Жўрабек Мирзамаҳмудов Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – энергетика вазири лавозимига тайинлангани муносабати билан “Ўзкимёсаноат” АЖ бошқаруви раиси ва “Ўзатом” агентлиги бош директори лавозимларидан озод этилди.
Европа газ омборлари 85 фоиздан кўпроққа тўлдирилган, аммо бу бутун қиш мавсумига етмаслиги мумкин. Бугунги кунда ЕИ мамлакатлари газ блокадаси шароитида қишни қандай ўтказиш, аҳоли ва бизнесни қўллаб-қувватлаш борасида бош қотирмоқда.
Энергетика вазирлиги тизимидаги “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ томонидан куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш дастури доирасида юртимиздаги юқори кучланишли электр узатиш тармоқлари ва подстанцияларда мукаммал ва жорий таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
SCADA тизимини жорий этиш жараёнини ўрганиш, шунингдек Жаҳон банки кўмагида рақамли подстанцияларни қуриш ҳамда уларни эксплуатация қилиш йўналишида тажриба алмашиш мақсадида «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятида меҳнат фаолияти юритувчи бир гуруҳ мутахассислар «Грузия давлат электр тизими» (GSE) компаниясининг бир нечта объектларига ташриф буюришди.
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Фарғона шаҳридаги ўрганишлари давомида механика заводи ҳудудида жойлашган кичик саноат зонасидаги “Central Asia Motors” корхонасида бўлди. Вилоят раҳбарига вилоят прокурори Бахтиёр Исмоилов ҳамроҳлик қилди.
2022 йилнинг 21 сентябрь куни Тошкент шаҳрида қайта тикланувчи энергия манбаларини (РЕС) кенг жорий этиш орқали Ўзбекистонда “яшил” энергетикани ривожлантиришга бағишланган “Huawei FusionSolar Partner Conference-2022” ҳамкорлик конференцияси бўлиб ўтди.
Хабарингиз бўлса керак, жорий йил бошида Ўзбекистон халқаро Болалар ва ўсмирлар адабиёти кенгаши — IBBYга аъзо бўлган эди.
Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Қайта тикланувчи энергия манбалари миллий илмий-тадқиқот институти ўз эҳтиёжлари учун қуёш кўринишидаги қуёш фотоэлектр станциясини ўрнатди.
Мамлакатимизда маҳсулотнинг алоҳида тури дея таърифланадиган электр энергиясига бўлган эҳтиёж йилдан йилга ошиб бораётгани бугун ҳеч кимга сир эмас. Аҳоли сонининг ошиб бориши, турмуш даражасининг юксалиши, юртимизда кўплаб йирик саноат корхоналари, ўрта ва кичик бизнес — тадбиркорлик жадал суръатларда ривожланиб бораётгани энергетика соҳасида, хусусан электр энергетика тармоғида йирик инвестицион лойиҳалар амалга оширилиши учун асос бўлаётгани рост. Бу борада кўплаб Президент қарорлари қабул қилиниб, Вазирлар Маҳкамасининг топшириқ ва кўрсатмалари амалиётга татбиқ этилмоқда.
Кейинги пайтларда республикамизнинг турли ҳудудларида аҳоли хонадонларига кириб, «Биз электр тармоқлари корхонасиданмиз, хонадонингиздаги электр жиҳозларини текширгани келдик», дея алдов йўли билан электр ҳисоблагич ва бошқа электр жиҳозларини номига кўрикдан ўтказиб, ушбу хизматлари учун истеъмолчилардан мажбурий тўлов ундириб юрган шахслар мавжудлиги юзасидан кўплаб маълумотлар келиб тушмоқда.
Энг қизиғи, мазкур ҳудуддаги уйлар оралиғидаги 1,5 гектардан зиёд юқори кучланишли электр тармоғи ўтган ерга кўз очиб юмгунча аҳоли томонидан уй-жой солиб юборилди. Аслида хавфсизлик нуқтаи назаридан бу мумкин эмас, ҳеч бир қонун-қоидага тўғри келмайди.
Акциядорлик жамият расмий веб-сайтининг барқарор фаолияти муҳим аҳамиятга эга.
2022 йилнинг 25 январида бутун Ўзбекистон бўйлаб электр энергияси узилиб қолганди. Орадан 8 ой ўтган бўлса-да, блэкаутнинг бизнесга етказган зарари ҳақида маълумот берилмади. Kun.uz саволига жавобан энергетика вазири ўринбосари Шерзод Хўжаев бунинг сабаблари ҳақида гапирди.
Кимдандир хитойликлар ҳар бир халқни, ҳар жой ё мамлакатни ўзларига мослаб, бошқача номлаб айтаверар экан, деб эшитганман. Бунга сабаб шу эмишки, улар Тўрақўрғон, Маъмуробод, Шоабдураҳмон сингари узун сўзларни айта олмас экан. Хитойчани билмайман, иероглифларига тишим ўтмайди, шунинг учун бу гап ростми-йўқми, бир нима дея олмайман.
2022 йил 7 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан “Реклама тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни имзоланди. Қонуннинг кучга кириш муддати 3 ой этиб белгиланди. Шунга кўра, Олий Мажлис томонидан қабул қилинган, янгиланган таҳрирдаги “Реклама тўғрисида”ги қонун жорий йилнинг 8 сентябрь куни қонуний кучга киради.
8 август куни Ўзбекистонда “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонун президент томонидан имзоланди. Kun.uz мухбири бу қонуннинг аҳамияти ва давлат хизматининг бугунги ҳолати ҳақида Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ректори Адҳам Бекмуродов билан суҳбатлашди.
Очиқ маълумотлар порталига Акциядорлик жамияти фаолиятига тааллуқли маълумотларни жойлаштириш амалиёти Ўзбекистон Республикаси Президентнинг 2019 йил 9 апрелдаги ПҚ-4273-сонли қарорининг тегишли бандларига мувофиқ 2019 йил октябрь ойидан бошлаб амалга оширилмоқда.
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Саноат, қурилиш ва савдо масалалари ҳамда Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмиталари томонидан тадбир ўтказилди.
"Ўзбекистон МЭТ" АЖ матбуот хизмати хабарига кўра, бугун ўтказилган ишчи тартибдаги видеоселектор йиғилишида 2022-2023 йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишларини бошлаш юзасидан топшириқлар берилди.
Энергетика вазири ўринбосари Шерзод Ходжаев шаҳарлар ичида янги қурилаётган кўп қаватли уйлар ва электр таъминоти билан боғлиқ вазиятлар ҳақида гапириб берди: