Маълумки, Ўзбекистоннинг Малайзиядаги элчисихонаси ва Малайзия олий таълим вазирлиги ташаббуси билан Банк-молия академияси ҳамда University Utara Malaysia ҳузуридаги Ислом бизнес мактаби банк-молия соҳасидаги мутахассисларни тайёрлаш бўйича ҳамкорлик ўрнатган.
2023 йил 29–31 март кунлари Олот ва Қоракўл туманларида “Бошқарув органлари, Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бундай вазиятларда ҳаракат қилиш давлат функционал ва қуйи тизимларининг фавқулодда вазиятларни бартараф этиш бўйича ҳаракатлари” мавзусида ўтказилган қўмондонлик штаб ўқув машқини юқори савияда ташкиллаштиргани учун 500 кВ кучланишли “Қоракўл” подстанцияси жамоасига Бухоро вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси томонидан Ташаккурнома эсдалик ёрлиғи тақдим этилди.
Умумий қуввати 100 кВтгача бўлган қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини ўрнатган жисмоний ва юридик шахслар улар фойдаланишга топширилган пайтдан эътиборан 3 йил муддатга, ўрнатилаётган қуёш панелларининг қувватига нисбатан 25 фоиздан кам бўлмаган қувватга эга электр энергиясини сақлаш тизими билан ўрнатилган бўлса – 10 йил муддатга қуйидагиларни тўлашдан озод этилади
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг баённомалари ижроси юзасидан Бош вазир топшириғига кўра турли вазирлик ва идоралар раҳбар ходимлари учун «даволаниш–билим-малака ошириш» лойиҳаси амалга оширилмоқда. Унда «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Д.А.Исақулов ҳам иштирок этмоқда.
Президент Шавкат Мирзиёев Бирлашган Араб Амирликлари Вице-президенти лавозимига тайинланган Шайх Мансур бин Зоид Ол Наҳаён ҳамда Абу-Даби амирлиги Валиаҳди этиб тайинланган Шайх Ҳолид бин Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаёнга табриклар йўллади.
«Фарғона магистрал электр тармоқлари» филиали тассаруфидаги 500 кВ кучланишли Л-503-сонли электр узатиш ҳаво тармоғида мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Аҳоли турмуш даражасини оширишга қаратилган чора-тадбирлар изчиллигини таъминлаш ҳамда фуқароларнинг даромадларини ошириб бориш мақсадида: 1. 2023 йил 1 апрелдан бошлаб пенсиялар ва нафақалар миқдори 7 фоизга оширилсин. 2. 2023 йил 1 апрелдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида:
Агентлик томонидан мазкур даврдаги давлат харидларига оид жами 25 млрд сўмлик қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан буюртмачиларга 26 та тақдимнома киритилган, шунингдек, аниқланган ҳолатларга ҳуқуқий баҳо бериш учун тўпланган ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.
Жорий йилда “Хавфсизлик техникаси куни” тадбирларини ўтказиш бўйича “Самарқанд магистрал электр тармоқлари” филиали директори М.Х.Пардаев томонидан тасдиқланган жадвалга асосан барча подстанцияларда мавжуд техник-муҳандислик кўникмаларни такрорлаш, таҳлил ва назорат қилиш, ишчи-ходимларнинг малакасини ошириш ишлари олиб борилмоқда.
“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти Ахборот хизмати («Инфографика» студияси) томонидан Мустаҳкамлик ва хавфсизлик техникаси бўлими билан ҳамкорликда “VIDEODARSLAR VA TEST-SINOV MASHG‘ULOTLARI” деб номланган махсус ўқув-ахборот канали ташкил этилди. Ундан фақат Акциядорлик жамияти ишчи-ходимлари (муҳандислар ва электр чилангарлари) касбий маҳорат ва малака ошириш учун электрон платформа сифатида фойдаланишлари мумкин.
20.02.2023 — “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти: 2022 ЙИЛ САРҲИСОБИ
Фарғона водийси истеъмолчилари электр таъминоти ишончлилигини ошириш мақсадида Андижон вилояти,
Қадрли ватандошлар! Ҳурматли маҳалла тизими ходимлари ва фаоллари! Аввало, сиз, азизларни, сизларнинг тимсолингизда кўпмиллатли бутун халқимизни мамлакатимизда кенг нишонланаётган муҳим сана – Маҳалла тизими ходимлари куни билан чин қалбимдан табриклаб, барчангизга ўзимнинг ҳурмат-эҳтиромимни билдираман.
Ассалому алайкум, азиз ватандошлар! Муҳтарам меҳмонлар! Мана шу гўзал ва ҳаяжонли дамларда муаззам “Янги Ўзбекистон” боғида туриб, сиз, қадрдонларимни, кўпмиллатли бутун халқимизни улуғ айём – Наврўз байрами билан самимий табриклайман.
Барчангизга баҳор байрами — Наврўзи олам муборак бўлсин!
Президент Шавкат Мирзиёев "Янги Тошкент" лойиҳаси қурилишига тамал тоши қўйиш маросимида нутқ сўзламоқда. Маълумки, бугунги кунда пойтахтимизда яшаётган ва ишлаётган аҳоли сони қарийб 5 миллионни ташкил қилади. Яқин йилларда бу кўрсаткич яна кўпайиши кутилмоқда.
Вазирлар Маҳкамасининг тегишли фармойишига мувофиқ «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти ва унинг таркибидаги магистрал электр тармоқлари филиалларида умумхалқ ҳашари — Наврўз умумхалқ байрами ва муборак Рамазон ойи арафасида, кўтаринки кайфият ва уюшқоқлик билан ўтказилмоқда.
Жорий йилнинг 15 март куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғиз Республикалари Энергетика вазирликларининг навбатдаги уч томонлама учрашуви бўлиб ўтди. Унда Қамбарота ГЭС-1 қурилиши лойиҳаси, электр энергетика ва сув ресурслари масалалари муҳокама этилди.
Бугун, 2023 йил 16 март куни Тошкент шаҳрининг Яшнобод тумани «Катта-Қўйлиқ» маҳалласида «Обод ва файзли маҳалла — юрт кўрки» шиори остида Наврўз шодёналарига бағишланган байрам дастури бўлиб ўтди.
Агар Сиз яшаётган ҳудудда энергетика соҳасига оид бирор-бир қонун бузилишига гувоҳ бўлсангиз, бу ҳақда Бош прокуратуранинг махсус телеграм-боти орқали хабар йўлланг.