«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти таркибидаги «Хоразм магистрал электр тармоқлари» филиалининг асосий иш фаолияти электр энергияни ҳосил қилувчи корхоналардан ҳудудий электр тармоқлари корхоналарига электр энергиясини узатиш (транспортировка), шунингдек, бошқа давлатларнинг электр энергетикаси тизимлари билан ҳамкорликни амалга оширишдан иборат.
«Хоразм магистрал электр тармоқлари» Ўзбекистон Республикасининг электр энергетикаси тўғрисидаги Қонуни, электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари, электр тармоғи хўжалиги объектларини муҳофаза қилиш қоидалари ҳамда «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ «Хоразм магистрал электр тармоқлари» филиалининг Низоми асосида иш фаолятини олиб боради.
Қабул кунлари: душанба, соат 10:00 дан 11:00 гача
Манзил: Хоразм вилояти, Урганч шаҳри, Хонқа кўчаси, 36/1-уй.
Телефон:+998 (62) 227-33-85, (62) 227-32-05 факс.
«Хоразм магистрал электр тармоқлари» филиали Хоразм вилоятида яшовчи аҳоли, фаолият юритаётган саноат корхоналари, ўрта ва кичик бизнес ишлаб чиқариш корхоналари, ижтимоий соҳа объектлари, умуман олганда, халқ хўжалигининг барча соҳалари ҳамда истеъмолчиларини узлуксиз, сифатли электр энергияси билан таъминлашга хизмат қилади.
22.10.2019: Осиё тараққиёти банки вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди
05.11.2019: Хоразмда Осиё тараққиёт банки иштирокидаги инвестицион лойиҳа амалга оширилмоқда
21.11.2019: Хоразмда инвестицион лойиҳанинг II босқич ишлари амалга оширилмоқда
19.12.2019: Инвестицион лойиҳанинг якуний босқичи
30.12.2019: Янги электр тармоғи синовдан муваффақиятли ўтди
© Ахборот 24 | Хоразм вилоятида энергетика тизимида модернизация ишлари mtrk.uz
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати