Бугунги кунда узилишларнинг асосий сабаби – тармоқларнинг ҳаддан ташқари эскирганлигидадир. Ёз ёки қиш фаслида уйимизда тез-тез “электр таъминотининг узилиб қолишининг сабаби айнан шунга боғлиқ. Энергетика вазирлиги Ахборот штаби тақдим этган маълумотларга кўра, юртимиздаги мавжуд электр ускуналарининг 40 фоиздан ортиғи эскирган.
FM.104.0 тўлқинларида эфирга узатилган «Оқшомга қадар» дастурининг «Энергия ресурсларда оқилона фойдаланиш — давр талаби» мавзусидаги эшиттиришда “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ матбуот котиби Улуғбек Урунов телефон алоқаси орқали иштирок этди.
Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, «Ўзбекистон» телеканалининг «Ассалом, Ўзбекистон!» дастурида энергоресурслардан самарали фойдаланиш, энергетика соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, энергия ресурсларига тўлов механизмларини бозор иқтисодиёти тамойиллари асосида эркинлаштириш ҳамда 2023/2024 йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик масалалари муҳокама этилди.
FM.103.1 тўлқинларида эфирга узатилган «ЖАРАЁН» дастурининг «Энергия ресурсларда оқилона фойдаланиш — давр талаби» мавзусидаги эшиттиришда “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ матбуот котиби Улуғбек Урунов иштирок этди.
Дастлаб электр энергиясининг тарихи, дастлабки шакллари, тараққий этиш босқичлари ва иқтисодиётда "маҳсулотнинг алоҳида тури" деб таърифланадиган электр энергиясининг бугунги турмушимиздаги аҳамияти ҳақидаги тушунчалар билан танишинг.
МАВЗУ: Электр энергияси ва табиий газ билан таъминлаш тизимига субсидияларнинг ажратилиши ҳамда катта имтиёзларнинг берилиши мамлакатда молиявий юкнинг ортиши ва бюджет тақчиллигини юзага келтириши ҳақида
Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Маҳалла” телеканалида электр таъминоти барқарорлигини таъминлаш учун амалга оширилаётган ишлар, шунингдек, электр энергияси нархларини бозор иқтисодиёти тамойиллари асосида эркинлаштириш, йиллар давомида бюджет маблағлари ҳисобидан ажратилаётган субсидиялаш жараёнига изоҳлар берилди.
Энергия тежамкорлиги ва энергия самарадорлиги — бу энергоресурслардан фойдаланишдан тийилиш, истеъмол ҳажмини чеклаш эмас, аксинча, тежамкорлик ва самарадорлик ёш авлодга болалик давриданоқ ўргатилиши лозим бўлган истеъмол маданиятининг юксак намуналаридан бири эканлиги ҳақида аввалги таҳлилий мақолаларимизда ўз фикр-мулоҳазаларимизни баён қилган эдик.
FM.87.9 тўлқинларида эфирга узатилган "Радиомулоқот" дастурида “Ўзбекистон МЭТ” АЖ матбуот котиби Улуғбек Урунов ҳамда Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ бош мутахассиси Фахриддин Нуралиев иштирок этди.
2023/2024 йил куз-қиш мавсумида магистрал электр тармоқлари объектларининг барқарор ишлашини таъминлаш бўйича зарур чораларни кўриш, мавсумга тайёргарлик юзасидан “Наманган магистрал электр тармоқлари” филиали тасарруфидаги Қамчиқ довонидан ўтган 500 кВ кучланишли Л-524 ҳаво электр узатиш тармоғининг 157–200-сонли таянчлари оралиғидаги металл конструкцияли устунларга яшин қайтарувчи мосламаларни (молниеотвод) ўрнатиш ишлари якунланди.
МАВЗУ: Электр энергияси ва табиий газ билан таъминлаш тизимига субсидияларнинг ажратилиши ҳамда катта имтиёзларнинг берилиши мамлакатда молиявий юкнинг ортиши ва бюджет тақчиллигини юзага келтириши ҳақида Журналист — Малика Холматова.
Энергетика, шаҳарсозлик, уй-жой коммунал тизимига, саноат корхоналаридан тортиб кичик ва ўрта бизнес объектларига замонавий, рақамли дастурлар асосида ишлайдиган ускуна ва жиҳозлар кириб келмас экан — энергия тежамкорлиги ва самарадорлиги борасидаги ҳаракатларимиз тешик тоғорада сув ташиган билан баробар.
Вазирлар Маҳкамасининг “Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ «Қашқадарё магистрал электр тармоқлари» филиали шуни маълум қиладики, 220 кВ кучланишли «Қарши» подстанциясидаги АТ-1 200 МВА тўла қувватли трансформатор, модернизация дастури ва куз-қиш мавсумига тайёргарлик режасига мувофиқ, қисқа муддатга таъмирга чиқарилиши муносабати билан 2023 йил 16 сентябрь куни соат 23:00 дан 17 сентябрь 06:00 гача Қашқадарё вилоятининг Қарши, Чироқчи, Кўкдала, ва Касби туманларининг айрим ҳудудлари электр таъминотида қисқа муддатли узилишлар кузатилиши мумкин.
“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти ахборот хизмати маълумотига кўра, 2023 йилнинг шу кунги ҳолатида 8 та куч трансформатори, 38 та 110–220–500 кВли ўчиргич, 4 та компрессор қурилмаси, 830,7 км. узунликдаги 110–220–500 кВ кучланишли электр узатиш ҳаво тармоқлари мукаммал таъмирланган.
08.09.2023 — ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ: 2023/2024 йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик — аварияга қарши ўқув-тактик машғулотлари ўтказилди 29.08.2023 — НАМАНГАН: “Қамчиқ” довони ва 220 кВ кучланишли “Сардор” подстанциясида ҳамкорликдаги қўмондонлик-штаб ўқув машқлари ўтказилди
Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда банк ахборот хизмати раҳбари Зебо Тўхтаева маълум қилди:
Бош прокурор ўринбосари Ш.Аминов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур тумани аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларини энергоресурслар билан барқарор таъминлаш ва куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш борасида амалга оширилаётган ишлар аҳволини ўрганди.
Аҳоли учун табақалаштирилган тарифларни белгилашдан олдин биз энг аввало узлуксиз электр энергияси етказиб беришни таъминлашимиз керак. Яъни нарх ошса-ю, лекин электрда узилиш бўлаверса, аҳолининг ҳақли эътирозларига сабаб бўлади. Шу сабабли биз ҳозирда генерацияларни ошириш, тармоқларни модернизация қилиш ишларини жадаллаштиряпмиз.
Вазирлар Маҳкамасининг “Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.