Аввал хабар берганимиздек, магистрал электр тармоқлари филиалларида баҳор мавсуми назорат кўриги ва таъмирлаш-созлаш ишлари олиб борилмоқда.
исол учун, «Самарқанд магистрал электр тармоқлари» филиали ходимлари томонидан 220 кВ кучланишли Л-С-И техник номга эга ҳаво линиясининг ҳимоя зонаси дарахт ва бўталардан тозаланди.
⚡️ Шунингдек, филиал таркибидаги "Самарканд" подстанциясида ҳам жорий таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Жумладан, электр қурилмалари назорат кўригидан ўтказилиб, аниқланган камчиликлар бартараф этилмоқда. Таянч устунларининг остки қисми мустаҳкамланиб, кучли шамол пайтида носозликлар рўй беришининг олди олинди. Ёмғирдан ҳоли бўлган пайтларда таянч устунларида коррозияга қарши бўёқ тортиш ишлари олиб борилмоқда.
‖ Веб-саҳифа ‖ Telegram ‖ Facebook ‖ Instagram ‖ Twitter ‖ Utube ‖ Youtube‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
t.me/uzmetaxborotxizmat