Янгиликлар
Азиз юртдошлар, қадрли ҳамкасблар!

Сиз азизларни жамоамиз номидан 21 октябрь — Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун билан самимий муборакбод этаман.

  • 21.10.2024
  • 117
Бугун, 18 октябрь куни Тошкент шаҳридаги “Ренессанс Ҳалл” тадбирлар залида Халқаро ҳамкорлик ташаббуслари ҳафталиги доирасида «Яшил» энергияга ўтиш истиқболлари: эришилган натижалар ва келгусидаги режалар” мавзусида панель сессияси ташкил этилди

Бугун, 18 октябрь куни Тошкент шаҳридаги “Ренессанс Ҳалл” тадбирлар залида Халқаро ҳамкорлик ташаббуслари ҳафталиги доирасида «Яшил» энергияга ўтиш истиқболлари: эришилган натижалар ва келгусидаги режалар” мавзусида панель сессияси ташкил этилди.

  • 19.10.2024
  • 132
Юқори кучланишли электр тармоқлари навбатдан ташқари назорат кўригидан ўтказилмоқда

Аввал хабар берганимиздек, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти тасарруфидаги магистрал электр тармоқлари филиалларининг Электр узатиш ҳаво линиялари хизмати томонидан назорат кўриклари ўтказилмоқда.

  • 18.10.2024
  • 148
Айни пайтда Қозоғистонда Марказий Осиё электр энергетика соҳаси мутахассисларининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтмоқда

Бугун, 2024 йил 17 октябрь куни Қозоғистоннинг «КEГОС» компанияси томонидан ташкил этилган Марказий Осиё электр энергетика Мувофиқлаштирувчи кенгашининг 42-йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Унда “Ўзбекистон МЭТ” АЖ бошқаруви раиси D.A.Isaqulov ҳамда бошқа мутахассислар иштирок этмоқда.

  • 17.10.2024
  • 141
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ вакиллари Беларусь энергетика ва экология форумида иштирок этишмоқда

2024 йилнинг 15-18 октябрь кунлари Минск шаҳрида 28-Беларусь энергетика ва экология форуми бўлиб ўтмоқда. Форум доирасида «EnergyExpo-2024» халқаро кўргазмаси, «Инновацион саноат ва нефть-кимё технологиялари», «АтомЭкспо-Беларус», “ЭкспоСвет” каби шўъбалар ўрин олган. Тадбир давомида, шунингдек, «Сув ва ҳаво технологияси”, «ЭкспоШаҳар», «Экспо-Транс» ва бошқа йўналишдаги бизнес-дастурлар намойиши бўлиб ўтмоқда.

  • 17.10.2024
  • 154
Акциядорлик жамияти бошқаруви раиси юқори кучланишли энергетика объектларининг иш фаолияти билан танишди

⚡️ Аввал хабар берганимиздек, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти томонидан 2024/2025 йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари 1 октябрь санасигача якунланиб, тегишли ташкилотлар далолатномалари орқали тасдиқланди, бу ҳақда юқори турувчи ташкилотларга ҳисоботлар тақдим этилди.

  • 17.10.2024
  • 121
Энергия самарадорлиги юзасидан давра суҳбати бўлиб ўтди

Энергия ресурсларидан самарали (рационал), яъни оқилона фойдаланишга қаратилган жараёнлар мажмуи — энергия самарадорлигига бериладиган бирламчи таърифдир.

  • 16.10.2024
  • 149
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳрига ташриф буюриб, Олмалиқ кон-металлургия комбинатининг Муҳандислик мактаби билан танишди

Президент Шавкат Мирзиёев 15 октябрь куни Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳрига ташриф буюрди. Бу шаҳарнинг асоси ва драйвери - Олмалиқ кон-металлургия комбинати. Иқтисодиёт, иш ўринлари, уй-жойлар, маданият ва таълим масканлари ушбу мажмуа негизида шаклланган.

  • 15.10.2024
  • 162
FM.87.9 тўлқинларида 2024/2025 йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик якунлари юзасидан ўтказилган матбуот анжумани ҳақида ахборот берилди

«Ўзбекистон–24» радиоканалида эфирга узатилган «Янгиликлар» дастурида “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ бошқаруви раисининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси — матбуот котиби Улуғбек Урунов Акциядорлик жамиятининг 2024/2025 йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик якунлари юзасидан ўтказилган матбуот анжумани ҳақида ахборот берди.

  • 15.10.2024
  • 109
Умумий қиймати 2 миллиард долларлик 9 та лойиҳа

Янгийўл туманида 14 октябрь куни Тошкент вилоятидаги муҳим лойиҳаларни ишга тушириш ва қурилишини бошлаш маросими бўлиб ўтди.

  • 15.10.2024
  • 135
Юқори кучланишли подстанцияда содир бўлган носозлик бартараф этилди

Бугун, 2024 йил 14 октябрь куни соат 17:19 да «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ «Тошкент шаҳар магистрал электр тармоқлари» филиали тасарруфидаги 220 кВ кучланишли «Озодлик» подстанциясидаги АТ-1 ва АТ-2 трансформатори реле ҳимояси ва автоматика тизимидан фавқулодда ўчди.

  • 15.10.2024
  • 110
“Тинчлик” кичик саноат зонасига ташриф чоғида Президент Шавкат Мирзиёев “Enter Green Solar” корхонасида ишлаб чиқариш жараёни билан танишди

Янгийўл туманидаги “Тинчлик” кичик саноат зонаси Тошкент вилояти иқтисодиётида ўзига хос ўринга эга. Бу ердаги корхоналарда маҳаллийлаштирилган, бозорбоп маҳсулотлар ишлаб чиқарилмоқда.

  • 15.10.2024
  • 160
Энергия тежамкорлиги ва самарадорлиги: Энергия ресурсларидан оқилона фойдаланиш — давр талаби

Маълумки, мамлакатимизда иқтисодиёт тармоқлари ривожланиб, аҳолининг турмуш даражаси яхшилангани сари энергияга талаб ҳам ошиб бормоқди. Маълумотларга кўра сўнгги 6–7 йилда мамлакатимизда электр энергиясига бўлган талаб камида 35–40 % га ошган ва бу йилдан йилга ортиб бормоқда.

  • 14.10.2024
  • 171
FM.87.9: 2024/2025 йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари юзасидан ўтказилган матбуот анжуманида инвестиция лойиҳалари ҳақида ахборот берилди

«Ўзбекистон–24» радиоканалининг FM.87.9 тўлқинларида эфирга узатилган «Янгиликлар» дастурида “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти томонидан ўтказилган матбуот анжуманида инвестиция лойиҳалари ҳақида ахборот берилди.

  • 14.10.2024
  • 137
Тақсимлаш электр тармоқларидан фойдаланиш қоидалари тасдиқланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 9 октябрда “Тақсимлаш электр тармоқларидан фойдаланиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 652-сон қарори қабул қилинди.

  • 11.10.2024
  • 147
FM.87.9 тўлқинларида 2024/2025 йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари юзасидан ўтказилган матбуот анжумани ҳақида ахборот берилди

«Ўзбекистон–24» радиоканалининг FM.87.9 тўлқинларида эфирга узатилган «Янгиликлар» дастурида “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти томонидан АОКАда ўтказилган матбуот анжумани ҳақида ахборот берилди.

  • 11.10.2024
  • 129
АХБОРОТ ХИЗМАТИ: Расмий веб-сайтнинг «Мурожаатлар» рукни орқали қайд этилган мурожаатлар (2024 йил 3-чорак ҳисоботи)

Жамиятнинг веб-сайтида «ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТИ» номли рукн ташкил этилган бўлиб, унда интернет фойдаланувчилари ўзларини қизиқтирган масалалар юзасидан бевосита мулоқотга киришиш имкониятига. Келиб тушган мурожаатларнинг барчасига жавоб берилиб, мурожаатлар мазмуни ва билдирилган муносабатлар матни веб-сайт ва унинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида мунтазам равишда эълон қилиб борилмоқда.

  • 11.10.2024
  • 129
uza.uz — Мавсум беталафот ўтиши учун ҳозирлик кўрилмоқда – “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ (+видео)

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ томонидан “Магистрал электр тармоқлари ҳамда юқори кучланишли подстанцияларнинг 2024-2025 йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари” юзасидан матбуот анжумани ташкил этилди.

  • 10.10.2024
  • 123
АХБОРОТ ХИЗМАТИ ҲИСОБОТИ: Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 декабрдаги 1050-сон қарори юзасидан олиб борилган тарғибот ишлари бўйича маълумотнома

❗️Акциядорлик жамиятининг uzbekistonmet.uz веб-сайти, бош саҳифасида Ўзбекистон Республикасининг харитаси шаклида инфографика маълумотнома-жадвали жойлаштирилган бўлиб, қайси ҳудудни белгиласангиз, ўша ҳудуддаги Магистрал электр тармоқлари филиали ҳақидаги маълумотларни олиш имкониятингиз пайдо бўлади. Маълумотномада телефон рақамлари ҳам кўрсатилган бўлиб, мутахассислар сизни қизиқтирган саволларга жавоб беришади.

  • 10.10.2024
  • 182
Магистрал электр тармоқлари ҳамда юқори кучланишли подстанцияларнинг 2024/2025 йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари

АОКАда “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ раҳбарияти шу мавзуда матбуот анжумани бошланди.

  • 09.10.2024
  • 125
>