Бугун, 2024 йил 17 октябрь куни Қозоғистоннинг «КEГОС» компанияси томонидан ташкил этилган Марказий Осиё электр энергетика Мувофиқлаштирувчи кенгашининг 42-йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Унда “Ўзбекистон МЭТ” АЖ бошқаруви раиси D.A.Isaqulov ҳамда бошқа мутахассислар иштирок этмоқда.
Маълумот ўрнида: Марказий Осиё энергетика тизимларининг ҳамкорликдаги фаолиятини мувофиқлаштириш, ёқилғи-энергетика ресурсларидан комплекс фойдаланишни таъминлаш, энергетика соҳасида хўжалик юритувчи субъектлар ўртасида тузилган шартномаларни амалга ошириш бўйича маслаҳат органи ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, кеча Мувофиқлаштирувчи комиссиянинг 44-йиғилишида 2024\2025 йил куз-қиш мавсумида кутилаётган муаммолар ва уларнинг ечимлари ҳамда бошқа муҳим масалалар ишчи тартибда муҳокама этилган.
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати