Барча аёлларни 8 март — Халқаро хотин-қизлар куни билан чин қалбимиздан самимий муборакбод этамиз.
Бу ёруғ дунёни қуёшсиз, еру осмонсиз тасаввур этиб бўлмаганидек, ҳаётимизни ҳам мўътабар оналаримиз, меҳрибон аёлларимизсиз тасаввур этолмаймиз.
✨ Сизлар биз учун, аввало, муқаддас Она, азиз Ватан, оила тимсоли, битмас-туганмас меҳр, эзгулик ва куч-ғайрат манбаисиз.
Биз ҳар бир аёл тимсолида, аввало буюк зот — Она сиймосини кўрамиз. Шу боис мўътабар оналаримиз, қадрли опа-сингилларимиз, дилбар қизларимизга эътибор ва ғамхўрлик кўрсатишни инсоний бурчимиз, деб биламиз.
Сизларни 8 март байрами билан яна бир бор чин қалбимиздан қутлаб, барчангизга сиҳат-саломатлик, оилаларингизга тинчлик-хотиржамлик, файзу барака тилаймиз.
https://t.me/toshkentshaharMET
✍️ "Тошкент шаҳар магистрал электр тармоқлари" филиали жамоаси
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
t.me/uzmetaxborotxizmati