Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 28 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2021–2023 йилларга мўлжалланган инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–4937-сонли қарори, Тожикистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссияси баённомасининг 5.2-бандига асосан “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида 500 кВли Ғузор–Регар (Л-507) электр узатиш тармоғини тиклаш” инвестицион лойиҳаси Осиё тараққиёт банки кредит маблағлари ҳисобига амалга оширилмоқда.
Энергетика вазирлигининг маълум қилишича, уйдаги хоналарни ёритиш, иккита телевизор, битта музлаткич ва битта кондиционер ишлатиш учун 3 кВт қувватли қуёш панеллари керак бўлади. Бундай панелларни ўрнатиш нархи – 18 миллиондан 30 миллион сўмгача.
Қонунчиликка кўра, умумий фойдаланишдаги электр, иссиқлик, газ тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиш ёки улардан фойдаланиш қоидаларини бошқача тарзда бузиш ёхуд электр, иссиқлик энергияси, табиий газни ҳисобга олиш асбобларига, шу жумладан уларнинг пломбаларига қасддан шикаст етказиш ёки бундай ҳисобга олиш асбобларининг кўрсаткичларини ўзгартириш мақсадида уларга ташқаридан аралашиш:
Жорий йилда ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлигининг 32 йиллиги ҳамда 21 октябрь — “Ўзбек тили байрами куни” муносабати билан "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ ходимлари томонидан “ҚАДРИНГ БАЛАНД БЎЛСИН, ОНА ТИЛИМ!” челленжи қизғин давом этмоқда...
Ўзбекистонда бир йилда 1 квадрат метр майдон учун энергия сарфи салкам 400 кВт/соатни ташкил этмоқда. Бу рақам дунё миқёсида 120-150 кВт/соатга тенг экан.
Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев Siemens, EDF ва Stone City Energy компанияларининг вакиллари билан учрашди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги хабар бермоқда.
Бугун “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” муносабати билан Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманидаги 85-мактабда маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Тадбирни мазкур мактабнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича тарғиботчиси, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир Ориф Тўхташ олиб борди.
Туризм ва спорт вазирлиги “22 сентябрь – Халқаро автомобилсиз кун” муносабати билан танлов ўтказилиши ҳақида эълон қилади! Танловда оммавий ахборот воситалари, блогерлар ҳамда барча фуқаролар иштирок этиши мумкин. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар берди.
Андижонда электр таъминотидан қарздор бўлган корхонага электр симларини узиш учун келган ишчи гуруҳ ҳужумга учради.
Бугун Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир ва тележурналист Ориф Тўхташ таваллуд топган кун.
Ўзбекистон энергетика соҳасининг фахрий ходими Нуруллаев Лутфулла Иноятович 69 ёшида вафот этди.
«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти Ахборот хизматининг ҳисоботи: utube.uz таълим видеопортали саҳифаларига юкланган Республикамизнинг сиёсий-иқтисодий, ижтимоий-маданий ҳаёти, шунингдек, Акциядорлик жамияти фаолиятига тааллуқли (https://t.me/uzmetaxborotxizmati/8430) видеолавҳаларни томоша қилинг! (2021 йил август ойи)
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ бошқаруви раиси Д.А.Исақуловнинг 2021 йил 10–11 сентябрь кунлари Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятига хизмат сафари ҳисоботи
Ўзбекистон энергетика соҳасидаги замонавий ислоҳотлар, ишлаб чиқариш қувватларини кўпайтириш, қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланган ҳолда амалга оширилаётган янги лойиҳалар – бу жараёнлар нафақат замонавий, балки келажак авлод учун ҳам энергия хавфсизлигини таъминлашга қаратилган.
Ҳурматли обуначилар,
Ёдингизда бўлса, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони билан "Ўзбекистон МЭТ" АЖнинг бир қатор фидоий ишчи-ходимлари "Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги" эсдалик нишони билан мукофотлангани ҳақида хабар берган эдик.
"Super Лео" – энергия самарадорлиги ва энергия тежамкорлик ҳақида билимларни оширишга қаратилган хайрия нашри лойиҳаси ҳисобланади.
2021 йилнинг 6 сентябрь куни соат 18:00да Қорақалпоғистон Республикасининг Қораўзак туманида қуввати 100 МВт бўлган шамол электр станцияси қурилиши юзасидан тендер ўтказиш учун салоҳиятли инвесторларнинг таклифлари бўйича сўров якунланди.
“Altaeros Energies” компанияси АҚШнинг Аляска ўлкаси узра учувчи биринчи шамол турбинасини ишга туширди.
АОКАда 30 август, душанба куни «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ мутасаддилари иштирокида бўлиб ўтган матбуот анжуманида Ўзбекистон қайси давлатлардан электр импорт қилиши маълум қилинди. Бу ҳақда «Bugun.uz» мухбири хабар берди.