«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 мартдаги ПҚ-4249-сонли қарорига мувофиқ ташкил этилган.
Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазири ўринбосари Шерзод Ходжаев Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти (ШҲТ) га аъзо давлатлар энергетика вазирларининг биринчи марта ташкил этилган учрашувида иштирок этди.
Маълумки, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ тасарруфидаги 84 та юқори кучланишли подстанциялар ичида 7 та 500 кВ кучланишли подстанциялар мавжуд.
1. Навоий вилояти Кармана туманида қуввати 100 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияси қурилиши. Ишга тушиш санаси: 2021 йил сентябрь.
Президент Шавкат Мирзиёев 9 август куни истеъмолчиларни нефть ва газ ресурслари билан барқарор таъминлаш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди. Жорий йилнинг биринчи ярмида табиий газ қазиб олиш ва суюлтирилган газ ишлаб чиқариш бўйича эришилган натижалар танқидий муҳокама қилинди.
ЎзЛиДеП марказий кенгашининг 7 август, шанба куни ўтказилган навбатдан ташқари пленуми бошланишидан олдин журналистларга интервью берган энергетика вазири Алишер Султонов жорий йил ўтказиладиган президентлик сайлови ҳақида ўз фикрини билдирди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири хабар бермоқда.
6 август куни Туркманистондаги “Аваза” миллий сайёҳлик зонасида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг учинчи Маслаҳат учрашуви бўлиб ўтди.
«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятининг Call sentr рақами — +998 (55) 500-5545 ишга тушди. Дастлаб қўнғироқни вертуал оператор — робот қабул қилиб, ўзбек ва рус тилларида «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти ҳақида қисқача маълумотлардан воқиф этади.
2021 йилнинг ўтган 6 ойи давомида электр энергетика соҳасида 4 341 МВт.га тенг бўлган иссиқлик, қуёш ва шамол электр станцияларини қуриш бўйича жами 10 та шартнома имзоланди. (Бу 4 341 МВт ҳажм Ўзбекистонда амалдаги ўрнатилган қувватларнинг қарийб учдан бирини ташкил қилади).
Самарқанд вилоятининг Нуробод туманида қуввати 100 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станциясини қуриш ишлари давом этмоқда. Станция жорий йилнинг тўрттинчи чорагида ишга туширилиши режалаштирилган.
Президент Шавкат Мирзиёев 2 август куни Тошкент шаҳрида иссиқлик таъминоти тизимини модернизация қилиш лойиҳаси тақдимоти билан танишди.
«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 мартдаги «Ўзбекистон Республикасида электр энергетика тармоғини янада ривожлантириш ва ислоҳ қилиш стратегияси тўғрисида»ги ПҚ-4249-сонли қарорига мувофиқ ташкил этилган.
«Ўзбекистон МЭТ» АЖнинг расмий веб-сайти: uzbekistonmet.uz ва унинг ижтимоий тармоқдаги саҳифалари (Telegram, Facebook, Twitter, Instagram, Utube, Youtube) барқарор фаолият юритмоқда.
«Тошкент шаҳар МЭТ» филиалида “Эҳтиёткорлик — замон талаби” шиори остида ўтказилган Хавфсизлик техникаси ойлиги тадбирларининг финал босқичи мусобақалар тарзида якунланди
Президент Шавкат Мирзиёев 28 июль куни Тошкент шаҳридаги 21-Меҳрибонлик уйини бориб кўрди. Бу муассасада 122 нафар ўғил-қиз тарбияланмоқда. Уларнинг 47 нафари етим, 75 нафари ижтимоий етим болалардир. Таълим масканида малакали ўқитувчилар, психолог, логопед, дефектологлар фаолият юритмоқда. Робототехника, ментал арифметика, сартарошлик, пазандалик, тикувчилик тўгараклари ташкил этилган. Спорт машғулотларида болалар саломатлигини мустаҳкамлаш билан бирга республика ва халқаро мусобақаларда совриндор ҳам бўлмоқда.
Жорий йил 10 февралда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёев “Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6166-сон Фармонни имзолади.
“Жанубий-ғарбий подстанцияларни модернизация қилиш тўғрисида”ги Ҳукумат қарорларига асосан 220/110/10 кВ “Химия” подстанциясида қўшимча ўрнатилган, қуввати 200 МВА бўлган АТ-3 автотрансформаторида қурилиш монтаж ишлар тугатилиб, қурилма кучланиш остига қўйилди. Бунинг натижасида подстанцияда 200 МВА қувват захираси яратилди.
Маълумки, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти тасарруфидаги бир нечта юқори кучланишли подстанцияларда «Жаҳон банки иштирокида магистрал электр тармоқлари подстанцияларини модернизация ва реконструкция қилиш» инвестиция лойиҳасига мувофиқ йирик қурилиш-монтаж, модернизация-реконструкция ишлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистонда 2017—2021 йиллар давомида Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар янги даврни бошлаб берди. Жадал ўзгаришлар барча соҳаларни, жумладан давлат ва жамият қурилиши, суд-ҳуқуқ тизими, иқтисодиёт ва ижтимоий соҳа, хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик, ташқи сиёсатни қамраб олди.
Бу яқинда Тошкентда бўлиб ўтган халқаро конференция кун тартибидаги асосий масала эди.