Испания шамол энергетикаси уюшмаси (АЕЕ) нинг йиллик конгрессида бу ҳақида уюшма раҳбарлари Европа комиссиясига тегишли мурожаат билан сўзга чиқишди.
292 мингта қуёш панели. 268 гектар ер майдони. 600дан ортиқ инвертер. 1000 км.дан ортиқ турли кабеллар. Бу – Ўзбекистондаги илк «Навоий Нур» қуёш электр станциясининг техник тавсифлари. 110 млн долларлик объект режа бўйича шу йилнинг 3-чорагида фойдаланишга топширилади.
Маънавият ва давлат тилини ривожлантириш масалалари департаменти кўчаларда ва ташкилотлар пештоқида хорижий тилда ёзилган эълон ва пешлавҳаларни давлат тилидагисига ўзгартириш, бу борадаги ишлар ўз вақтида юритилаётгани ҳақида кўп гапиради. Аммо ҳар қандай қонун ёки қарор ижроси жойларда, жамиятдаги ҳолатларда билинади. Кўряпмизки, бу борадаги ишлар сезиларли эмас, ўлда-жўлда. Кўчалар мантиқсиз ва шармандали тарзда хорижий, жумладан, рус тилидаги эълон, пешлавҳаларга тўла.
Маълумки, мамлакатимизда сўнгги йилларда нафақат давлат тилига эътибор кучайди, балки турли бўғин раҳбарларининг ва масъул лавозимларга тайинланадиган кадрларнинг ўзбек тилини билиш даражасига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Зиёрат туризми: «Тошкент магистрал электр тармоқлари» филиали жамоаси
...Шу ўринда ўзбекча муқобили бўлмаган, бўлса-да халқ тилига тушмаган ўзлаштирма сўзлар ҳақида тўхталиб ўтсак.
Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси «Янги Ўзбекистон, Янги нигоҳ» медиа дастурини ишлаб чиқиб, унда қатнашиш учун қатор вазирликлар ва йирик АЖларга бир неча миллиард сўмлик шартномалар юборди. Kun.uz суриштирувига кўра, шартнома тузиш ихтиёрий-мажбурий талаб бўлиши мумкин.
Яқинда «Ўзкимёсаноат» акциядорлик жамиятининг расмий веб-сайтида «“Химия” подстанциясида электрэнергия таъминотидаги узилиш “Навоийазот” АЖда режадан ташқари тўхталишларга сабаб бўлди» номли хабарнома эълон қилинди.
Энергия ресурсларидан оқилона фойдаланиш – бугун нафақат Ўзбекистонда, балки инсоният яшаб турган Ер шарида ҳам глобал масала ҳисобланади. Юлий Юсупов ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали эълон қилинган “Экономика катастроф: когда реформа в энергетике?” сарлавҳали постида бу борада ўз таклифларини илгари суради. Унинг фикрлари ва таклифларини ўқиб, киши таажжубга тушади. Гўёки, соҳада ҳеч қандай ислоҳотлар амалга оширилмаётгандек. Ёки бўлмаса, 4 йил олдинги энергия таъминоти билан боғлиқ ҳақиқий ҳолатни билмагандек.
Магистрал электр тармоқлари филиалларида юқумли касаллик профилактикаси бўйича ўқув-тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда
Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форуми доирасида ўзаро манфаатли битимлар имзоланиши кутилмоқда
«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Д.А.Исақулов ҳамда Бошқарув раисининг инвестициялар бўйича ўринбосари Ф.М.Қурбонов 2021 йил 1 июнь куни тунда Ўзбекистон ҳаво йўлларининг Тошкент–Санк-Петербург йўналишидаги рейси орқали Санк-Петербург шаҳрига етиб борди.
Жорий йилнинг 5 июнь куни турдош ташкилот — «Иссиқлик электр станциялари» АЖ нинг расмий ies.uz веб-саҳифаси ва телеграм каналида ««Иссиқлик электр станциялари» АЖ: расмий баёнот» номли маълумотнома эълон қилинган эди. https://tpp.uz/uz/post/issilik-elektr-stanciyalari-aj-rasmiy-baenot
Мазкур ҳужжат Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форумида «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Дадажон Исақулов ва «Россети» акциядорлик компанияси бош директори Андрей Рюмин томонидан имзоланди. Ўзбекистон магистрал электр тармоқлари ҳамда юқори кучланишли подстанцияларни ривожлантириш, янги-янги лойиҳаларга хорижий инвестицияларни жалб қилиш, рақамли технологиялардан фойдаланган ҳолда истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда ўзаро тажриба алмашиш — имзоланган Йўл харитасининг асосий таркибий қисмини ташкил этади.
Бугун 1 июнь — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни. Ушбу сана тарихига назар соладиган бўлсак, кишилик жамияти йил тақвимидаги бир кунни “болаларни ҳимоя қилиш куни” деб белгилаш кераклиги ҳақидаги қарорга келганига бир аср вақт ҳам бўлгани йўқ...
«Пул берган бўлсак, ўтган йилдан бери тайёргарлик қилдиларинг, лекин қани натижа? Нега Раматов бирор кишини жазолаш, ишдан олиш бўйича таклиф киритмайди?» – деди президент.
Бугун, 28 май куни президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида видеоселектор бўлиб ўтмоқда. Унда аҳолининг яшаш шароитини яхшилаш, турар-жойларни таъмирлаш ишлари муҳокама қилинмоқда.
Энди мен ҳам “Устоз”ман! Ишонинг, мен бу сўзларни катта ифтихор билан айтиб турибман! Чунки ўзим ҳам ўқитувчилар оиласида вояга етганман ва УСТОЗ деган сўзнинг қийматини жуда яхши ҳис қиламан. Атоқли шоиримиз, Ўзбекистон Қаҳрамони Абдулла Ориповнинг шу йўсиндаги гўзал мисралари бор:
Хабарингиз бор, асосий иш фаолияти магистрал электр тармоқларини ривожлантириш ва эксплуатация қилишдан иборат бўлган «Ўзбекистон МЭТ» АЖ жамоаси тегишли қарор ва фармонларига мувофиқ жамоада спорт машғулотлари ва китобхонлик тарғиботи, ҳуқуқий саводхонлик, ободончилик ишлари, ёшлар билан ишлаш ҳамда ички туризмни ривожлантиришга катта эътибор бермоқда.
Қарорга мувофиқ, давлат кадастри соҳасидаги давлат хизматлари нархлари ўзгартирилди.