Янгиликлар
500 кВ кучланишли электр узатиш тармоғида эски изоляторларни замонавийларига алмаштириш ишлари олиб борилди

2023 йил 29 июль куни «Наманган МЭТ» филиали тасарруфидаги 500 кВ кучланишли, техник номи Л-524 бўлган электр узатиш ҳаво тармоғининг «ҚАМЧИҚ» довони ҳудудидан ўтган 74,1 км қисмидаги таянч устунлари бўйлаб назорат кўриги олиб борилди.

  • 01.08.2023
  • 227
FM.103.1 тўлқинлари — «Ўзбекистон» радиоканалида энергетика тизимида кузатилаётган муаммолар таҳлили муҳокама этилди

2023 йилнинг 1 август куни соат 11:20да «Ўзбекистон» радиоканалининг FM.103.1 тўлқинларида энергетика тизимида кузатилаётган муаммолар таҳлили жонли мулоқот орқали муҳокама этилди.

  • 01.08.2023
  • 167
Энергетика соҳасини рақамлаштириш бўйича тренинг

2023 йил 29 майдан 3 июнгача Осиё тараққиёт банки ҳамкорлигида ташкил қилинган Кореа Республикасидаги “Энергетика соҳасини рақамлаштириш ва илғор энергия технологиялари” семинарида бошқаруви раиси ўринбосари Ф.М. Қурбонов бошчилигидаги “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти ходимларидан ташкил топган махсус гуруҳ иштироки таъминланди.

  • 31.07.2023
  • 300
500 кВ кучланишли Л-557 ҳамда Л-550-сонли электр узатиш тармоқлари электр энергетика умумтизимига уланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10 августдаги 4799-сонли ҳамда 2022 йил 30 декабрдаги 464-сонли қарорларига асосан давлат–хусусий шериклик тамойили асосида Сирдарё вилояти Ширин шаҳрида қуввати 1500 МВт бўлган “Acwa Power Sirdarya” МЧЖ томонидан янги иссиқлик станциясининг қурилиш ишлари биринчи босқич ишлари якунланмоқда.

  • 27.07.2023
  • 250
Электрни беҳуда сарфлаш жавобгарликка сабаб бўлади

Электр ва иссиқлик энергиясини беҳуда сарфлаш, яъни электр двигателларидан, электр печлари ва бошқа электр ҳамда иссиқлик ускуналаридан мунтазам равишда, ишлаб чиқариш зарурати бўлмаган ҳолда тўлиқ фойдаланмаслик ёки уларни бекорга ишлатиб қўйиш, ёритиш учун электр энергиясидан хўжасизларча фойдаланиш:

  • 26.07.2023
  • 182
Юридик бошқарма: манзилли тарғибот тадбирлари ташкил этилди

Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 7 июлдаги “Рақобат тўғрисида” ЎРҚ 850-сон Қонуни ҳамда “Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисида” 2023 йил 16 июндаги ЎРҚ 848-сон Қонунларининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини кенг тарғиб этиш ҳамда тушунтириш бўйича “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти Марказий бошқарув аппарати ҳамда Акциядорлик жамияти магистрал электр тармоқлари филиалларида манзилли тарғибот тадбирлари ташкил этилди.

  • 25.07.2023
  • 224
Диққат, эълон! Номзодлар билан суҳбат бўлиб ўтади!

2023 йил 26 июль куни соат 16:00 да «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ходимлар билан ишлаш, кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бошқармаси (Комиссия) қуйидаги бўш иш ўринларига ҳужжат топширган номзодлар билан суҳбат ўтказади:

  • 24.07.2023
  • 331
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентнинг Сергели туманидаги “Alutex” корхонаси фаолияти билан танишди

Президент Шавкат Мирзиёев 21 июль куни Тошкентнинг Сергели туманидаги “Alutex” корхонаси фаолияти билан танишди. Мамлакатимизда муқобил энергетикани ривожлантиришга катта эътибор қаратилмоқда. Хусусан, қуёш панеллари ўрнатиш бўйича кенг кўламли ишлар бошланган. Бу алюмин профилларга талабни оширмоқда.

  • 21.07.2023
  • 240
“TOSHSHAHARNUR”: Ҳурматли ҳамшаҳарлар!

Ўзбекистон ҳудудида ҳаво ҳарорати кескин кўтарилиши сабабли 2023 йил 20 июль кунидан бошлаб Тошкент шаҳрининг айрим марказий кўчалари тунги кўча ёритиш тизимида чеклов жорий қилинмоқда.

  • 21.07.2023
  • 214
“Ўзбекистон МЭТ” АЖ фаолиятининг 2023 йил биринчи яримйиллиги ҳисоботи

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти томонидан амалга ошириган ишлар 2023 йил учун белгиланган режага мувофиқ тарзда олиб борилмоқда Акциядорлик жамияти фаолиятининг 2023 йил биринчи яримйиллиги ҳисоботидан қуйидаги рақам ва кўрсаткичлар ўрин олган:

  • 21.07.2023
  • 270
ЭНЕРГОТИЗИМДА ЙИРИК ТАЛАФОТ КЕЛТИРИШИ МУМКИН БЎЛГАН БАХТСИЗ ҲОДИСАЛАР ҲАМДА ЖИДДИЙ ИҚТИСОДИЙ ЗАРАРЛАРНИНГ ОЛДИ ОЛИНМОҚДА

Бир сўз билан айтганда, мувозанат сақлаш тизимнинг ишончли фаолиятининг кафолати ҳисобланади. Шунга кўра тизим диспетчеридан жуда қисқа вақтда кескин чора кўриш талаб этилади.

  • 21.07.2023
  • 189
“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ ва “KEGOC” АЖ раҳбарларининг ишчи учрашуви тўғрисида МАЪЛУМОТ

2023 йил 18 июль куни “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ марказий аппарати биносида Қозоғистон электр тармоқларини бошқарувчи компанияси “KEGOC” АЖ бошқарув раиси К.Т.Молдабаев ҳамда “Ўзбекистон МЭТ” АЖ бошқарув раиси Д.А. Исақуловларнинг ишчи учрашуви бўлиб ўтди.

  • 19.07.2023
  • 275
Электр таъминотида йирик ҳажмдаги узилишларнинг олдини олиш мақсадида кўрилаётган вақтинчалик чоралар кенг кўламли муаммолар пайдо бўлишига йўл қўймайди

Маълумки, шу кунларда куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида электр энергияси ишлаб чиқарувчи станциялар, электр узатиш тармоқлари, подстанциялар ва трансформатор пунктларида жорий ҳамда мукаммал таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.

  • 19.07.2023
  • 226
Акциядорлик жамиятида Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг Ўзбекистондаги янги раҳбари билан учрашув бўлиб ўтди

2023 йилнинг 18 июль куни “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг (ЕТТБ) Ўзбекистондаги янги раҳбари, жаноб Алкис Дракинос ўрнига келган жаноб Анди Аранитасининг тайинлов муносабати билан Банкнинг Марказий Осиё бўйича бошқарувчи директори Жужанна Ҳаргитаи бошчилигидаги делегациясини қабул қилди.

  • 18.07.2023
  • 257
Муборак иссиқлик электр марказида қуввати 1,2 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияси ишга туширилди

Электр марказида ўз эҳтиёжлари учун фойдаланиш мақсадида қуввати 1,2 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияси фойдаланишга топширилди.

  • 17.07.2023
  • 303
Шавкат Мирзиёев тантанали қасамёд қилди ва Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига киришди. Унга Президентлик Олий нишони ва байроғи топширилди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисида Ўзбекистон Республикаси сайланган Президенти Шавкат Мирзиёев тантанали қасамёд қилиб, ўз лавозимига киришди.

  • 14.07.2023
  • 177
"Hayat Power Cable Systems" корхонасида кооперация алоқаларини ривожлантириш мақсадида учрашув ташкил қилинди

Навоий вилоятида жойлашган "Hayat Power Cable Systems" корхонаси республикамиздаги етакчи кабел-сим маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхоналардан бири.

  • 12.07.2023
  • 260
Энергетика вазирлигида “ACWA Power” компанияси бошқаруви раиси билан учрашув бўлиб ўтди

2023 йилнинг 10 июль куни Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазири Ж.Мирзамаҳмудов ва Саудия Арабистонининг “ACWA Power” компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

  • 11.07.2023
  • 205
ОТБ Ўзбекистоннинг электр тармоғини модернизация қилишга кўмаклашади

Осиё тараққиёт банки (ОТБ) Ўзбекистоннинг электр узатиш тармоғини такомиллаштириш, энергия самарадорлигини ошириш ва қайта тикланадиган энергия манбаларининг кўпроқ мамлакат энергетика балансига интеграциялашувини таъминлаш учун 125 миллион АҚШ доллари мивдорида заём ажратишни маъқуллади.

  • 11.07.2023
  • 205
Тармоқлараро энергияни тежаш Жамғармаси ва БМТ Тараққиёт Дастури ўртасида 833 000 АҚШ доллари миқдоридаги грант маблағларини жалб қилиш бўйича шартнома имзоланди

Жорий йил 10 июль куни Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Тармоқлараро энергияни тежаш Жамғармаси ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ўртасида Глобал экологик фонднинг 833 000 АҚШ доллари миқдоридаги беғараз грант маблағларини жалб қилишга бағишланган маросим ўтказилди.

  • 11.07.2023
  • 218
>