✅ Умумий қуввати 100 кВтгача бўлган қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини ўрнатган жисмоний ва юридик шахслар улар фойдаланишга топширилган пайтдан эътиборан 3 йил муддатга, ўрнатилаётган қуёш панелларининг қувватига нисбатан 25 фоиздан кам бўлмаган қувватга эга электр энергиясини сақлаш тизими билан ўрнатилган бўлса – 10 йил муддатга қуйидагиларни тўлашдан озод этилади:
♦ ушбу қурилмалар бўйича мол-мулк солиғини;
♦ қурилмалар билан банд бўлган участкалар бўйича ер солиғини;
♦ юридик шахслар томонидан умумий тармоққа сотган электр энергияси учун олган фойдасидан ҳисобланадиган фойда солиғини.
Манба: https://t.me/huquqiyaxborot/13488
https://t.me/minenergy_uz/7603
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати