“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ томонидан Андижон вилоятининг Шаҳрихон, Балиқчи, Бўстон ва Улуғнор туманларидаги истеъмолчиларнинг электр таъминотини яхшилаш мақсадида 220 кВ кучланишли “Янги Андижон” подстанцияси қурилмоқда. Подстанция жорий йил якунига қадар ишга туширилиши режалаштирилган.
Эсимда, ўқувчилик йилларим қишда синф хонамизнинг печкаси эрталаб фақат бир марта ёқиларди. Уйимиз ҳам атиги икки маҳал иситилар ва шу илиқ ҳарорат тафти биз учун етарли эди. Таълим олиш, кундалик турмуш ишлари ўз маромида давом этаверарди.
Жорий йил якунига қадар юртимизда умумий қуввати 2910,6 МВт бўлган 7 та электр станция (1 та ИЭС, 1 та шамол, 3 та қуёш ва 2 та ГЭС) ишга туширилиши (ягона электр тармоғига уланиши) режалаштирилган. Хусусан:
Фуқароларнинг мурожаатлари ва танқидий материалларга беписанд муносабатда бўлаётган, бу борадаги қонун талабларини бузаётган мутасадди ташкилотлар ҳам оз эмас. Афсуски, бу оғриқли нуқтамиздир. «Ishonch» ва «Ishonch-Доверие» газеталари 2022 йилда 236 та танқидий материални кўриб чиқиб, муносабат билдириш учун тегишли ҳокимлик, вазирлик ва ташкилотларга юборди.
Бу – маиший чиқинди газидан (метан) электр энергияси ишлаб чиқарувчи Марказий Осиёдаги ягона мажмуа бўлади. Унга Кореянинг Sejin G&E компанияси 55 млн доллар инвестиция киритади. Лойиҳа 2018 йилда тасдиқланган эди.
2023-йилнинг бошида Ўзбекистон Республикасининг аҳолиси 36,0 миллион кишини ташкил этди. Бу ўтган йилдагига нисбатан 753,6 минг киши (2,1%) кўп демакдир. Аҳолининг бундай ўсиши асосан ўлим даражасининг нисбатан пастлиги ва туғилиш даражасининг юқорилиги билан боғлиқ. 2022-йилда 932,2 минг гўдак дунёга келган.
Энергия ресурсларидан мақсадли ва тежаб-тергаб фойдаланишнинг қанчалик аҳамиятли эканлигини барчамиз яхши билсак-да, январь ойида кузатилган аномал совуқ кунларида буни яна ҳам теранроқ англадик.
Бугун Ўзбекистонда шаҳарсозлик қай аҳволга келиб қолди? Kun.uz'нинг #Boricha подкастида шаҳарсоз Темурбек Аҳмедов, энергетика мутахассиси Сарвар Қурбонов, экофаол Нодира Олимова ва журналист Бобур Акмалов шаҳарсозликда нима қилиш ва нима қилмаслик кераклиги ҳақида, Тошкент шаҳри мисолида сўз юритади.
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг @uza_uz телеграм канали орқали Ўзбекистон фанлар академияси Энергетика муаммолари институти директори, техника фанлари доктори, профессор Ҳакимжон Муродов иштирокида «Энергетика соҳасидаги муаммолар келгуси йил такрорланмаслигига кафолат борми?» мавзусида овозли чат бўлиб ўтди.
Маъмурий ислоҳотларнинг навбатдаги босқичини амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини самарали йўлга қўйишга доир биринчи навбатдаги ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони имзоланди (25.01.2023 йилдаги ПФ-14).
— Ўзбекистон энергетика вазирлиги ва "Газпром" ўртасида газ соҳасида ўзаро ҳамкорлик қилиш бўйича "Йўл харитаси"нинг имзолангани ижтимоий тармоқлар фаоллари ва жамоатчиликда саволларни уйғотди.
Қиш ўз номи билан қиш. Қишда ҳамиша совуқ бўлган, қор ёққан. Аммо ўзимизни Ўзбекистонда биринчи бор қиш бўлаётгандек тутяпмиз. Ҳаво ҳаророти тушиб кетишини билиб, дарҳол унга аномал совуқ деб ном ҳам бердик. Барча айбларни шу аномал совуққа ағдариб юбордик. Муаммони ҳал қилишни, уни келтириб чиқарган сабабларни топишни эмас, энг осон йўли – гуноҳни кимгадир ёки нимагадир тўнкашга шошамиз.
Ўзбекистонда кузатилган аномал совуқ оқибатида энергия таъминотида коллапс юз берди. Бутун мамлакат бўйлаб узилишлар кузатилди. Ҳолатни яхшилаш бўйича 19 январь куни президент Шавкат Мирзиёев йиғилиш ўтказди. Президент йиғилишдан сўнг гидроэнергетика тармоғидаги режалар тақдимоти билан ҳам танишган эди. Унда мамлакат бўйлаб кичик ГЭСларни қуриш ишлари бошлангани ва бу келгусида гидроэнергетика самарадорлигини бир неча бараварга ошириши таъкидланганди.
Аномал совуқ шароитида Ўзбекистонда коммунал хизматлар ишида рўй берган инқироздан сўнг энергетика соҳасини такомиллаштириш, энергия олишнинг муқобил манбаларини топиш ва қўллаш яна мунозаралар мавзусига айланди.
Электр таъминоти тизимидаги бундай узилишлар сабабларини ўрганиш мақсадида “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг электр энергияси етказиб бериш, энергия тизимининг барқарорлигини сақлаш, шунингдек, электр таъминоти тизимидаги мувозанат ва хавфсизликни созлаш билан шуғулланувчи “Cалл-марказ”га қўнғироқ қилдик. Дастлаб қўнғироғимизни робот-оператор қабул қилган бўлса керак, у “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ ҳақида ўзбек ва рус тилларида қисқача маълумот берди. Шундан сўнг робот, агар абонентларни электр энергияси билан таъминлаш бўйича таклиф, шикоят ёки аризалар бўлса, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ “Cалл-марказ”нинг 11-54 қисқа рақамига қўнғироқ қилишни маслаҳат берди.
Хабарингиз бор, Ўзбекистонда январь ойи бошида аномал совуқ ҳаво оқими кириб келди ва кунлар -20—25 даражагача совиди. Бу эса қиш мавсумига тайёр бўлмаган Ўзбекистонни, хусусан Тошкент шаҳри масъулларини ҳам довдиратиб қўйди. Хўш, аномал совуқ пайтида электр энергиядаги узилишлар ва табиий газ етишмовчилиги билан юзлашган ўзбекистонликлар совуқда қандай исинди? “Дарё” Тошкент шаҳри ҳамда вилоятларда яшовчи жамоатчилик фаоллари — журналист ва блогерлар билан суҳбатлашиб, аномал совуқ пайтида хонадонида қандай исингани билан қизиқди.
Бу ҳақда бош вазир Абдулла Арипов ўтказган селекторда айтиб ўтилди. Ҳукумат электр тармоқларининг қувватини ошириш, газ инфратузилмасини таъмирлаш ва модернизация қилиш бўйича 2023 йилги мақсадларини белгилаб олди.
Президент топшириғига асосан, бош вазир Абдулла Арипов раислигида қаттиқ совуқ шароитида қилиниши керак бўлган ишлар юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Олий таълим муассасалари битирувчиларини Энергетика вазирлиги ва тизим ташкилотларида стажировкасини ташкил этиш мақсадида ёш мутахассисларни танлаш дастури тасдиқланган.
Тошкентликлар пойтахтнинг сўнгги аёзли кунлардаги оғир аҳволи вилоятлар аҳолиси учун одатий экани ҳақида кўп эшитди. «Газета.uz» Ўзбекистон ҳудудлари аҳолиси билан суҳбатлашиб, бу йилги қиш аввалгиларидан нимаси билан фарқ қилаётгани, газ, «свет» ва транспорт муаммолари ҳақида сўради.