Аввал хабар берганимиздек, бугун, 2023 йил 16 май куни Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтаётган “Барқарорликка сармоя киритиш” номли йиллик йиғилиш ва бизнес форуми доирасида Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг (ЕТТБ) энергетика лойиҳасини амалга ошириш учун кредит ажратилиши тўғрисидаги ҳужжат имзоланган эди.
Бугун, 2023 йил 16 май куни Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг (ЕТТБ) Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтаётган “Барқарорликка сармоя киритиш” номли йиллик йиғилиш ва бизнес форуми доирасида энергетика лойиҳасини амалга ошириш учун давлат кафолатисиз корпоратив кредит ажратилиши тўғрисидаги ҳужжат имзоланди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси туризм салоҳиятини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги 2018 йил 3 февралдаги ПФ-5326-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, ички туризмни жадал ривожлантириш, фуқароларни мамлакатимизнинг маданий-тарихий мероси ҳамда табиий бойликлари билан таништириш мақсадида, «Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!» ички туризмни ривожлантириш дастурига мувофиқ «Қашқадарё магистрал электр тармоқлари» филиали жамоаси жорий йилнинг 12–14 май кунлари Хива шаҳрига саёҳат уюштирди.
Бугун, 2023 йилнинг 15 май куни соат 11:20 дан 12:00 гача «Ўзбекистон 24» радиоканалининг FM.87.9 тўлқинларида 2023 йил 11 май куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида жойларда қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий қилиш аҳволи, ёз мавсумида энерготизимнинг барқарор ишлашини таъминлаш борасида кўрилаётган чоралар муҳокамаси бўйича ўтказилган видеоселекторда белгилаб берилган вазифалар ижроси юзасидан жонли мулоқот бўлиб ўтди.
Бугун, 2023 йил 12 май куни (жума) соат 15:00 дан 18:00 га қадар «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ходимлар билан ишлаш, кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бошқармаси (Комиссия) қуйидаги бўш иш ўринларига ҳужжат топширган номзодлар билан суҳбат ўтказди
Республикада энергетика ва сув ресурслари мувозанатини сақлаш, истеъмолчиларини электр энергияси билан узлуксиз таъминланиш, шунингдек, куз-қиш мавсумига электр ускуна ва жиҳозларни сифатли тайёрлаш мақсадида, 2018 йилдан бошлаб Тожикистон Республикасидан электр энергиясини импорт қилиш ишлари қайта йўлга қўйилган.
Президент раислигида жойларда қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий қилиш аҳволи, ёз мавсумида энерготизимнинг барқарор ишлашини таъминлаш борасида кўрилаётган чоралар муҳокамаси бўйича видеоселектор йиғилиши бошланди.
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ таркибидаги “Қашқадарё магистрал электр тармоқлари” филиали балансида бўлган 220 кВли “Қарши” подстанциясида модернизация-реконструкция, қурилиш-монтаж ишлари олиб борилаётганлиги сабабли 2023 йил 15 май куни соат 23:00 дан 16 май 03:00 га қадар Қарши шаҳрининг айрим ҳудудларида жойлашган электр тармоқларида қисқа муддатли узилишлар кузатилиши мумкин.
“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ таркибидаги “Energo-IT” филиали ходимлари 9 май — Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан 2023 йил 10 май куни “Ғалаба боғи”га саёҳат тадбири ташкил этишди.
Эътиборингизга “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти балансидаги юқори кучланишли электр тармоқ ва подстанцияларда мавжуд электр жиҳоз ҳамда ускуналарининг 2023 йил ёз мавсумида барқарор ишлашини таъминлаш мақсадида олиб борилаётган мукаммал ва жорий таъмирлаш ишлари ҳақида қисқача маълумот бериб ўтамиз.
9 май – "Хотира ва қадрлаш куни" муносабати билан "Тошкент шаҳар магистрал электр тармоқлари" филиали барча уруш ва меҳнат фахрийларини табриклайди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан Москва шаҳрига амалий ташрифи доирасида 9 май куни Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 78 йиллигига бағишланган тантанали тадбирларда иштирок этди.
Президент Шавкат Мирзиёев парламент аъзолари, сиёсий партиялар ва жамоатчилик вакиллари билан учрашув ўтказмоқда.
2023 йилнинг 3–4 май кунлари кунлари Тожикистон Республикаси пойтахти — Душанбе шаҳрида Мувофиқлаштирувчи комиссиянинг 41-йиғилиши ҳамда Марказий Осиё Мувофиқлаштирувчи электр энергетика кенгашининг 39-йиғилиши бўлиб ўтди.
«Самарқанд магистрал электр тармоқлари» филиали таркибидаги техник номи Л-С-И бўлган 220 кВ кучланишли электр тармоқларида мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Мисол учун, электр тармоғининг 67–72-таянч устунлари оралиғи бегона ўтлардан тозаланиб, диспетчерлик номлари янгиланди.
9-май — "Хотира ва қадрлаш" куни муносабати билан "Тошкент шаҳар МЭТ” филиали касаба уюшма қўмитаси “Инсон қадри улуғ, хотира — муқаддас” мавзусида тадбир ташкил этди.
Аввал хабар берганимиздек, ”Ўзбекистон МЭТ” АЖ бошқаруви раиси ҳамда мутахассислари Тожикистон энергетика соҳасида олиб борилаётган йирик лойиҳалар билан танишдилар.
“Барки Точик” компанияси Тожикистонда бир неча йиллар давомида амалга оширилаётган йирик лойиҳа — “Роғун” гидроэлектр станцияси фаолияти ва унинг қурилиш давом этаётган объектларига таништирув сафари уюштиришди.
“Жаҳон банки иштирокида магистрал электр тармоқлари подстанцияларини модернизация ва реконструкция қилиш” инвестиция лойиҳаси доирасида 2023 йилнинг 23 январь кунида эълон қилинган MUTS/ICB/2016-16-сонли тендер якунлари бўйича тендерда ғолиб деб топилган, Ўзбекистонда электр қурилмаларни йирик ишлаб чиқарувчиси бўлган, “Oʻzelektroapparat-Electroshield” АЖ билан бирламчи қурилмалар етказиб бериш бўйича қиймати 9.5 млн АҚШ доллари бўлган шартнома имзоланди.
«Самарқанд магистрал электр тармоқлари» филиали таркибидаги техник номи Л-К-И бўлган 220 кВ кучланишли электр тармоқларида мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.