Акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Х.Б.Элмуродов томонидан 2021 йил 14 сентябрдаги тасдиқланган режа-жадвалга мувофиқ бугун, 2021 йил 24 сентябрь куни "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" акциядорлик жамияти Марказий бошқарув аппарати ходимлари, асосан офисларда хизмат қилувчи маъмурият мутахассисларининг навбатдаги пресс-тур тадбири бўлиб ўтди.
Пресс-турнинг навбатдаги манзили 2020 йилда қуриб фойдаланишга топширилган, янги, замонавий қурилма ҳамда асбоб-ускуналар билан жиҳозланган 220 кВ кучланишли «Сирғали» подстанцияси бўлди.
Маъмурият — ҳисоб-китоб, кадрлар билан ишлаш, ижро интизоми ҳамда бошқа ташкилий-маъмурий ишлар билан шуғулланувчи мутахассисларда энергетика объектига уюштирилган сайёҳат бир олам таассуротлар бахш этди.
✔️ Навбатдаги пресс-тур келгуси ҳафтанинг жума кунига белгиланган.
✍️ "Ўзбекистон МЭТ" АЖ Ахборот хизмати