9-май — "Хотира ва қадрлаш" куни муносабати билан "Тошкент шаҳар МЭТ” филиали касаба уюшма қўмитаси “Инсон қадри улуғ, хотира — муқаддас” мавзусида тадбир ташкил этди.
⚡️ Мисол учун, “Озодлик”, “Қўйлиқ” подстанцияларида 50 йил турли лавозимда ишлаб нафақага чиққан энергетика фахрийлари — Асқар Вакилов, 48 йилдан ортиқ ишлаган реле ҳимояси ва автоматика хизмати етакчи муҳандиси Светлана Михайловна Кушмир ҳамда 220/110/35/10/6 кВ кучланишли "Юксак" подстанциясида кўп йил фаолият кўрсатган Самуғжон Маннапов ва Ҳадича Маннапова хонадонларига бориб, уларнинг ҳолидан хабар олинди, касаба уюшма қўмитаси томонидан эсдалик совғалар ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари топширилди.
✍️ "Тошкент шаҳар магистрал электр тармоқлари" филиали
⇒ https://t.me/toshkentshaharMET
‖ Веб-саҳифа ‖ Telegram ‖ Facebook ‖ Instagram ‖ Twitter ‖ Utube ‖ Youtube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати