«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятининг uzbekistonmet.uz веб-сайтида Ахборот хизмати томонидан юритиладиган «МУРОЖААТЛАР» рукнини кузатиб боринг! Унда веб-сайт орқали қайд этилган фуқаролар (истеъмолчилар — жисмоний ва юридик шахслар) мурожаатлари ҳамда уларга юборилган жавоб матнлари юкланиб борилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига асосан Алишер Саидаббасович Султанов саломатлиги туфайли бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири лавозимидан озод этилди.
Бу ҳақда “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари”АЖ Матбуот хизмати маълум қилди. 2022 йилнинг 1 апрель куни “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари”АЖ ва “Барки Точик” ОАХК ўртасида шартнома имзоланди.
“Қашқадарё магистрал электр тармоқлари» филиали таркибидаги «Талимаржон» подстанциялар гуруҳининг 220 кВ кучланишли «НС-1», «НС-2», «НС-3», «НС-4», «НС-5» ва «НС-6» подстанцияларида жорий йилнинг февраль-март ойларида бажарилган ишлари юзасидан ҳисобот маълумотномаси.
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати (Ҳукумат) 2030 йилгача мамлакатимизда 12 ГВт қувватга эга экологик тоза энергия ишлаб чиқариш мақсадида кенг кўламли қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш стратегиясини амалга оширмоқда.
«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти Ахборот хизматининг ҳисоботи: youtube.com видеопортали саҳифаларига юкланган Республикамизнинг сиёсий-иқтисодий, ижтимоий-маданий ҳаёти, шунингдек, Акциядорлик жамияти фаолиятига тааллуқли видеолавҳалар билан танишинг! (2022 йил I чорак ҳисоботи)
Ўзбекистон, Тошкент, 2022 йил 30 март – 2021 йил 30 августда эълон қилинган қуёш фотоэлектр станцияси (ҚФЭС) “Uzbek Solar 3” лойиҳаси (Халқаро молия корпорацияси ҳамкорлигида Бухоро, Наманган ва Хоразм вилоятларида жами қуввати 500 МВт бўлган 3 та майдон) бўйича “Мувофиқлик сўрови (RFQ)” га жавоб сифатида, 2021 йил 29 ноябрь куни Тошкент вақти билан соат 23:00 гача 15 та ариза келиб тушди.
Икки ҳолатда давлат манфаатларига 230 миллион сўмдан ошиқ зарар етказилган.
Хабарингиз бор, Ўзбекистон энергетика ҳамда сув ресурслари мувозанатини сақлаш, истеъмолчиларини узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш, табиий газ ва ёқилғи маҳсулотларини тежаш ҳамда иссиқлик электр станцияларини куз-қиш мавсумига тайёргарлик учун таъмирлаш ишларини амалга ошириш мақсадида, 2018 йилдан бошлаб суғориш мавсумида электр энергияси импорт қилинмоқда.
“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятида "Коррупцияга қарши кураш – давлат ва жамият янгиланишида муҳим омил" мавзуида матбуот анжумани ўтказилди.
Мурожаат эгаси: Сирдарё вилояти, Боёвут тумани, Сармич маҳалласи, Чорбоғ кўчаси, 51-уйда яшовчи фуқаро Ориф Алимов.
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш, жаҳон иқтисодиётидаги мураккаб вазиятдан келиб чиқиб ҳудуд ва тармоқларни ривожлантириш, аҳоли фаровонлигини ошириш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланди.
Бугун, 2022 йил 31 март куни “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг ташкилий тузилмасига кирувчи барча корхона, филиаллар ва марказий аппаратида ҳужжатлар билан ишлаш, ижро интизоми назорати, меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш бўйича бириктирилган масъул ходимлар иштирокида амалий семинар ўтказилди.
Унда “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари С.С.Артиков, бош бошқарма, бошқарма ва хизмат раҳбарлари, турдош ташкилотлардан вакиллар, шунингдек, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 6247-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти Комплаенс назорати хизмати томонидан «Коррупцияга қарши кураш — давлат ва жамият янгиланишида муҳим омил» мавзусида ўтказиладиган матбуот анжумани нутқи.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти очиқлигини таъминлаш, шунингдек, жамоатчилик назоратини самарали амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2021 йил 16 июндаги ПФ-6247-сон Фармонининг 2-банди, “а” кичик бандига мувофиқ ҳар йили давлат органлари ва ташкилотлари 1 мартга қадар ўз фаолиятига оид ҳисоботни расмий веб-сайтларига жойлаштириб, 1 апрелга қадар матбуот анжуманларини ўтказиш вазифаси белгиланган.
2022 йил 24 март санасида Вазирлар Маҳкамасининг “Энергетика вазирлиги ҳузурида “Миллий диспетчерлик маркази” давлат унитар корхонасини ташкил этиш тўғрисида”ги 126-сон қарори қабул қилинди.
“Сирдарё вилоятида қуввати 1600 МВт бўлган буғ-газ иссиқлик электр станциясини қуриш” инвестиция лойиҳаси бўйича жорий йилнинг 25 март куни, Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти ва EDF (Франция), Nebras Power (Қатар) ҳамда Sojitz (Япония) компаниялари консорциуми ўртасида электр энергиясини сотиб олиш бўйича шартнома имзоланди. Шартнома Консорциум катта вице-Президенти Беатрис Буффон хоним ва “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти бошқарув раиси Дадажон Исақулов томонидан имзоланди.
Аввал хабар берганимиздек, жорий йилнинг 24–26 март кунлари Биринчи Тошкент халқаро инвестиция форуми (ТХИФ) бўлиб ўтди. Унда 1500 нафардан ортиқ дунёнинг турли мамлакатлари ишбилармон ва сиёсий доиралар вакиллари, халқаро эксперт ва журналистлар Форум иштирокчилари ҳамда меҳмонлари бўлишди.
Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида яна бир муҳим воқеа – Сурхондарё вилояти Ангор туманида янги иссиқлик электр станцияси қурилишига бағишланган маросим бўлди.