Янгиликлар
“Бухоро МЭТ” филиалининг 220/110/35/6 кВ кучланишли «Бухоро» подстанциясида “Ёнғин хавфсизлиги ойлиги” тадбири ўтказилди
  • 13.12.2024
  • 61

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Ҳукумат комиссияси раиси А.Раматов томонидан 2024 йил 28 октябрдаги 2-сонли “Фавқулодда вазиятларнинг  олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича Ҳукумат комиссияси йиғилиши” баёнига асосан Ўзбекистон Республикасида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан мамлакатимиз ҳудудида жорий йилнинг 15 ноябридан 15 декабрга қадар “Ёнғин  хавфсизлиги  ойлиги” тадбирларини ўтказиши режалаштирилган.

Кўрик ойлиги доирасида, қиш фаслида иситиш мосламаларидан тўғри фойдаланиш, ёнғинлар билан боғлиқ бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш, барча энергетика ва ижтимоий соҳа объектларда ёнғин хавфсизлиги борасида амалга оширилаётган ишларда ходимлар иштироки таъминлаш учун “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг 2024 йил 5 ноябрдаги 235-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида  “Бухоро магистрал электр тармоқлари” филиалининг  тегишли буйруғи қабул қилинди. Буйруқ ва кўрсатмалар ижросини таъминлаш мақсадида “Ёнғин  хавфсизлиги  ойлиги” тадбирлари ташкил этилди.

Тадбирда ёнғиин хавфсизлиги бўйича ишлаб чиқилган чора-тадбирларнинг самарадорлигини ўрганиш, ёнғинлар чоғида одамларнинг эвакуация  қилинишини ҳамда корхонанинг мол-мулкини сақлаб қолинишини таъминлаш, объектда ёнғин содир бўлганда авария-қутқарув ишларини тўғри ташкил этиш, содир бўлган ёнғинни бартараф этиш бўйича тузилмалар (навбатчи диспетчер, техник таъминот гуруҳи, ўт ўчириш гуруҳи), тегишли хизматлар билан ҳамкорликда ҳаракатланишда амалий малакаларини ошириш” мавзусида ўқув машғулотлари ўтказилди.

FacebookИнстаграмYouTube ‖

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>