Янгиликлар
Энергетика вазирлиги: Тайинлов

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарори билан Акмал Рўзиқулович Жуманазаров Энергетика вазирининг ўринбосари этиб тайинланди.

  • 13.02.2023
  • 207
«Ўзбекистон–24» радиоканалининг ФМ.87.9 тўлқинларида қайта тикланувчи энергия манбаларининг афзаллиги муҳокама этилди

2023 йилнинг 10 февраль куни соат 11:20 дан 12:00 гача «Ўзбекистон–24» радиоканалининг ФМ.87.9 тўлқинларида қайта тикланувчи энергия манбаларининг афзаллиги жонли мулоқот орқали муҳокама этилди.

  • 10.02.2023
  • 234
Тадбиркор ва аҳоли ишлаб чиқарган электр энергияси давлат томонидан кафолатли сотиб олинади

Президентимиз электр ишлаб чиқаришда давлат монополиясидан кетиб, рақобатли муҳит жорий қилиш зарурлигини таъкидлади.

  • 09.02.2023
  • 207
Бугун буюк мутафаккир Алишер Навоий таваллуд топган кун

9 февраль — буюк шоир, мутафаккир, атоқли давлат ва жамоат арбоби Алишер Навоийнинг 582 йиллиги нишонланадиган сана.

  • 09.02.2023
  • 279
2022 йил СAРҲИСОБИ. 4-сонли: «Фарғона магистрал электр тармоқлари» филиали — соғлом ва беталофат иш муҳитини яратиш, электр энергетика соҳасининг илғор жамоаси сифатида шаклланиш сари

«Фарғона магистрал электр тармоқлари» филиалининг асосий вазифаси — электр энергиясини ишлаб чиқарувчи корхоналардан қабул қилиб, ҳудудий электр тармоқлари корхоналарига узатишни, шунингдек, бошқа давлатларнинг электр энергетикаси тизимлари ва магистрал электр тармоқлари билан ўзаро ҳамкорликни амалга оширишдан иборат.

  • 08.02.2023
  • 255
Маҳаллий трансформатор ишлаб чиқаришни ривожлантириш – барқарор электр таъминотининг муҳим омили

Президент Шавкат Мирзиёев пойтахтимиздаги «Aysel Energy» масъулияти чекланган жамияти фаолияти билан танишди.

  • 08.02.2023
  • 275
Сирдарё ва Жиззах вилоятлари истеъмолчиларининг электр таъминотини яхшилаш мақсадида юқори кучланишли биринчи рақамли подстанция ва электр узатиш тармоғи қурилмоқда

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ томонидан Сирдарё вилоятининг Ширин, Янгиер, Ховос туманлари, Жиззах вилоятининг Зомин, Зарбдор ва Зафаробод туманлари истеъмолчиларининг электр таъминотини яхшилаш мақсадида 220 кВ кучланишли биринчи рақамли янги “Зафаробод” подстанцияси қурилмоқда.

  • 07.02.2023
  • 370
2022 йил СAРҲИСОБИ. 3-сонли: Электр қурилмаларини барқарор фаолияти — Наманган вилояти иқтисодиёт тармоқлари ва аҳоли истеъмолчилари электр таъминоти ишончлилигини ошириш

Ўтган ҳисобот йили давомида «Наманган магистрал электр тармоқлари» филиали томонидан ўзининг асосий техник фаолияти, тасарруфидаги электр қурилма ва тармоқларни соз ва беталафот ишлашини таъминлаш учун мукаммал ва жорий таъмирлаш, эскирган электр қурилмаларни янгилаш — модернизация ва реконструкция амалиётлари, ишлаб чиқарувчилардан электр энергиясини қабул қилиб олиш ва тақсимловчи тармоқларга узатиш бўйича тасдиқланган режалар ижросини таъминлашга эришилди.

  • 07.02.2023
  • 274
Энергия таъминотида назоратни кучайтириш чоралари белгиланди

Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида 6 февраль куни энергия таъминоти соҳасида назорат тизимини тартибга солиш чора-тадбирлари юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди.

  • 06.02.2023
  • 236
Кўрсатилган амалий ёрдам учун турдош ташкилот томонидан «Ташаккурнома» ҳамда эсдалик совғалари тақдим этилди

2023 йил январь ойидаги аномал совуқ об-ҳаво шароитида Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти энерготизимида содир бўлган носозликларни тезкор бартараф этиш ҳамда аҳолини барқарор электр энергияси билан таъминлашдаги заҳматли фаолияти, зиммасига юклатилган вазифаларни сидқидилдан бажариб, ўз касбига садоқат ва юксак масъулият билан ёндашгани учун «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти «Тошкент магистрал электр тармоқлари» филиали таркибидаги 500 кВ кучланишли «Тошкент» подстанцияси ходимлари, шунингдек, Филиалнинг электр тармоқлари хизматининг Чиноз, Олмалиқ, Чирчиқ ва Тошкент гуруҳлари мутахассислари паст кучланишли тақсимловчи тармоқлари — «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ объектларида берган амалий ёрдамлари учун турдош ташкилот раҳбарияти томонидан «Ташаккурнома» ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

  • 06.02.2023
  • 252
Номзодлар билан суҳбат ўтказилди!

Бугун, 2023 йиль 3 февраль куни соат 15:00 да «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ходимлар билан ишлаш, кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бошқармаси қуйидаги бўш иш ўринларига ҳужжат топширган номзодлар билан суҳбат ўтказди

  • 03.02.2023
  • 209
Президент Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятида қайта тикланувчи энергия манбаларини оммалаштириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш чоралари бўйича йиғилиш ўтказди

Президент Шавкат Мирзиёев 2021 йил 17 июнь куни Андижон туманидаги адирликда Янги Андижон шаҳарчаси қурилишига пойдевор қўйган эди. Бугунги кунда кўп қаватли уйлар, мактаб ва боғчалар қад кўтармоқда. 1 февраль куни бу ерда қайта тикланувчи энергия манбаларини оммалаштириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш чоралари бўйича йиғилиш ўтказилди.

  • 02.02.2023
  • 303
Андижон вилояти истеъмолчиларининг электр таъминотини яхшилаш мақсадида юқори кучланишли янги подстанция ва электр узатиш тармоғи қурилмоқда

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ томонидан Андижон вилоятининг Шаҳрихон, Балиқчи, Бўстон ва Улуғнор туманларидаги истеъмолчиларнинг электр таъминотини яхшилаш мақсадида 220 кВ кучланишли “Янги Андижон” подстанцияси қурилмоқда. Подстанция жорий йил якунига қадар ишга туширилиши режалаштирилган.

  • 01.02.2023
  • 234
2022 йил СAРҲИСОБИ. 2-сонли: “Ўзбекистон МЭТ” AЖ тизимида давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича 2022 йилда амалга оширилган ишлар сарҳисоби

Жамият бошқаруви раисининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси якунланган 2022 йил мобайнида тизим тасарруфидаги бир қанча тузилмалар фаолиятини ўрганиб, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилиши ҳолати билан яқиндан танишиб чиқди.

  • 31.01.2023
  • 294
«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятида мавжуд бўш иш ўринларига ишга кирмоқчи бўлган фуқароларга тавсиялар

Бизнинг ташкилотга ишга киришингиз учун, аввало, Ходимлар билан ишлаш, кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бошқармасининг kadr_nes@uzbekistonmet.uz; info@uzbekistonmet.uz электрон почталарига резюме-маълумотномангизни юборишингиз лозим.

  • 31.01.2023
  • 409
Диққат, эълон! 31 январь, сешанба куни суҳбатга чақирилган номзодларни жорий йилнинг 3 февраль санасида суҳбатга таклиф этамиз !

Ёдингизда бўлса, 2023 йилнинг 10 январь санасида «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти Электр тармоқларини эксплуатация қилиш бошқармаси бош мутахассиси лавозими бўш иш ўрнига суҳбат орқали ишга қабул қилиш юзасидан эълон берилган эди.

  • 30.01.2023
  • 272
Жамият «спорт тарғиботчиси»: Дам олиш кунлари оммавий спорт мусобақалари ўтказилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ–6099-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида, “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖнинг тасдиқланган чора-тадбирга асосан, 2023 йил давомида соғлом-турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни ривожлантириш учун бир қанча спорт мусобақаларини ташкил этиш режалаштирилган.

  • 30.01.2023
  • 295
>