Туркиянинг “Odaş Enerji CA” компанияси томонидан Хоразм вилоятининг Янгиариқ туманида қурилган қуввати 174 МВт бўлган газ-поршенли электр станция бугун соат 14:55 да ишга туширилиб Ўзбекистоннинг ягона электр тармоғига қувват узатишни бошлади.
Президент Шавкат Мирзиёев 10 март куни Тошкент халқаро инвестиция форумига тайёргарлик масалалари юзасидан йиғилиш ўтказди.
Давлатимиз раҳбарининг 2021 йил 6 июлдаги “Коррупцияга қарши курашиш фаолиятини самарали ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ, ишга қабул қилиш жараёнида шаффофлик ва очиқлик тамойилини таъминлаш, талабгорлар учун тенг имкониятлар яратиш мақсадида “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти Марказий бошқарув аппаратидаги бўш иш ўринлари — Лойиҳаларни амалга ошириш гуруҳи мутахассиси ҳамда иқтисодчи лавозимига эълон берилган эди.
«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖнинг расмий веб-сайтида uzbekistonmet.uz «Онлайн резюме» функцияси ишга туширилган. Бу янги қулайлик ишга кириш истагида бўлган мутахассислар билан Ходимлар билан ишлаш бошқармаси мутахассисларини бевосита, онлайн режимда боғланиши мумкин.
Аввал хабар берганимиздек, магистрал электр тармоқлари филиалларида баҳор мавсуми назорат кўриги ва таъмирлаш-созлаш ишлари олиб борилмоқда.
Эслатма: ўз таржимаи ҳоли ва меҳнат фаолияти ҳақидаги маълумотларни тақдим этаётган фуқаролар айнан қайси лавозимга ўз номзодини таклиф этаётганини, шу билан бирга, қайта боғланиш учун телефон рақамларини тўғри ёзиб юборишлари шарт.
Барча аёлларни 8 март — Халқаро хотин-қизлар куни билан чин қалбимиздан самимий муборакбод этамиз.
8 март санаси ҳар йил мамлакатимиз бўйлаб кенг нишонланиши назокатли опа-сингилларимизга бўлган алоҳида эътибор ва ҳурмат намунаси, аслида.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган тантанали маросимдаги нутқи
Эълон: эртага, 2022 йил 8 март куни соат 20:00да «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти маъмурияти томонидан ташкил этилган кенгайтирилган байрам дастури Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси «Маданият ва маърифат» телеканалининг «Соҳамиз маликалари» дастури орқали намойиш этилади.
Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясига асосан, юртимизда “яшил” энергетикани ривожлантиришга алоҳида эътибор берилган.
Аввал хабар берганимиздек, айни пайтда Жиззах шаҳрида ўз ишини бошлаган саноат ярмаркасида «Жиззах МЭТ» филиалидан масъул ходимлар иштирок этишмоқда.
Айни пайтда Жиззах шаҳрида «Ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркаси» ўз ишини бошлади. Унда «Ўзбекистон МЭТ» АЖ «Жиззах магистрал электр тармоқлари» филиали ҳам иштирок этмоқда.
Бугун, 2022 йил 2 март куни Халқаро пресс-клубда Энергетика вазирлиги томонидан “Муқобил энергия манбалари – тараққиёт пойдевори” мавзусида матбуот анжумани ташкил этилди.
Аввал хабар берганимиздек, хавфсиз иш шароитларини таъминлаш ва турли жароҳатланишларнинг олдини олиш бўйича профилактика ишларини кучайтириш мақсадида, “Ўзбекистон МЭТ” АЖнинг 2021 йил 14 июндаги 186-сонли буйруғига асосан, 2021 йил 1 июлдан 1 августгача Акциядорлик жамиятининг барча филиал ва таркибий бўлинмаларида хавфсизлик техникаси кўрик ойликлари ўтказилган эди.
2022 йил «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили» деб эълон қилинди.
«Андижон МЭТ» филиалининг Электр узатиш линиялари хизмати ходимлари томонидан электр тармоғидаги фавқулотда носозликлар рўй беришининг олдини олиш мақсадида, 2022 йил февраль ойида Қирғизистон Республикаси ҳудудида жойлашган, «Ўзбекистон МЭТ» АЖ тасарруфидаги Л-КРЮ техник номга эга 220 кВ кучланишли электр тармоғининг 83-, 84-, 88-, 89-, 93-, 101-, 103-, 104-, 105-рақамли таянч устунларидаги етишмаётган жами 110 метр узунликка эга металл конструкция бўлакларини ўрнатиш ишлари якунланди.
Президент раислигидаги видеоселектор йиғилиши бошланди. “Бугун, сизлар билан баҳорнинг биринчи кунида ҳаммамиз учун муҳим бўлган масала – хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамиятдаги мавқеини янада мустаҳкамлаш бўйича энг долзарб вазифаларни белгилаб оламиз.
2022 йил «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили» деб эълон қилинди.
2022 йилнинг 26 февраль куни Нур-Султон шаҳрида Ўзбекистон ва Қозоғистон Энергетика вазирлари Алишер Султанов ва Болат Оқчулаковнинг учрашуви бўлиб ўтди.