“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг 2024 йил 7 ноябрь кунидаги 238-сонли буйруғи ҳамда “Қашқадарё магистрал электр тармоқлари” филиалининг 2024 йил 7 ноябрдаги 249-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида “Қашқадарё магистрал электр тармоқлари” филиалида “Энергетика хавфсизлиги” ойлиги тадбирлари ўтказилмоқда.
Президент Шавкат Мирзиёев 15 ноябрь куни аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларини энергия билан узлуксиз таъминлаш, соҳа корхоналарида самарадорликни ошириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.
«InnoWeek-2024» ҳафталиги доирасидаги тадбирларда «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти ходимлари фаол иштирок этишди. Мутахассислар энергетика соҳасидаги замонавий ишланмалар ҳамда инновацион технологиялар билан танишиб, соҳа йўналишидаги илғор ғоя ва дастур эгалари — саноат корхоналари, ўрта ва кичик бизнес эгаларини ўзаро ҳамкорликка чорлашди.
«ЭНEРГEТИКА ХАВФСИЗЛИГИ ОЙЛИГИ»: Ёқилғи-энергия ресурсларини иқтисод қилиш ҳамда уларни талон-тарож қилиш ҳолатларининг олдини олиш, аниқлаш ва бартараф этиш юзасидан олиб борилаётган ишлар ҳақида эълон қилинган хабар ва маълумотномалар
Энергетика вазирлиги ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги мамлакатимиз аҳолисини ушбу муҳим тадбирда фаол иштирок этишларини сўраб қолади.
Ахборот 24 | «InnoWeek-2024» ҳафталиги доирасидаги тадбирлар / АОКА | «InnoWeek-2024» - Халқаро инновацион ғоялар ҳафталигига кўрилаётган тайёргарлик, ўтказиладиган тадбирлар — mtrk.uz
13 ноябрь куни COP29 саммити доирасида Ўзбекистон, Қозоғистон ва Озарбайжон ўртасида "яшил" энергияни ривожлантириш ва узатиш соҳасида стратегик шериклик тўғрисидаги битимни имзолаш маросими бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳамда «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти мутахассис-ходимларидан иборат Ишчи гуруҳ самарали иш қувватига эга шамол электр станциялари иш режимлари, инновацион иш услубини татбиқ этган энергия сақловчи аккумулятор батареялари (БEСС) ҳамда электр энергетика тизими барқарор ишлашини таъминловчи замонавий реактив қувват манбаалари (Statcom, SVC) дан фойдаланиш бўйича илғор Япония тажрибасини ўрганмоқдалар.
Озарбайжоннинг Боку шаҳрида бўлиб ўтаётган СОП-29 анжумани доирасида Ўзбекистон Энергетика вазирлиги ва Бирлашган Араб Амирликларининг «Масдар» компанияси ўртасида Навоий вилоятининг Учқудуқ туманида қуввати 1000 МВт бўлган шамол электр станциясини қуриш лойиҳасини амалга ошириш бўйича шартнома имзоланди.
“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг 2024 йил 7 ноябрь кунидаги 238-сонли буйруғи ҳамда “Фарғона магистрал электр тармоқлари” филиалининг 2024 йил 7 ноябрдаги КШ-234-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида “Фарғона магистрал электр тармоқлари” филиалида “Энергетика хавфсизлиги” ойлиги ўтказилмоқда.
Глобал сиёсат кун тартибидаги энг ўткир ва оғриқли масала – Фаластин муаммосига бағишланган бугунги муҳим саммитимизни ташкил этганлари учун Икки муқаддас масжид ходими, Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд Аъло Ҳазратларига ҳамда Валиаҳд ва Бош вазир Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд Ҳазрати Олийларига алоҳида миннатдорлик билдираман.
“Инсон қадри учун, эл-юрт бахти учун!” ғояси асосида “Янги Ўзбекистоннинг янги касаба уюшмалари ўн кунлиги” доирасида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кун олдидан “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ марказий аппаратида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.
Жорий йил ноябрь ойи мамлакатимизда «Энергетика хавфсизлиги ойлиги» деб эълон қилингани муносабати билан ёқилғи-энергия ресурсларини иқтисод қилиш ҳамда уларни талон-тарож қилиш ҳолатларининг олдини олиш, аниқлаш ва бартараф этиш юзасидан олиб борилаётган ишларни аҳоли орасида кент тарғиб қилиш бўйича Медиа-режасининг 1-банди ижроси:
Аввал хабар берганимиздек, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ балансида бўлган магистраль электр тармоқлари ҳамда юқори кучланишли подстанцияларда 2024/2025 йил куз-қиш мавсумидаги таъмирлаш-созлаш ҳамда навбатдан ташқари назорат кўриклари ўтказилмоқда.
Сирдарё вилояти ҳудудидан ўтган, техник-муҳандислик номи Л–510 ҳамда Л-521 бўлган юқори кучланишли электр тармоқлари учувчисиз қурилма ёрдамида навбатдан ташқари назорат кўригидан ўтказилди.
Барқарор энергия одамларнинг яхши яшаши учун энг зарур манбалардан. Шу боис, кейинги йилларда бутун дунёда, жумладан, Ўзбекистонда ҳам энергетика тизимини модернизация қилиш, таъминотни яхшилаш ҳамда соҳада тежамкорликни оширишга давлат сиёсати даражасида эътибор қаратилмоқда. Бунинг учун зарур шарт-шароит яратилиб, ҳуқуқий асослар мустаҳкамланяпти. Ҳамкорликдаги лойиҳаларга қўл урилмоқда. Бинобарин, электр энергиясига талаб йил сайин эмас, кун сайин ортиб бормоқда. Мамлакатимиз энергетика тизимида 2030 йилга бориб умумий қуввати 25 минг 57 мегаватт бўлган 47 та электр станцияси (шундан 35 таси қуёш ва шамол, 12 таси иссиқлик электр станцияси) ишга туширилиши режалаштирилгани ана шундай саъй-ҳаракатлар намунасидир.
FM.87.9 тўлқинларида эфирга узатилган «Радиомулоқот» дастурида “Ўзбекистон МЭТ” АЖ матбуот котиби Улуғбек Урунов ҳамда "Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ матбуот котиби Фахриддин Нуралиев иштирок этди ва электр энергетикаси соҳасини трансформация қилиш жараёнлари ҳақида ахборот берди.
«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятида кенгайтирилган йиғилиш ўтказилди
Аввал хабар берганимиздек, Бош прокуратура, Энергетика вазирлиги, «Ўзэнергоинспекция» ва бошқа мутасадди идоралар билан ҳамкорликда “Ёқилғи-энергетика ресурсларидан фойдаланиш устидан давлат назоратини самарали ташкил этиш юзасидан” қўшма қарор қабул қилинди...
Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Энергетика вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Ўзэнергоинспекция» ва бошқа мутасадди идоралар билан ҳамкорликда «Ёқилғи-энергетика ресурсларидан фойдаланиш устидан давлат назоратини самарали ташкил этиш юзасидан» қўшма қарор ижросини таъминлаш мақсадида бугун...