«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти таркибидаги «Қашқадарё магистрал электр тармоқлари» филиалининг асосий иш фаолияти электр энергияни ҳосил қилувчи корхоналардан ҳудудий электр тармоқлари корхоналарига электр энергиясини узатиш (транспортировка), шунингдек, бошқа давлатларнинг электр энергетикаси тизимлари билан ҳамкорликни амалга оширишдан иборат.
«Қашқадарё магистрал электр тармоқлари» Ўзбекистон Республикасининг электр энергетикаси тўғрисидаги Қонуни, электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари, электр тармоғи хўжалиги объектларини муҳофаза қилиш қоидалари ҳамда «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ «Қашқадарё магистрал электр тармоқлари» филиалининг Низоми асосида иш фаолятини олиб боради.
Қабул кунлари: душанба, соат 10:00 дан 11:00 гача
Боғланиш: Қарши шаҳри, Хонобод шоҳ кўчаси, мўлжал 220 кВли «Қарши» подстанцияси, телефон: +998 (75) 221-08-95.
«Қашқадарё магистрал электр тармоқлари» филиали Қашқадарё вилоятида яшовчи аҳоли, фаолият юритаётган саноат корхоналари, ўрта ва кичик бизнес ишлаб чиқариш корхоналари, ижтимоий соҳа объектлари, умуман олганда, халқ хўжалигининг барча соҳалари ҳамда истеъмолчиларини узлуксиз, сифатли электр энергияси билан таъминлашга хизмат қилади.
✅ Қашқадарё вилояти ҳамда электр энергияси тармоғида амалга ошириладиган лойиҳалар кўриб чиқилди
✅ Қўшимча қувватлар электр энергия таъминотини яхшиламоқда
✅ ОАВ: «халққа керагича энергия беринглар, қарз дафтарга ёзишаётгани йўқ, халқ пулига сотиб оляпти!»
© Ахборот 24 | Қашқадарёда йирик подстанция қурилиши
#16apr #uzbekiston24
✍️ «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати