Япония мамлакат фуқаролари ва компанияларига электр энергиясини тежаш бўйича мурожаатларни кучайтирмоқда. Бу ҳақда Bloomberg хабар берди.
«Миллий тикланиш» партияси раҳбари Алишер Қодиров электр энергияси нархлари ошиши мумкинлиги бўйича хабарларга муносабат билдирди.
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари Ш.Вафаев бошчилигидаги Ўзбекистон делегациясининг БАА ташрифи чоғида Masdar компанияси бош директори Муҳаммад ал-Рамаҳи билан музокаралар ўтказилди.
Ўзбекистон ва Тожикистон ҳукуматлари ёзда Роғун ГЭСдан электр энергия экспорт қилиш бўйича меморандум имзолади. Йил охиригача энергия сотиб олиш ҳажми ва тарифлари бўйича шартнома тузиш режалаштирилган.
Хабарингиз бор, жорий йилнинг 1 июлидан бошлаб, аҳоли учун 1 кВт соат электр энергияси истеъмоли ойига 250 кВт соатгача – 325 сўм, 250 кВт соатдан юқори ҳар 1 кВт соат учун – 650 сўм этиб белгиланиши режалаштирилиб, ижтимоий ҳимоя самарадорлигини ошириш учун “ижтимоий норма” тизими бутун республика бўйича амалга киритилиши белгиланмоқда.
Мамлакатимизда қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тарзда амалга оширилаётган фаолиятнинг очиқлиги ва шаффолигини таъминлаш бўйича ислоҳотлар (талаб ва таклифлар) — коррупцияга қарши кураш, жамоатчилик назоратини ўрнатиш борасида муҳим аҳамият касб этиши шубҳасиз. Унинг пировард натижаси иқтисодий тараққиёт, демократик тамойиллар асосида яшайдиган кучли жамият ҳаётида акс этади.
Ўзбекистонда 1 июлдан бошлаб, электр энергияси ва табиий газ нархи табақалаштирилган тартибда оширилиши белгиланмоқда. Нархлар кўтарилиши токдан ўғринча фойдаланиш ҳолатларига сабаб бўлмайдими? Ушбу саволга 31 май куни АОКАда бўлиб ўтган матбуот анжуманида «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ бошқаруви раиси Улуғбек Мустафоев жавоб қайтарди.
Электр ва газ тарифларини ошириш бўйича қарор лойиҳаси муҳокамага қўйилди. Кутилганидек, ойлик базавий нормани киритиш орқали тарифлар табақалаштирилади. Маълум қилинишича, аксарият оилаларда ошган нархлардаги қўшимча тўлов миқдори бир ойга электр учун 7,5 минг сўмгача, табиий газ учун иссиқ ойларда 6 минг сўмгача, иситиш мавсумида 21 минг сўмгача бўлади.
Йил давомида қишлоқларда газ йўқлиги, "свет" тез-тез ўчиши, Ҳукумат аёлларнинг қўлини ҳалигача таппидан тозалай олмаётгани танқид қилинади. Тан олиш керакки бугунгача ҳар йили қиш фасли келишини фожиадек қабул қиладиган одамлар кўпчиликни ташкил қилади, афсуски.
Назиров Абдумалик Абдусалимович “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.
Афсуски, бу хабарни мутасадди вазирликлар инкор эта олмади. Молия вазирлиги ахборот хизмати ижтимоий тармоқларда газ ва электр энергиясига тўлов нархлари оширилиши бўйича тарқалган хабарларга муносабатини эълон қилди, муносабатда нархнинг ошиш-ошмаслиги ҳақида аниқ бир жавоб йўқ.
Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган ва аҳоли хонадонлари учун сотилаётган электр энергияси давлатга молиявий зарар келтирмоқда. Бу ҳақда Энергетика вазири ўринбосари Шерзод Хўжаев «Дарё» нашрига берган интервьюсида маълум қилди. Вазирлик расмийсининг айтишича, электр энергияси ишлаб чиқариш, уни сотишдан қимматга тушётгани бир қанча омилларга боғлиқ.
“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятида EDF (Франция), Nebras Power (Қатар) ҳамда Sojitz ва Kyuden International Corporation (Япония) компаниялари вакиллари билан учрашув ўтказилди. Учрашув давомида “Сирдарё вилоятида қуввати 1600 МВт бўлган буғ-газ иссиқлик электр станциясини қуриш” инвестиция лойиҳасини амалга оширишнинг бугунги кундаги ҳолати, истиқболда амалга ошириладиган ишлар ҳамда лойиҳани ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш учун зарур бўладиган чора-тадбирларни қўллаш бўйича фикр алмашилди.
Ўзбекистоннинг йилдан йилга ошиб бораётган энерго ресурслар талабини барқарор ва тўлиқ таъминлаб бориш ҳамда соҳага хусусий инвестицияларнинг кириб келишини таъминлаш учун республика энергия ресурслари бозорида нархларни эркинлаштириш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Энергетика, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш ва Молия вазирликлари QALAMPIR.UZ'га қўшма баёнот берди.
Иқтисодиёт, Молия ва Энергетика вазирликлари берган қўшма баёнотга кўра, Ўзбекистонда энергоресурслар нархларини субсидиялаш амалиёти сақлаб қолинган ҳолда, ижтимоий истеъмол нормаси жорий этилади. Амалдаги тизимда истеъмолчининг тўлов қобилияти қанча юқори бўлса, унга шунча кўп субсидия тўланяпти. Маълум қилинишича, аҳолининг мутлақ катта қисми – 80-85 фоизи етказиб берилаётган электр энергияси ва табиий газнинг бор-йўғи 31-35 фоизини истеъмол қилмоқда.
Афғонистон Энергетика ва сув ресурслари вазирлиги мамлакат Ўзбекистон ва Тожикистондан импорт қилинадиган электр энергияси учун 100 миллион доллардан ортиқ қарздор эканини маълум қилди. Бу ҳақда «TOLOnews» хабар берди.
Ўзбекистонда электр энергияси ва табиий газ бўйича ижтимоий истеъмол нормаси киритилади. Энергетика вазири ўринбосарининг сўзларига кўра, бу норма маиший истеъмолчиларнинг аксариятини қамраб қолади. Шу тариқа, сезиларли кўп энергия сарфлайдиган аҳолининг кам сонли ўзига тўқ қисмига бюджетдан субсидия тўлашга барҳам берилиши мумкин.
Ўзбекистонда электр энергиясини ягона харид қилувчи функциясини амалга оширувчи “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ 2022 йил 1 чорак якунларини 1,5 триллион сўм зарар билан якунлаган. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси маълум қилди.
Ўзбекистонда соғлом рақобат муҳитига асосланган, барча иштирокчилар тенг имкониятларга эга бўладиган ва нархлар шаффоф равишда шаклланадиган, энг муҳими танқислик муаммосини ҳал этиши керак бўлган энергетика ислоҳоти ўтказилиши лозим: президент фармонига асосан, 2022 йилда ўзгаришларнинг ҳуқуқий асослари яратилади. Kun.uz бу нега муҳимлиги ҳақида иқтисодчиларнинг фикри билан қизиқди.
Ўзбекистонда энергия ресурсларини, биринчи навбатда электр энергиясини етказиб беришда тариф сиёсатидан қисман воз кечиб, нарх сиёсатини юритишга ва бозор қоидаларига мос қонунларни ишлаб чиқишга эҳтиёж тобора ортиб бормоқда. Агар ушбу режа амалга ошса, аҳолининг у ёки бу энергия етказиб берувчини танлаш, етказиб берувчиларнинг эса бозорда нарх бўйича рақобат қилиш имкони пайдо бўлади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазири ўринбосари Шерзод Ходжаев журналистлар билан мулоқотда сўз очди.