Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Ҳукумат комиссияси раиси А.Раматов томонидан 2024 йил 28 октабрдаги 2-сонли “Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича Ҳукумат комиссияси йиғилиши” баёнига асосан "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" акциядорлик жамияти "Қашқадарё магистрал электр тармоқлари" филиали томонидан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Қашқадарё вилоят бошқармаси иштирокида 15 ноябрдан 15 декабрга қадар “Ёнғин хавфсизлиги ойлиги” тадбирлари ўтказилди.
Тадбирда ёнғиин хавфсизлиги бўйича ишлаб чиқилган чора-тадбирларнинг самарадорлигини ўрганиш, объектда ёнғин содир бўлганда авария-қутқарув ишларини тўғри ташкил этиш йўналишида машғулотлар ўтказилди.
‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati