълумки, 2 ноябрь куни Давлатимиз раҳбари ҳузурида ўтказилган йиғилишда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини пухта тайёргарлик кўрган ҳолда бошлаш чоралари кўриб чиқилган эди. Унга кўра йилига 200 миллион туп дарахт ва бута кўчатларини экиш ва шу орқали шаҳарлардаги яшил майдонларни амалдаги 8 фоиздан 30 фоизга ошириш режа қилинган. Шу билан бирга, 2021 йил 2 ноябрдан бошлаб 10 декабрга қадар дарахт экиш бўйича "долзарб 40 кунлик" эълон қилинган эди.
Сўнгги йилларда республика қишлоқларида янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар ва шаҳарларда кўп квартирали уйларни қуриш дастурларини амалга ошириш натижасида аҳолининг турар жойга бўлган эҳтиёжи қондирилмоқда ва шу асосда фуқароларнинг фаровонлик даражаси янада ошириб борилмоқда.
Кунлар совуб истеъмолчиларнинг энергия ресурсларига бўлган талаби кескин ошмоқда. Бугунги кунда бир-бири билан боғлиқ бўлган бир неча омиллар сабаб электр энергияси таъминотида қувват танқислиги кузатилмоқда. Мисол учун, куз-қиш мавсумида иситиш учун электр энергиясига бўлган талаб 3 баробар ҳамда табиий газга бўлган талаб эса 4 баробарга ошиши кузатилмоқда.
11 ноябрь “Касаба уюшмалари куни” муносабати билан иш берувчилар билан ижтимоий шерикликни кучайтириш, ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатлари ва меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш ҳамда ҳимоя қилиш, ходимларнинг маънавий-маърифий саъвияларини юксалтириш ва соғломлаштириш борасидаги сидқидилдан самарали меҳнати, фаоллиги ва масъулияти, эришган натижалари орқали корхоналар ҳамда меҳнат жамоасида обрў-эътибор қозонган бир гуруҳ касаба уюшма фаоллари Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигининг “Фахрий ёрлиғи” билан тақдирланди.
Аввал хабар берганимиздек, айни пайтда Қарши шаҳрида ўз ишини бошлаган саноат ярмаркасининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда «Ўзбекистон МЭТ» АЖдан ҳам вакиллар иштирок этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 сентябрдаги ПҚ–3284-сонли “Жаҳон банки иштирокида “Магистрал электр тармоқлари подстанцияларини модернизация ва реконструкция қилиш” инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари” тўғрисида қарорига асосан 220 кВ кучланишли “Муборак” подстанциясида бир қатор модернизация-реконструкция ишлари олиб борилмоқда.
Айни пайтда Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида «Ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркаси» ўз ишини бошлади.
"Тошкент шаҳар магистрал электр тармоқлари" филиали касаба уюшма қўмитаси ҳамда Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти ташаббускорлари билан, экологик вазият ва ҳаво тозалигини яхшилаш мақсадида, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш мақсадида дарахт экиш акцияси бошланди.
Жорий йилда сув танқислиги туфайли мамлакатимиз гидроэлектр станцияларида электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажми қарийб 23 фоизга камайди. Бу эса истеъмолчиларни электр энергияси билан таъминлашга салбий таъсир кўрсатмоқда.
2019 йил 6 декабрда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги янги қонуннинг имзоланиши касаба уюшмаларига ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий ва меҳнат соҳасидаги ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, аҳолини ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш соҳасидаги фаолиятларини янада юқори босқичга олиб чиқиш учун катта имкониятлар эшигини очгани рост.
Мамлакатимизда китобхонлик ва мутолаа маданиятини юксалтириш мақсадида барча имкониятлар ишга солинмоқда. Шу мақсадда бугунги кунда интернет ва ижтимоий тармоқлардаги енгил-елпи мавзулардан бироз четлашган ҳолда “тош босадиган” асл адабиёт мутолаасига даъват этилмоқда.