8 март санаси ҳар йил мамлакатимиз бўйлаб кенг нишонланиши назокатли опа-сингилларимизга бўлган алоҳида эътибор ва ҳурмат намунаси, аслида.
⚡️ “Самарқанд магистрал электр тармоқларии” филиалида ҳам бошқа корхона ва ташкилотлардаги каби қадрли аёлларимизга, азиз опа-сингилларимизга, мунис онахонларимизга бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда юртимизда тинчлик-осойишталикни сақлаш, оилаларни мустаҳкамлаш, жамиятимизда меҳр-оқибат муҳитини янада яхшилашда аёлларнинг ўрни беқиёс эканлиги эътироф этилди.
Тадбир доирасида филиалимизнинг мунис аёлларимизга байрам табриги ўқиб эшиттирилди ҳамда барча хотин-қизлар эсдалик совғалари билан тақдирланди. Ишчи-ходимларимиз томонидан айтилган шеърлар ва табрик сўзлари байрамга ўзгача файз ва шукуҳ бахш этди.
✍️ “Самарқанд магистрал электр тармоқлари” филиали Ёшлар Иттифоқи аъзолари
‖ Веб-саҳифа ‖ Telegram ‖ Facebook ‖ Instagram ‖ Twitter ‖ Utube ‖ Youtube‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати