⚡️ «InnoWeek-2024» ҳафталиги доирасидаги тадбирларда «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти ходимлари фаол иштирок этишди. Мутахассислар энергетика соҳасидаги замонавий ишланмалар ҳамда инновацион технологиялар билан танишиб, соҳа йўналишидаги илғор ғоя ва дастур эгалари — саноат корхоналари, ўрта ва кичик бизнес эгаларини ўзаро ҳамкорликка чорлашди.
Эслатиб ўтамиз, магистрал электр тармоқлари орқали етказиб бериш ва давлатлараро транзитни амалга ошириш, қўшни давлатларнинг электр энергетика тизими билан ҳамкорлик қилиш Акциядорлик жамиятининг асосий фаолият турлари ҳисобланади.
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати