«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти маъмурияти узоқ йиллар энергетика тизимида раҳбарлик вазифаларида самарали фаолият олиб борган соҳамиз фахрийси ва фидоийси Абдуллаев Хамидулла Набибуллаевич вафоти муносабати билан унинг яқинларига таъзия изҳор этади.
Энерготизмда таъмирлаш ишларини жазирама ёзда эмас, балки апрель ва октябр ойларида тартибли, кенг миқёсда амалга ошириш вазиятни юмшатади. Бу ҳақда иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов Telegram–каналида фикрларини баён қилди.
Ўзбекистонда табиий монополиялар, жумладан, электр энергияси, газ, алоқа, йўллар ва авиация билан боғлиқ соҳаларда босқичма-босқич мустақил бозор регуляторлари институти жорий этилади. Рақобат қўмитаси 2025 йилгача бу бозорлардаги тарифларни тартибга солишни уларга топшириши керак бўлади.
5 июль куни Пискент туманидаги «Учқун агробизнес» фермер хўжалигига тегишли 9,2 гектар ер майдонидаги ғалладан бўшаган сомонпоя қолдиқлари ёқиб юборилгани сабабли табиатга 17,4 млн сўм зарар етди. Бу ҳақда Тошкент вилояти Экология бошқармаси ҳолатга расмий муносабат билдирди.
Республика бўйича ижтимоий соҳа ва иқтисодиёт тармоқларида, шунингдек, аҳоли хонадонларида қуёш фотоэлектр станцияларини жорий этишда белгиланган меъёрларни четлаб ўтиш, қурилмалар сифатига эътибор бермаслик, арзон ва авваллари ишлатилган бўлиб, ўз номинал фойдали иш коэффициентини йўқотган қурилмалардан фойдаланиш каби ҳолатларни олдини олиш мақсадида Энергетика вазирлиги ва вазирлик ҳузуридаги Қайта тикланувчи энергия манбалари миллий илмий-тадқиқот институти томонидан қуёш фотоэлектр станцияларини ўрнатиш бўйича тавсиявий техник топшириқ наъмунаси ишлаб чиқилди.
Статистика агентлиги расмийси ташқи савдо бўйича эълон қилиб бориладиган статистик ҳисоботлар жуда юзаки экани ҳақидаги саволга жавобан, товарлар кесимида экспорт-импорт маълумотлари базаси жуда катта бўлгани учун улар БМТнинг тегишли порталига жойлаб борилишини айтди. Шунингдек, ташқи савдо операциялари бўйича маълумотлар базаси ишлаб чиқилаётгани маълум қилинди.
Талимаржон иссиқлик электр станциясида қуввати 1 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияси ишга туширилди.
Тошкент шаҳридаги электр узатиш тармоқларининг қарийб чорак қисми ва юқори кучланишли подстанциялардаги трансформаторларнинг 37 фоиздан ортиғи 40 йилдан зиёд вақтдан буён ишлаб келмоқда. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати “Дарё”га маълум қилди.
Ҳосилдан бўшаган далаларга ўт қўйиш қачон барҳам топади? Ваҳоланки, ҳар йили ҳали буғдой ўрими бошланмасдан аввал экология мутасаддилари сомони йиғиштириб олинадиган экин майдонларига ўт қўймаслик ҳақида кенг тушунтириш ишлари олиб боришади. Аммо, минг афсуслар бўлсинки, ҳеч кимнинг ҳеч нимадан хабари йўқдай далаларга яна ўт қўйилаверади.
Бугунги кунда “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти тасарруфидаги бино-иншоотларига ўрнатилган қуёш панеллари ички эҳтиёжни таъминлаш билан бирга, туман электр таъминоти корхонаси тармоғига ҳам электр энергиясини узатмоқда.
Бугун, 16 июнь куни Андижон вилоятида янги микро ГЭСларнинг очилиш маросимига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.
Бугун Санкт-Петербург Халқаро иқтисодий форумида Россия газини Ўзбекистонга етказиб бериш бўйича шартнома ва республика газ узатиш тизимини Россия газини қабул қилишга тайёрлаш бўйича “Йўл харитаси” имзоланди.
Бугун, 13 июнь куни Навоий вилоятининг Томди туманида 500 МВт қувватли шамол электр станциясини қуриш лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан таништириш мақсадида Энергетика вазирлиги томонидан оммавий ахборот воситалари вакиллари, журналист ва блогерлар учун пресс-тур ташкил қилинди.
Сўнгги кунларда пойтахтнинг қатор туманларида кузатилаётган электр таъминотидаги узилишларнинг аксарияти олдиндан режалаштирилган бўлиб, таъминот сифатини яхшилашга қаратилган ишлар туфайли содир бўлмоқда, дея изоҳ берди «ҲЭТК» Тошкент шаҳри филиали директори ўринбосари Бекзод Кулибаев.
Тошхўжаев Ҳасан Жавлонович — Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирининг матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.
Бугун ижтимоий тармоқларда bakiroo телеграм канали асосчиси Отабек Бакиров томонидан Тошкент шаҳрида жойлашган 110/35/10 кВ “SAGʼBON” подстанциясида олиб борилаётган янгиланиш ишлари сабабли Тошкент шаҳри ва Тошкент туманида электр энергиясида мунтазам равишда узилишлар бўлаётганлиги ҳақида танқидий хабар эълон қилинди.
Депутатларнинг таъкидлашича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш,
Ўзбекистонда май ойида 20,6 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш бўйича 135 та ҳолат аниқланди. Таққослаш учун, апрель ойида 5,5 млрд сўмлик 225 та ҳолат аниқланган.
The Economist прогнозига кўра, агар канал қуриб битказилса, минтақавий можаронинг кучайишига олиб келиши мумкин. Канал Амударё сувини Ўзбекистон билан чегарага йўналтиради. Афғонистон электр энергиясининг катта қисмини Ўзбекистондан импорт қилиши ҳисобга олинса, “Толибон” қўшни республикага қарши чиқолмайди.
“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ томонидан “Анҳор” боғида “1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” ва “Халқаро оила куни” муносабати билан “Ҳар бир болага ва ҳар бир оилага меҳр-эътибор!” шиори остида байрам тадбири ўтказилди.