Бугун, 2021 йил 17 сентябрь куни Марказий бошқарув аппарат ходимлари учун 220 кВ кучланишли “Қўйлиқ” подстанциясига саёҳат уюштирилди.
Пресс-тур давомида Марказий бошқарув аппарати — асосан маъмурий ишлар билан шуғулланувчи ходимларига "Ўзбекистон МЭТ" АЖ тасарруфида қурилаётган янги подстанциялар ва электр узатиш тармоқлари кўрсатилди (таянчларни ўрнатиш, тармоқларни таъмирлаш ва ҳ.к), шунингдек, электр объектларида олиб борилаётган модернизация-реконструкция ишлари билан яқиндан таништирилди.
Эслатиб ўтамиз, раҳбарият топшириғига биноан кейинги пресс-тур, режа жадвалига мувофиқ, ҳафтажума куни ўтказилади.
✍️ "Ўзбекистон МЭТ" АЖ Ахборот хизмати