ОАВ ва жамоатчилик билан ишлаш
14 февраль — буюк шоир, шоҳ, саркарда ва олим Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд топган кун.

«…У турли фазилатлар билан безанган ва мақтовли хислатларга эга бўлган бир подшоҳ эди. Ушбу барча фазилатларидан шижоат ва муруввати устун турарди. Туркий шеърни Амир Алишердан кейин ҳеч ким Бобур ёзган даражада ёзган эмас».

  • 14.02.2022
  • 374
Водий вилоятларига электр энергияси барқарор етказилади

Наманган, Фарғона ва Андижон вилоятлари истеъмолчиларининг электр энергияси таъминоти ишончлилигини янада ошириш мақсадида 500 кВли электр узатиш тармоғи ҳафта давомида, тунда таъмирга чиқарилиши режалаштирилган.

  • 08.02.2022
  • 322
Бугун кечаси Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида электр таъминоти тўхтатилиши тўғрисидаги хабарлар нотўғри!

Ҳурматли истеъмолчилар! Ижтимоий тармоқ саҳифаларида бугун, 2022 йил 8 февралдан 9 февралга ўтар кечаси вилоятларга тунги соат 00:00 дан эрталаб соат 05:00 гача чекловлар киритилиши, бунинг оқибатида Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида “электр таъминоти тўхтатилиши” тўғрисидаги хабарлар тарқамоқда: https://t.me/uzbekvideo/25885

  • 08.02.2022
  • 321
Энергетика вазирининг “Фольксваген Груп Рус” билан музокаралари

2022 йилнинг 7 февраль куни Ўзбекистон Энергетика вазири Алишер Султанов Тошкент шаҳрида “Фольксваген Груп Рус” МЧЖ бош директори Штефан Меха бошчилигидаги делегация аъзолари билан музокаралар ўтказди.

  • 08.02.2022
  • 297
Навоийни ҳар ким, ҳар куни ўқиши керак!

Бутун туркий дунё Алишер Навоийни “шамс ул-миллат” — “миллат қуёши” деб ҳамма даврларда эъзоз билан тилга олади. Бутун умрини туркий тил мавқеини кўтариш, туркий адабиёт имкониятларини дунёга тан олдириш, туркий давлатчилик асосларини мустаҳкамлашга, жамиятда ҳақиқат ва адолат мезонларини қарор топтиришга бағишлаган бобокалонимиз бу эътирофга тўла-тўкис муносиб ва ҳақлидир.

  • 08.02.2022
  • 284
ЎзА — ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ АХБОРОТ АГЕНТЛИГИ 30 ЁШДА!

Ўзбекистон янгиликлари ЎзАдан бошланади!

  • 05.02.2022
  • 433
“Uzbekistan GTL” заводида автоном электр энергияни ишлаб чиқариш қурилмаси ишга туширилди

2022 йил 4 феврал куни “Uzbekistan GTL” заводида “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти Бошқаруви Раиси Меҳриддин Абдуллаев иштирокида ўзининг электр энергиясини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш учун биринчи буғ турбинаси генератори ишга туширилди.

  • 05.02.2022
  • 419
Ўзбекистон Республикаси Президенти Пекинда қишки Олимпия ўйинларининг очилиш маросимида иштирок этди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Пекин шаҳрида XXIV қишки Олимпия ўйинларининг тантанали очилиш маросимида иштирок этди.

  • 05.02.2022
  • 273
Энергетика вазирлигининг телеграмдаги расмий канали тасдиқланган “кўк белги” олди

Сизга мамнуният билан маълум қиламизки, Telegram каналимизга верификация (тасдиқланган) белгиси берилди, бу эса ушбу канал — Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигининг расмий саҳифаси эканлигининг ёрқин тасдиғидир.

  • 03.02.2022
  • 284
Ёнғин хавфсизлиги ходими сифатида ноқонуний пул ундираётган фирибгарлардан огоҳ бўлинг

Сўнгги йилларда, асосан куз-қиш мавсуми бошланишида аҳоли орасида, айниқса туманларда махсус-формали кийим-бош кийиб юрган ёки шу кийимга жуда ўхшаш кийимдаги шахслар ўзларини “давлат ёнғин назорати органи ходими” сифатида таништириб фуқаролардан йиллик 20 000-40 000 сўм атрофида мажбурий тарзда солиқ ёки коммунал тўлов сифатида ноқонуний йиғиш ҳолатлари кузатилмоқда.

  • 01.02.2022
  • 427
ОАВ: «Ўзбекистон Афғонистонга электр энергияси экспортини қайта тиклади»

Марказий Осиё энерготизимидаги йирик авария туфайли Ўзбекистондан Афғонистонга электр энергияси экспорти вақтинча тўхтатилган эди. Айни вақтда энергияни етказиб бериш қайта тикланган.

  • 01.02.2022
  • 275
Марказий Осиё электр энергетика ягона тизими нима?

Марказий Осиё электр энергетика ягона тизими нима? У нима учун «энергохалқа» деб аталади? Унинг асосий вазифаси нималардан иборат? «Энергохалқа»нинг Ўзбекистон электр энергетика фаолиятига ижобий ва салбий таъсирлари қандай?

  • 28.01.2022
  • 487
Blackout: ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ ТИЗИМИДАГИ ЙИРИК УЗИЛИШЛАР

25 январь куни Ўзбекистоннинг кўплаб ҳудудларида, Қирғизистон ва Қозоғистоннинг алоҳида вилоятларида Марказий Осиё ягона электр тармоғида йирик авария юз бериши натижасида бир неча соат мобайнида электр таъминотида узилиш ҳолати кузатилди. Ҳодиса уч мамлакатнинг 40 миллиондан зиёд аҳолисига таъсир кўрсатди.

  • 26.01.2022
  • 300
Бугун соат 09:00 дан соат 12:00га қадар 100дан ортиқ мурожаатлар қайд қилинди

Бугун 26 январь куни Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг мурожаатларни қабул қилувчи 1159 ишонч рақамига кўплаб шикоятлар келиб тушмоқда.

  • 26.01.2022
  • 277
ОАВ: «Ўзбекистон энергетика соҳасидаги муаммоларни қандай ҳал этмоқда?»

Охирги йилларда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиш динамикаси барқарорлашди. Мазкур тенденция аҳоли турмуш даражасига ижобий таъсир кўрсатмоқда. Бошқа томондан эса бу икки омил электр энергияси истеъмолининг муттасил равишда ортишига сабаб бўляпти.

  • 24.01.2022
  • 338
ОАВ: "Истеъмолчилар нималардан норози? Савдо соҳаси антирейтингда биринчи"

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясига 2021 йил давомида фуқаро (истеъмолчи)лардан жами 11220 та мурожаатлар келиб тушган.

  • 21.01.2022
  • 242
ОАВ: "Қирғизистон Қозоғистон ва Ўзбекистоннинг энергетика вазирларини Тўқтўғулга чақирди"

Энергетика вазирлиги Қозоғистон ва Ўзбекистон энергетика вазирларини Тўқтўғул сув омборидаги вазият билан танишиш учун Қирғизистонга таклиф қилди. Бу ҳақда бугун парламентнинг Ёқилғи-энергетика масалалари ва ер ости бойликлари қўмитаси йиғилишида энергетика вазири Дўсқул Бекмурзаев маълум қилди.

  • 19.01.2022
  • 311
>