«Андижон МЭТ» филиалининг Электр узатиш линиялари хизмати ходимлари томонидан электр тармоғидаги фавқулотда носозликлар рўй беришининг олдини олиш мақсадида, 2022 йил февраль ойида Қирғизистон Республикаси ҳудудида жойлашган, «Ўзбекистон МЭТ» АЖ тасарруфидаги Л-КРЮ техник номга эга 220 кВ кучланишли электр тармоғининг 83-, 84-, 88-, 89-, 93-, 101-, 103-, 104-, 105-рақамли таянч устунларидаги етишмаётган жами 110 метр узунликка эга металл конструкция бўлакларини ўрнатиш ишлари якунланди.
Шунингдек, 93-, 97-98, 105-106, 106-107, 107-108, 108-109, 117-118, 118-119-рақамли таянчлар оралиғидаги дарахтларининг ҳимоя зонасига яқин ўсган шохлари кесилиб, баҳор мавсуми (яшинлар ва суғориш мавсуми) олдидан ўтказиладиган назорат кўриклари ўтказилди.
⚡️ Айни пайтда андижонлик энергетиклар Қирғизистон Республикаси билан чегарадош ҳудуддаги электр тармоқларида назорат кўриги, таъмирлаш ишларини олиб боришмоқда.