ОАВ ва жамоатчилик билан ишлаш
ОАВ: «IFC Ўзбекистонга Сирдарёда қуввати 1,6 ГВт бўлган ИЭС қуришда ёрдам беради»

Халқаро молия корпорацияси Сирдарёда 1580 МВтли ИЭСни қуриш учун 150 млн доллар ажратди ва 1 млрд доллардан ортиқ хусусий молиялаштиришни жалб қилди. Станция газда ишлайди ва бутун мамлакат бўйлаб электр энергиясига бўлган талабнинг 17 фоизини қондириши кутилмоқда.

  • 24.03.2023
  • 206
uza.uz — Трансформация – иқтисодий имкониятларни кенгайтириш ва инвестицион жозибадорликни оширишда муҳим босқич

Бугунги кунда “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятида трансформация жараёнлари амалга оширилмоқда. Бу эса тизимда замонавий ва инновацион технологияларни жорий этиш, харажатларни қисқартириш, даромад ва инвестицион жозибадорликни ошириб, халқаро бозорларга чиқишда муҳим омил ҳисобланади.

  • 16.03.2023
  • 227
Ўзбекистон бўйлаб “Қуёшли хонадон” номли йирик дастур ишга тушмоқда

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 мартдаги фармойиши эълон қилинди. Унга кўра, 2023 йилда республика ҳудудларида аҳоли хонадонларига кичик қувватли қуёш панелларини ўрнатишни рағбатлантириш бўйича “Қуёшли хонадон” дастури амалга оширилади.

  • 16.03.2023
  • 313
minenergy.uz — ШҲТга аъзо давлатлар Энергетика вазирларининг учинчи йиғилиши бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 14 март куни Ҳиндистон раислигида ШҲТга аъзо давлатлар Энергетика вазирларининг учинчи йиғилиши онлайн тарзда бўлиб ўтди. Йиғилишда Ҳиндистон Нефт ва табиий газ вазири Ҳардип Сингх Пури, Ўзбекистон Энергетика вазири Ж. Мирзамаҳмудов, Қозоғистон Энергетика вазири Б.Акчулаков, Хитой Халқ Республикаси Давлат Энергетика бошқармаси бошлиғи ўринбосари Жен Сзиндун, Қирғиз Республикаси Энергетика вазири ўринбосари М. Жакипов, Покистон Энергетика вазири Хуррам Дастгир-Хан, Россия Федерацияси Энергетика вазири Н. Шулгинов, Тожикистон Энергетика ва сув ресурслари вазири Жума Далер ва ШҲТ Бош котиби ўринбосари Хан Соҳаил иштирок этди.

  • 16.03.2023
  • 207
ОАВ: ««Электрқишлоққурилиш” АЖ устав капиталидаги 58,41 фоиз акциялар пакетини сотиш бўйича келишувга эришилди»

Давактив агентлиги ҳузуридаги "UzAssets инвестиция компанияси" АЖнинг (кейинги ўринларда – "UzAssets" АЖ) 2021 йил 19 ноябрдаги "Электрқишлоққурилиш" АЖ акциялар пакетини сотиш тўғрисидаги эълонига мувофиқ қуйидагилар маълум қилинади.

  • 16.03.2023
  • 211
“Қуёшли маҳалла” танловининг бош совриндори электромобиль билан тақдирланади

“Қуёшли маҳалла” танлови ғолибларини қуйидаги тартибда мукофотланади.

  • 15.03.2023
  • 277
uza.uz — Улуғбек УРУНОВ: 2022 йилда магистрал электр тармоқлари орқали 66,5 миллиард киловатт соат электр энергияси узатилди

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятида ўтказилган матбуот анжумани мазкур ташкилотнинг 2022 йилдаги фаолияти сарҳисобига бағишланди.

  • 15.03.2023
  • 279
uza.uz — Иккита қуёш фотоэлектр станцияси икки ойда 55 миллион 876 минг киловатт соат электр энергияси ишлаб чиқарди

Энергетика вазирлиги матбуот хизматига кўра, Навоий ва Самарқанд вилоятларида ҳар бирининг қуввати 100 МВтдан бўлган иккита қуёш фотоэлектр станцияси фаолият кўрсатмоқда. Улар томонидан жорий йилнинг январь-февраль ойларида 55 миллион 876 минг киловатт соат электр энергияси ишлаб чиқарилди.

  • 14.03.2023
  • 266
ОАВ: «Аномал совуқда электрсиз қолган Тошкент аномал иссиққа бардош бера оладими?»

Жорий йилнинг 11 март куни "Тошкент шаҳридаги истеъмолчиларни энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори имзоланди. Хўш, энди пойтахтда электр энергияси билан боғлиқ муаммо бўлмайдими? Аномал совуқдаги узилишлар қайтарилмайдими? Бунинг учун қандай чоралар кўрилмоқда? Саволларимизга "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ Тошкент шаҳар филиали капитал қурилиш бойича директор ўринбосари Беҳзод Кулибаев жавоб берди:

  • 14.03.2023
  • 225
uza.uz — Электр ва табиий газ тармоқларига ноқонуний уланиш ҳолатлари фош этилмоқда

“N.G.” масъулияти чекланган жамияти раҳбари М.Ш. ва бошқалар корхонанинг ишлаб чиқариш цехини ҳеч қандай ҳужжатсиз умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўзбошимчалик билан улаб, 1 миллион кВт/с электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган.

  • 10.03.2023
  • 245
MINENERGY.UZ — Президент аҳоли томонидан тўловларни амалга оширишда қўшимча қулайликлар яратишга қаратилган қарорни имзолади

Қарорга кўра, 2023 йил 1 майдан бошлаб бенефициари бюджет ва корпоратив буюртмачи ҳисобланган тўловлар бўйича тўлов хизматлари кўрсатганлик учун воситачилик ҳақи (йиғимлар) тўлов шаклидан қатъий назар тўловчи – жисмоний шахсдан эмас, балки тўлов суммасидан чегириб қолиш йўли билан ундирилади.

  • 10.03.2023
  • 201
zarnews.uz — Қуёш панелларини ўрнатиш оила, рўзғор ёки бизнес учун қанчалик фойда беради?

Бугунги кунда юртимизда қайта тикланувчи электр манбаларидан фойдаланиш учун қатор имтиёзлар жорий қилган бўлса-да, одамларда қуёш панеллари самарадорлигига нисбатан ишончсизлик йўқ эмас. Ваҳоланки, дунё мамлакатларида қайта тикланадиган энергиядан фойдаланиш тобора оммалашиб боряпти.

  • 08.03.2023
  • 222
kun.uz — Электр ва газ ўғрилаш: соҳадаги бугунги аҳвол ва бунга қандай чек қўйиш мумкин?

Кейинги пайтларда айрим корхона ва ташкилотлар, аҳоли вакиллари ҳам табиий газ, электр энергияси ва ичимлик сувини қонунга хилоф равишда ишлатаётгани фош бўлмоқда. Бундайлар кўпчиликнинг ҳаққидан ҳазар қилишмаяпти.

  • 07.03.2023
  • 255
MINENERGY.UZ — Платформа: Чилонзор туманида 20 дан ортиқ хонадон имтиёзли шартларда, фоизсиз бўлиб тўлаш йўли билан 3-5 кВт қувватли қуёш панеллари ўрнатмоқда

Республикамизнинг барча ҳудудларида аҳоли хонадонлари қуёш панеллари ва қуёш сув иситиш қурилмаларидан кенг фойдаланишга ўтмоқда.

  • 01.03.2023
  • 199
uza.uz — «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятининг 2022 йилдаги фаолияти сарҳисоби

Жорий йил февраль ойининг иккинчи декадасида Давлатимиз раҳбари томонидан энергетика соҳасига оид 2 та қарор имзоланди.

  • 28.02.2023
  • 203
ОАВ: «Кўмирга ўтаётган Ўзбекистон: бу об-ҳаво сифатига қандай таъсир қилади?»

Ўзбекистонликлар 2023 йилни оғир энергетик коллапс билан бошлади. Бу ҳол кейинги йил ҳам такрорланмаслиги учун минглаб мактаб, касалхона ва заводларнинг иситиш тизимини кўмирга ўтказиш режаланяпти. Кўмир яхши ёнади, бироқ ундан чиқадиган заҳар сабаб ўзбекистонликлар ҳозиргидан ҳам ифлосроқ ҳаводан нафас олишга мажбур бўлишмайдими?

  • 28.02.2023
  • 256
ОАВ: «Жиззах, Сирдарё ва Тошкент вилоятида электрдан ноқонуний фойдаланганлар 711 млн сўм зарар етказди»

Ўзбекистоннинг уч ҳудудида электрдан ноқонуний фойдаланганлар 711 миллион сўм зарар етказди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ахборот хизмати хабар берди.

  • 27.02.2023
  • 227
ОАВ: «Қорақалпоғистонда сув, электр таъминотини яхшилаш ва шу каби лойиҳалар учун 22 млрд сўм ажратилди»

Элликқалъа туманида президент қарорига асосан ички хўжалик йўлларини таъмирлаш, ичимлик сув таъминоти ва оқова сув тармоқларини, электр таъминотини яхшилаш, трансформатор пунктларини таъмирлаш, темир бетон тутқичларини алмаштириш ҳамда 4 МФЙ биносини янгидан қуриш амалга оширилади.

  • 27.02.2023
  • 230
ОАВ: Ўзбекистон қуёш панелларига 15 млрд пул сарфламоқчи. Умидимиз қуёшданми?

Ўзбекистоннинг энергия соҳасидаги муаммолари тобора чуқурлашиб бораётгани сабаб, мамлакат ўзининг бор ресурсларини тежашга ҳаракат қилмоқда.

  • 25.02.2023
  • 270
kun.uz — Жўрабек Мирзамаҳмудов Хитой билан энергетик лойиҳалар бўйича келишувларга изоҳ берди

Хитой компаниялари Ўзбекистонда қурадиган ФЭСлар бўйича кафолатли харид нархи музокаралар якунида инвесторлар билан келишган ҳолда очиқланади, тарифлар охирги тендерларда аниқланганидан юқори бўлмайди, дея Kun.uz'га маълум қилди энергетика вазири. Унинг сўзларига кўра, аввалроқ эълон қилинган келишувлардан бири нарх қимматлиги сабабли бекор қилинган.

  • 24.02.2023
  • 193
>