Навоий вилоятида жойлашган "Hayat Power Cable Systems" корхонаси республикамиздаги етакчи кабел-сим маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхоналардан бири.
✅ "Ўзэлтехсаноат" уюшмаси "Маҳаллийлаштириш, кооперацияни кенгайтриш ва импортни оптималлаштириш бошқармаси" маъсул ходимлари томонидан ушбу корхонада давлат ташкилотлари ва маҳаллий корхоналар вакиллари иштирокида учрашув ташкил этилди.
✅ Учрашувдан кўзланган асосий мақсад импортни оптималлаштириш учун кооперация алоқаларини ривожлантиришдан иборат бўлди. Тадбирда давлат ташкилотлари ва бир қатор тармоқ корхоналари вакиллари иштирок этдилар.
✅ Тадбир иштирокчилари "Hayat Power Cable Systems" корхонасидаги ишлаб чиқариш жараёни, лаборатория-синов технологиялари, маҳсулотлар сифати, тури, кафолати ва корхона имкониятларини ўзида акс эттирган маълумотлар билан яқиндан танишдилар.
✅ Бугунги кунда ушбу корхонада барча турдаги, хатто республикада аналоги йўқ 110-120 кВт кучланишда ишловчи кабел-сим маҳсулотлари ишлаб чиқариш салоҳияти мавжуд.
✅ Бундан ташқари, ушбу корхона ISO:9001, ISO:17025 каби лаборатория мувофиқлигини баҳолаш стандартларига эга. Корхона ўз маҳсулотларини сўнгги вақтларда Туркия, Эрон каби хорижий давлатларга, шунингдек, республикамизда ўз лойиҳасини амалга ошираётган "Mitsubishi" компаниясига ҳам етказиб бериб келмоқда.
✅ Корхонада ҳаттоки яроқлилик муддати тугаган кабел-сим маҳсулотларини қайта ишлаб, сифатли маҳсулот яратиш жараёнлари ҳам ташкил этилган.
✅ Учрашув сўнгида корхона мутасаддилари ва иштирокчи давлат ташкилотлари ўзаро музокара олиб бориб, яқин келажакда ҳамкорлик алоқаларини кенгайтиришни мақсад қилаётганликларини таъкидладилар.
|| Fb || Tg || Insta || Ytube || Site
Манба: https://t.me/uzeltexsanoat/9724
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати