Вазирлар Маҳкамасининг “Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.
Ҳужжат лойиҳасига кўра, 2023 йил 1 октябрдан бошлаб юридик шахслар учун электр энергияси ва табиий газ тарифларини либераллаштириш таклиф этилмоқда.
Хусусан, 1- ва 2-гуруҳдаги электр энергияси истеъмолчилари (ОКМК, НКМК, “Ўзметкомбинат” ва бюджет ташкилотлари)га ўзгаришсиз – 1 кВт соат учун 1 000 сўмгача, қолган юридик шахслар учун 900 сўмгача, деб белгиланади.
Табиий газ тарифларини ҳам ОКМК, НКМК, “Ўзметкомбинат” ва бюджет ташкилотларига ўзгаришсиз – 1 куб метр учун 1 800 сўмгача, бошқа ташкилотларга 1 500 сўмгача қийматда белгилаш таклиф этилмоқда.
❗️Лойиҳада аҳоли учун ҳам электр энергияси, табиий ва суюлтирилган газ тарифлари ўзгаришсиз, амалдаги нархларда қолиши кўзда тутилган.
Эслатиб ўтамиз, электр энергияси ва табиий газ учун тариф нархлари охирги маротаба 2019-йилнинг августида ўзгарганди.
Манба: https://t.me/minenergy_uz/8994
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати